2016-yilgi Yozgi Olimpiada oʻyinlari
Ёзги Олимпиада ўйинлари 2016 — ХХХИ Ёзги олимпиада ўйинлари. Халқаро олимпиада қўмитасининг Копенгаген шаҳрида 2009-йил 2-октабрда ўтказилган 121-сессиясида эълон қилинган.
Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси 2016-йилнинг 5—21-август кунлари 206 давлатдан келган 10 500 спортчини қабул қилади. Мусобақалар 28 спорт турида бўлиб ўтади. Мусобақалар шаҳарнинг 4 та ҳудудида — Барра, Маракана, Копакабана, Деадораларда — бўлиб ўтади.
Овоз бериш
Номзодлар: Мадрид (
Испания), Чикаго (
АҚСҲ), Токио (
Япония), Рио-де-Жанейро (
Бразилия)
| Шаҳар | Давлат | 1-раунд | 2-раунд | 3-раунд |
|---|---|---|---|---|
| Рио-де-Жанейро | Бразилия | 26 | 46 | 66 |
| Мадрид | Испания | 28 | 29 | 32 |
| Токио | Япония | 22 | 20 | — |
| Чикаго | АҚСҲ | 18 | — | — |
Олимпиада машъаласи
Олимпиада машъаласи Бразилиянинг 26 штати 300 та шаҳаридан олиб ўтилади. Машъала ўз юришини 2016-йилнинг 3-майида Грециянинг Афина шаҳридан бошлаб, 5-август куни Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари очилиш маросимига етказилади.
Очилиш маросими
Очилиш маросими 5-август 2016-йилда машҳур „Маракана“ стадионида бўлиб ўтди.