ASICS
АСИCС – Япониянинг спорт поябзаллари ва кийимлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи корпорациясилардан бири. Компания штаб-квартираси Япониянинг Кобе шаҳрида жойлашган.
|
| |
|
| |
| Тармоғи | спорт товарлари, текстил |
|---|---|
| Қачон асос солинган | 1949-йил 1-сентябр |
| Жойлашуви | Кобе, Япония |
| Ҳудудий хизмати | дунё бўйлаб |
| Асосчи(лари) | Киҳачиро Оницука |
| Раҳбарият | Киёми Wада (раис) |
| Маҳсулот(лар)и | кийим-кечак, поябзал, аксессуар |
| Айланма даромади | ¥404.0 миллиард (2021) |
| Операцион фойдаси | ¥21.9 миллиард (2021) |
| Ишчилар сони | 8,904 (2020) |
| Вебсайти | www.асиcс.cом |
Тарихи
АСИCС компанияси илк фаолиятини урушдан кейин 1949-йил 1-сентябрда[1] Японияда бошлаган. Кихачиро Оницука (японча: 鬼塚 喜八郎) урушдан кейинги оғир даврда Япония ёшлари учун қандай ёрдам бериш борасида бош қотирган ва ўз юртдошларини спорт билан илҳомлантиришга ва улар учун мутлақо янги спорт брендини яратишга қарор қилган[2]. Шундай қилиб, Оницука Тигер бренди дунёга келган.
Ўз фаолиятининг дастлабки йилларида компания фақат Япония ва Хитойнинг ички бозорига маҳсулот етказиб берган. Нике асосчилари Пҳил Книгҳт ва Билл Боwерман бу имкониятдан фойдаланиб, компаниядан кроссовкалар сотиб олган ва уларни АҚШда қайта сотишган[3]. 1977-йилда компания кенгайгач, Оницука Тигер номи АСИCСга ўзгартирилган. АСИCС „Анима сана ин cорпоре сано“ жумласининг қисқартмаси бўлиб, лотинчада „Соғ танда соғлом ақл“ деган маънони англатади. Шунингдек, Кобе шаҳрида югуриш поябзалларини ўрганиб чиқиш ва уларни лойиҳалаш мақсадларига қаратилган спорт тадқиқот институти ҳам ташкил этилган.
Ҳозирги давр
АСИCС ҳозирда спорт кийимлари ва поябзаллари ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялар орасида 5-ўринни эгаллайди.
2011-йилнинг 31-март ҳолатига кўра АСИCС бутун дунё бўйлаб 5600 дан ортиқ одамни иш билан таъминлаган.
Кейинги йилларда компания спорт товарлари (оёқ кийимлари) сотиш бўйича Европадаги энг етакчи компанияга айланди.
Реклама ҳомийлиги
Манбалар
- ↑ „АСИCС Cорпоратион Праcтиcал Информатион“ (эн). cорп.асиcс.cом (2022-йил 8-март). 2022-йил 8-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-март.
- ↑ „История“. АСИCС Руссиа. 2016-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-март.
- ↑ [1].
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „Спортсмены и федерации, спонсируемые АСИCС | АСИCС Руссиа“. 2016-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-ноябр.