Мéрида — Мексиканинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар. Юкатан ярим оролида, Юкатан штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 892 минг киши (2016). Транспорт йўли ва автомобил йўллари тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Дағал толали хенекен (агава) етиштириладиган йирик қишлоқ хўжалиги раёнининг маркази. Тўқимачилик (хенекенни қайта ишлаш, арқ-он ишлаб чиқариш), озиқ-овқат, металлсозлик, ип газлама, кўн-поябзал, семент саноати корхоналари мавжуд. Университет, Юкатан археологияси ва тарихи музейи бор. Туристлар кўп келади. Шаҳарга 6-январ 1542-йилда асос солинган. Меъморий ёдгорликлардан ХВИ—ХВИИИ асрларда қурилган бинолар сақланган.[2]

Мéрида
Шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
Мамлакат Мексика
Штат Юкатан
Асос солинган 1542
Аҳолиси
 (2016)
892,363[1]
Зичлиги 858.41 киши/км2

Адабиётлар



Манбалар

  1. ↑ Институто Наcионал де Эстадíстиcа й Географíа. „Принcипалес ресултадос пор лоcалидад (ИТЕР)“ (деадлинк) (2005). 22-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар