Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) — халқаро тиббий ташкилоти бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг ихтисослашган махсус муассасаси ҳисобланади. 1945-йил февралда БМТ конференсиясида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. 1946-йилда соғлиқни сақлаш бўйича Неw Ёркда ўтказилган Халқаро конференсияда БМТга аъзо 26 та мамлакат ташкилот уставини ратификация қилгач, 7-апрел 1948-йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тузилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
Қисқартма ЖССТ
Тури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган ташкилоти
Ишга тушган санаси 7-апрел, 1948-йил (78 йил аввал) (1948-04-07)
Жойлашуви Женева, Швейсария
Директори Тедрос Адҳаном
Ўзига тегишли ташкилотлар Бирлашган миллатлар ташкилотининг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши
Вебсайти www.wҳо.инт

7-апрел куни бутун дунёда сиҳат-саломатлик куни сифатида нишонланади. Ташкилот ўз олдига „ҳамма халқларнинг иложи борича соғ-саломат бўлишига эришиш“ни мақсад қилиб қўйган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликларга қарши кураш олиб боради, уларни тугатиш тадбирларини кўради; атроф муҳит муҳофазаси, юқумли ва юқумсиз (сил, венерик ва паразитар касалликлар, юрак томир касалликлари, хавфли ўсмалар ва бошқалар) га қарши кураш учун халқаро стандартлар белгилаш, дори моддалар сифати ва қўшимча таъсири ҳамда наркотик моддалар устидан халқаро назорат ўрнатиш; тиббиёт фанининг энг муҳим масалалари (токсикология, фармакология, атроф муҳит гигиенаси ва бошқалар) бўйича ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги тадқиқотларни координациялаш ва уларни ўтказишга кўмаклашиш ҳам Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вазифаси. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро карантин соҳасида қатор тадбирларни амалга оширади: чечак, вабо ва бошқа билан касалланиш холлари тўғрисида мамлакатларга ўз вақтида хабар беради.

Ташкилот таркибига 6 регионал ташкилот киради. Улар ҳар бирининг ўз ижроия органлари ва регионал бюролари бор. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олий органи — Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясини мамлакатлар сайлайди, унинг сессияси йил сайин чақириб турилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг марказий маъмурий органи — Секретариатга (расмий идораси Швейсариянинг Женевада жойлашган) генерал директор раҳбарлик қилади. Ташкилот маблағининг асосий манбаи унга аъзо бўлган давлатлардан тушадиган бадал пулидир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти журналлар, бюллетенлар, номунтазам нашрлар чоп этади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида фаолият кўрсатади (1995-йилдан).[1]

Бош директорлари

  • Kanada Броcк Чишолм
  • Braziliya Марcолино Гомес Cандау
  • Daniya Ҳалфдан Т. Маҳлер
  • Yaponiya Ҳироши Накажима
  • Norvegiya Гро Ҳарлем Брундтланд
  • Janubiy Koreya Леэ Жонг-wоок
  • Shvetsiya Андерс Нордстрöм(аcтинг)
  • Gonkong Маргарет Чан
  • Этҳиопиа Тедрос Адҳаном

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар

Андоза:Бирлашган миллатлар ташкилоти