1904-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари (расман: ИИИ Олимпиада ўйинлари, шунингдек, Саинт Лоуис 1904 номи билан ҳам танилган) – 1904-йилнинг 1-июлидан 23-ноябригача Америка Қўшма Штатларининг Миссури штати, Саинт Лоуис шаҳрида ўтказилган халқаро спорт турлари бўйича мусобақалардир. Мусобақаларнинг асосий қисми ҳозирги кунда Саинт Лоуисдаги Вашингтон университети ҳудудида жойлашган Франcис Олимпия ўйингоҳида ташкил этилган. Бу Олимпиада ўйинлари тарихда илк бор Европадан ташқарида ўтказилган Олимпия мусобақаси ҳисобланади.


1904-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари ва Луизиана савдо кўргазмасига бағишланган э’лон.
Мезбон шаҳар Саинт Лоуис, Америка Қўшма Штатлари
Миллатлар 13
Атлетлар 648 (642 эркак, 6 аёл)
Мусобақалар 16 та спорт тури бўйича 95 та (18 та йўналиш)
Очилиш 1904-йил 1-июл
Ёпилиш 1904-йил 23-ноябр
Маросимини очиб берувчи
Стадион Саинт Лоуис Вашингтон университети Франcис Олимпия ўйингоҳи

Рус-япон уруши сабабли юзага келган сиёсий тангликлар ҳамда Саинт Лоуис шаҳрига саёҳат қилишдаги қийинчиликлар туфайли 1904-йилги Олимпиада ўйинларида АҚШ ва Канададан ташқари бошқа давлатлардан спортчилар жуда кам иштирок этди. Мусобақада қатнашган 651 нафар спортчидан 69–74 нафари Шимолий Америка ҳудудидан ташқаридаги мамлакатлардан келган эди. Умумий ҳисобда эса фақат 12–15 та давлат вакиллари қатнашган. Баъзи спорт турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда АҚШ миллий чемпионати Олимпиада билан бирлаштирилган[2]. 1904-йилги Олимпиадада биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун олтин, кумуш ва бронза медалларининг амалдаги учта формати жорий этилган.

Тарихи

Дастлаб 1904-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини Иллинойс штатининг Чикаго шаҳри қўлга киритган эди[3]. Бироқ Саинт Лоуис шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Луизиана савдо кўргазмаси ташкилотчилари ушбу қарорга қарши чиқдилар. Улар бир вақтнинг ўзида бошқа шаҳарда халқаро миқёсдаги тадбир ўтказилиши кўргазма иштирокчилари ва тушумларини камайтириши мумкин деб ҳисобладилар. Шу сабабли кўргазма ташкилотчилари ўз тадбирлари доирасига халқаро спорт мусобақаларини ҳам киритиш режасини ишлаб чиқишди. Улар Чикаго Олимпиада ташкилий қўмитасини огоҳлантириб, агар ўйинлар Саинт Лоуисга кўчирилмаса, Олимпиадани ортда қолдирадиган даражадаги спорт беллашувларини ўтказишларини маълум қилишди. Бу билан улар нафақат томошабинлар оқимини ўзларига жалб қилишни, балки Олимпиада ҳомийларининг сармоясини қоплай олмайдиган даражада даромадни ўз томонларига буришни режалаштиришди. Шунда замонавий Олимпия ҳаракати асосчиси Пиэрре де Cоубертин вазиятга аралашди ва Олимпиада ўйинларини Чикаго ўрнига Саинт Лоуисга ўтказиш қарорини қабул қилди.

Спорт турлари

1904-йилги Ёзги Олимпиада дастурида жами 16 та спорт туридан 18 та йўналиш бўйича 95 та мусобақа ўтказилган. Сузиш, сувга сакраш ва сув полоси бир спорт турининг учта йўналиши ҳисобланади. 2021-йилнинг июл ойида Халқаро Олимпия қўмитаси (ИОC) олимпиада тарихчиси Билл Маллоннинг қайси спорт турлари ва мусобақалар расмий Олимпия дастурига киритилиши кераклиги ҳақидаги тавсиясини қабул қилди[4]. Ҳар бир йўналишдаги мусобақалар сони қавс ичида кўрсатилган.

Мусобақа бўлиб ўтган жойлар

Саинт Лоуис харитасида Олимпия ўйинлари ўтказиладиган жойлар белгиланган. Cреве Cоэур кўли ғарбда жойлашган.

1904-йилги Ёзги Олимпиада ўйинлари учун жами бешта спорт иншооти фойдаланилган. Улардан бири – Глен Эчо Cоунтрй Cлуб бўлиб, у Миссисипи дарёсининг ғарбий қисмида қурилган илк голф майдончаси ҳисобланади ва 1901-йилда фойдаланишга топширилган эди. Олимпиада билан бир вақтнинг ўзида ўтказилган Луизиана савдо кўргазмаси жойлашган Форест Парк ҳудудида эса учта олимпия спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилган. Форест Паркдаги Лифе Савинг Эхҳибитион Лаке сувга сакраш, сузиш ва сув полоси бўйича мусобақалар мезбони бўлган[5][6][7].

Cреве Cоэур кўли эса 1945-йилда Ст. Лоуис Cоунтйдаги илк расмий боғ мақомини олган[8]. Бу кўл 1882-йилдан бери эшкак эшиш регатталарига мезбонлик қилиб келади ва 2010-йил ҳолатига кўра, бу анъана давом этмоқда[9][10]. Франcис Олимпия ўйингоҳи ва унга туташ спорт зали ҳанузгача Саинт Лоуис Вашингтон университети кампусида фаолият юритмоқда (2021-йил ҳолатига кўра). Кўргазма тугаганидан сўнг стадион ташқарисида 1904-йилги ўйинларни ёдга олувчи безакли дарвоза қурилган эди. 1985-йилда спорт залига сузиш ҳавзаси ҳам қўшилган. 1876-йилда қурилган Форест Парк 2021-йилда ҳам фаолият юритиб, ҳар йили 12 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчини жалб этади[11][12][13]. Глен Эчо Cоунтрй Cлуб эса бугунги кунда ҳам голф майдончаси сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Ареналар Спорт турлари Сиғими Манба
Cреве Cоэур кўли Академик эшкак эшиш Кўрсатилмаган [14]
Франcис Олимпия ўйингоҳи Камондан ўқ отиш, Енгил атлетика, Велоспорт, Футбол, Гимнастика, Лакросс, Роке, Теннис, Арқон тортиш, Оғир атлетика, Эркин ураш 19,000 [15]
Франcис гимназияси Бокс, Қиличбозлик Кўрсатилмаган [16]
Форест Парк Сувга сакраш, Сузиш, Сув полоси Кўрсатилмаган [17]
Глен Эчо Cоунтрй Cлуб Голф Кўрсатилмаган [18]

Иштирокчи давлатлар

Иштирокчилар.
Кўк = Биринчи марта қатнашди
Яшил = Аввал қатнашган
Мезбон шаҳар (Саинт Лоуис) сариқ квадрат билан белгиланган
Ҳар бир мамлакатдан спортчилар сони

Саинт Лоуисдаги 1904-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида жами 13 та давлат спортчилари иштирок этган[19]. Ҳар бир давлат номи ёнидаги қавс ичида кўрсатилган рақамлар давлат номидан қатнашган спортчиларнинг сонини англатади. 1904-йилда Саинт Лоуисга саёҳат қилишдаги қийинчиликлар ҳамда рус-япон уруши сабаб юзага келган Европадаги сиёсий танглик туфайли, олимпиадада Шимолий Америкада спортчиларидан ташқари четдан 69–74 нафар спортчи қатнашган.

Иштирок этган Миллий олимпия қўмиталари

Медаллар ҳисоби

1904-йилги Олимпия ўйинларида медал қўлга киритган давлатлар.

1904-йилги Олимпия ўйинларининг 800 метр масофага югуриш мусобақасида қўлга киритилган кумуш медал
ЎринДавлатОлтинКумушБронзаУмумий
1 АҚШ*777978234
2 Германия45615
3 Канада4116
4 Куба3003
5 Венгрия2114
6 Норвегия2002
7 Австрия1113
8 Буюк Британия1102
9 Швейсария1023
10 Греция1012
11 Михед теам1001
12 Австралия0314
13 Франсия0101
Жами (13 давлат)979291280

Манбалар

  1. ↑ Интернатионал Олймпиc Cоммиттеэ (2013-йил 13-сентябр). „Фаcцҳеэт – Опенинг Cеремонй оф тҳе Гамес оф тҳе Олймпиад“. Пресс-релиз.
  2. ↑ „Тҳе Олймпиc Суммер Гамес Фаcцҳеэт“. Интернатионал Олймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2012-йил 5-август.
  3. ↑ Стеад, W. Т.. Тҳе Америcанизатион оф тҳе Wорлд. Ҳораcе Марклей, 1901 — 341-бет. 
  4. ↑ „1904 Олймпиc Гамес — Аналйсис анд Суммариэс“. 2011-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Дивинг ат тҳе 1904 Ст. Лоуис Суммер Гамес: Мен'с Спрингбоард“. Спорц Референcе. 2020-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-ноябр.
  6. ↑ „Сwимминг ат тҳе 1904 Ст. Лоуис Суммер Гамес“. Спорц Референcе. 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-ноябр.
  7. ↑ „Wатер Поло ат тҳе 1904 Ст. Лоуис Суммер Гамес: Мен'с Wатер Поло“. Спорц Референcе. 2020-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 23-ноябр.
  8. ↑ „Паркс ин Ст. Лоуис Cоунтй, Миссоури“. cо.ст-лоуис.мо.ус. Ст. Лоуис Cоунтй Департмент оф Паркс анд Реcреатион (2002). 2006-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-октябр.
  9. ↑ „CОНТЕСТС АТ ТҲЕ ОАРС; ТҲЕ МИССИССИППИ ВАЛЛЕЙ РЕГАТТА—РОWИНГ АТ ПАWТУCКЕТ“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1882-йил 25-июн). 2021-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-январ.
  10. ↑ „СПОРТИНГ АФФАИРС“ (1885-йил 11-май). 2012-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 2-январ.
  11. ↑ Wашингтон Университй ин Ст. Лоуис профиле оф Франcис Фиэлд.[сайт ишламайди] – аccессед Новембер 23, 2018.
  12. ↑ Wашингтон Университй ин Ст. Лоуис профиле оф Франcис Гймнасиум. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-25 санасида архивланган) – аccессед Новембер 23, 2018.
  13. ↑ Ст. Лоуис, Миссоури cитй профиле оф Форест Парк. – аccессед Новембер 23, 2018.
  14. ↑ Ж. Э. Сулливан: „Оффиcиал Репорт оф тҳе Олймпиc Гамес оф 1904 (ин Спалдинг'с Оффиcиал Атҳлетиc Алманаc фор 1905)“. ЛА84 Фоундатион (1905-йил 1-январ). 2011-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-октябр.
  15. ↑ Ж. Э. Сулливан, эд. (Жануарй 1905). пп. 222–9, 233–47.
  16. ↑ Ж. Э. Сулливан, эд. (Жануарй 1905). пп. 231, 245.
  17. ↑ Ж. Э. Сулливан, эд. (Жануарй 1905). пп. 229, 231.
  18. ↑ Ҳеалей, Жим „Глен Эчо Cоунтй Cлуб“. голфcлубатлас.cом (2009-йил 19-март). Қаралди: 2018-йил 23-ноябр.
  19. ↑ Маллон, Билл „1904 Олймпиc Гамес – Аналйсис анд Суммариэс“. ЛА84 Фоундатион (1998). 2011-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-август.

Ҳаволалар