Дмитрий Иванович Ан (02.05.1939, Ўзбекистон ССР, СССР — 20.05.2018) — совет футболчиси, ҳужумчи, спорт устаси (1966). Михаил Аннинг акаси[1].

Дмитрий Ан
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дмитрий Иванович Ан
Таваллуд санаси 1939-йил 2-май (1939-05-02) (87 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон ССР, Sovet Ittifoqi СССР
Вафот санаси 20-май 2018-йил(2018-05-20)
(79 ёшда)
Амплуаси ҳужумчи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1960—1963 Sovet Ittifoqi Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1962—1963 Sovet Ittifoqi Пахтакор (2 (0))
1964 Sovet Ittifoqi Старт (Тошкент)
1964—1969 Sovet Ittifoqi Политотдел (183 (32))
Бошқарган клублари
1971-? Sovet IttifoqiПахтакор мураббий
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Футболчилик фаолияти

1939-йил 2-майда туғилган. Дастлаб қишлоқ жамоасида, кейинчалик эса „Пахтакор“ футбол мактаби ёшлар жамоаси дублида ҳужум чизиғида ўйнай бошлаган. Николай Ким ва Александр Ланнинг Дмитрийнинг биринчи мураббийи ҳисобланади. 1963-йилдан бошлаб асосий жамоа таркибига киритилган.

1964-йилда Тошкентнинг „Старт“ клубида ўйнаб, бир муддат ўтиб, „Политотдел“ жамоаси таркибига қўшилган ва у ерда жамоа сардори бўлган. „Политотдел“ сафида 7 та чемпионат ўтказган ва 1970-йилда футболчилик фаолиятини якунлаган[2].

Муйраббийлик фаолияти

1971-йилги мавсумда мураббийлик фаолиятини бошлаган. Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси футболчиларини тайёрлашга ёрдам берди. Тўқсонинчи йилларда „Дўстлик“ жамоаси футбол базасига раҳбарлик қилган. Икки карра Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоки соҳиби.

Ютуқлар

Жамоавий

  • СССР иккинчи даражали гуруҳининг бронза медали совриндори : 1966-йил
  • Совет республикаларининг Б тоифасидаги бронза медали соҳиби СССР финал турнири : 1964-йил

Шахсий

  • Спорт устаси унвони : 1966-йил

Манбалар

Ҳаволалар