API

Амалий дастурлаш интерфейси (инглизча: Апплиcатионс программинг интерфаcе; қисқартмаси АПИ) — илова ёки операцион тизим томонидан ташқи дастурлар фойдаланиши учун тақдим этиладиган тайёр туркумлар, процедуралар, функсиялар, тузилмалар ва константалар мажмуи[1]. Фойдаланувчи интерфейсидан фарқли равишда, икки ёки ундан ортиқ компютер дастурлари ўзаро боғланиши ва мулоқот қила олиши учун ишлатилади[2]. Бу турдаги алоқа ёки интефейсни ишлаб чиқиш, ёхуд фойдаланишни тавсифловчи ҳужжат АПИ спесификацияси (инглизча: АПИ спеcифиcатион) деб номланади.
Компютер ва инсонни боғловчи фодаланувчи интерфейсидан фарқли равишда, АПИ компютерлар ёки дастурий таъминот қисмларини бир-бири билан боғлашда ишлатилади. АПИ оддий фойдаланувчилар томонидан эмас, балки, дастурчилар томонидан фойдаланиш учун мўлжалланган.
АПИнинг асосий мақсадларидан бири тизимнинг ички деталларини яшириб, дастурчи учун керак бўладиган қисмларини очиқлаш ва ички деталлар ўзгарган тақдирда ҳам уларни изчил сақлашдан иборатдир. АПИ маълум бир тизим жуфтлиги учун мослаштирилган, ёки, кўплаб тизимлар ўртасида ўзаро ишлаш имконини берувчи умумий стандарт тарзида ишлаб чиқилган бўлиши мумкин.
АПИларнинг бир қанча, жумладан, дастурлаш тиллари, дастурий та'минот кутубхоналари, операцион тизимлар ва компютер ҳардвейри учун ишлатилинадиган турлари мавжуд. АПИ атамаси 1960-1970-йилларда пайдо бўлган бўлса ҳам, ушбу технологиянинг тарихи 1940-йилларга бориб тақалади. АПИ атамасининг ҳозирги кундаги қўлланиши одатда интернетга уланган компютерлар ўртасида алоқа ўрнатиш имконини берувчи веб-АПИларга ишора қилади[3]. АПИларнинг ривожланиши микросервисларнинг машҳурликка эришишига ҳам сабабчи бўлган[4].
Манбалар
- ↑ Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати 2023, с. 25.
- ↑ Реддй, Мартин. АПИ Десигн фор C++. Элсевиэр Сcиэнcе, 2011 — 1-бет. ИСБН 9780123850041.
- ↑ Лане. „Интро то АПИс: Ҳисторй оф АПИс“ (эн-УС). Постман (2019-йил 10-октябр). — „Wҳен ёу ҳеар тҳе аcронйм "АПИ" ор иц эхпандед версион "Апплиcатион Программинг Интерфаcе," ит ис алмост алwайс ин референcе то оур модерн аппроач, ин тҳат wе усе ҲТТП то провиде аccесс то мачине реадабле дата ин а ЖСОН ор ХМЛ формат, офтен симплй реферред то ас "wеб АПИс." АПИс ҳаве беэн ароунд алмост ас лонг ас cомпутинг, бут модерн wеб АПИс беган такинг шапе ин тҳе эарлй 2000с.“. Қаралди: 2020-йил 18-сентябр.
- ↑ Wоод. „Глобал Cлоуд Миcросервиcес Маркет (2021 то 2026)“ (эн-УС). бусинессwире.cом (2021-йил 25-август). Қаралди: 2022-йил 29-март.
Адабиётлар
- Ахборот технологиялари атамаларининг изоҳли луғати. Тошкент: „Кафолат принт cомпанй“ нашриёти, 2023 — 824-бет. ИСБН 978-9943-988-89-7.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |