Abbosiylar

| Аббосийлар халифалиги العباسيون | |
|---|---|
| Парент фамилй | Бану Ҳошим |
| Мамлакат | Аббосийлар халифалиги |
| Ташкил этилган |
750 ( Бағдод) 1261 ( Қоҳира) |
| Якуний ҳукмдор | Ал-Мутаwаккил ИИИ |
| Тарихий ўрин | |
| Ютуқлар | |
| Эритилиш |
1258 (Бағдод) 1517 (Қоҳира) |


Аббосийлар — араб халифалари сулоласи (750-1258), Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Аббос авлодлари. Абу Муслим ҳаракати натижасида ҳокимият тепасига келган. Дастлабки пойтахти — Куфа шаҳри. „Саффоҳ“ („Хунрез“) лақаби билан машҳур бўлган Абул-Аббос Абдуллоҳ сулоланинг биринчи халифаси эди. Иккинчи халифа Саффоҳнинг укаси Абу Жаъфар Мансур (754–775) Бағдод шаҳрига асос солиб, пойтахтни шу ерга кўчиради.

Аббосийлар ҳукмронлигининг дастлабки даврида савдо-сотиқ ривожланади. Бағдод Шарқнинг йирик савдо марказига айланади, илм-фан равнақ топиб, фалсафа, математика, тиббиёт ва бошқа фанларга оид кўплаб асарлар яратилади. Андалусия (Испания)дан ташқари бутун мусулмон мамлакатлари — Мағрибдан то Мовароуннаҳргача аббосийлар қўл остига ўтади. Булар халифаликнинг иқтисодий негизини, сиёсий ва ҳарбий қудратини мустаҳкамлади. Айниқса Ҳорун ар-Рашид ва унинг ўғли Маъмун замони аббосийлар сулоласининг гуллаган даври эди. ИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб аббосийлар халифалиги заифлаша бошлади. Х асрнинг бошига келиб фақат Бағдод ва унинг атрофларидагина сиёсий ҳокимият аббосийлар қўлида қолди. Ҳарбий кучлар турк саркардалари қўлига ўтиб кетди. Улар хоҳлаган вақтларида халифаларни алмаштира олар эдилар. Х аср ўрталарига келиб аббосийлар сиёсий ҳокимиятни тамоман қўлдан бой бериб, мусулмонларнинг диний халифаси (пайғамбар ўринбосари)гина бўлиб қолдилар. Эрондаги бувайҳийлар (945) Бағдодни ўз қўлига олди, лекин улар аббосийларнинг мавқеи билан ҳисоблашар эди. Бағдод салжуқий-суннийлар томонидан босиб олингандан кейин аббосийлар сиёсий ҳукмронлиги қисман тикланди ва диннинг мавқеи мустаҳкамланди. 1258-йил мўғуллар Бағдодни вайрон қилиб, аббосийларни тамоман тор-мор келтирди. Мўғул хони Ҳулоку буйруғи билан аббосий халифаларнинг сўнггиси — Мустаъсим қатл этилди. Аббосийлар сулоласининг қолган вакиллари эса Мисрга қочди. Мамлук султонлари даврида (турклар 1517-йил Мисрни олгунга қадар) Аббосийлар Қоҳирада муқаддас кишилар сифатида яшаб келдилар. 1261-йил Мамлук султони Бейбарс аббосийлардан бири ал-Мустансирни халифа деб эълон қилди. 1517-йил аббосийларнинг авлоди Мутавак-кил ИИИ Истанбулга келтирилиб, у диний раҳнамолик ҳуқуқини турк султонларига топширган. Аббосийлардан 37 киши халифа бўлган[1].
Тарихи
Аббосийлар араб халифалари сулоласи (750–1258), Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) нинг амакилари Аббос авлодлари. Абу Муслим қўзғолони натижасида ҳокимият тепасига келган. Дастлабки пойтахти — Куфа шаҳри „Саффоҳ“ („Хунрез“) лақаби билан машҳур бўлган Абул Аббос Абдуллоҳ сулоланинг биринчи халифаси эди. Иккинчи халифа Саффоҳнинг укаси Абу Жаъфар Мансур (754-775) Бағдод шаҳрига асос солиб, пойтахтни шу ерга кўчирди. Аббосийлар ҳукмронлигининг дастлабки даврида мулкчилик муносабатлари ўсиб, савдо-сотиқ ривожланди. Бағдод Шарқнинг йирик савдо марказига айланди, илм-фан равнақ топиб, фалсафа, математика, табииёт ва бошқа фанларга оид кўплаб асарлар яратилди. Андалусия (Испания) дан ташқари бутун мусулмон мамлакатлари — Мағриб, Ҳиндистон, Мовароуннаҳр Аббосийлар қўли остига ўтди. Булар халифаликнинг иқтисодий негизини, сиёсий ва ҳарбий қудратини мустаҳкамлади. Айниқса Ҳорун ар-Рашид ва унинг ўғли Маъмун замони Аббосийлар сулоласининг гуллаган даври эди. ИХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Аббосийлар халифалиги заифлаша бошлади, Африкада ағлабийлар, Мисрда тулунийлар, Хуросон ва Мовароуннаҳрда сомонийлар Аббосийлар халифалигидан ажраб чиқдилар. Х асрнинг бошига келиб фақат Бағдод ва унинг атрофларидагина сиёсий ҳокимият Аббосийлар қўлида қолди. Ҳарбий кучлар турк саркардалари қўлига ўтиб кетди. Улар хоҳлаган вақтларида халифаларни алмаштира олар эдилар.
Х аср ўрталарига келиб Аббосийлар сиёсий ҳокимиятни тамоман қўлдан бой бериб, мусулмонларнинг диний халифаси (пайғамбар ўринбосари)гина бўлиб қолдилар. Эрондаги бувайҳийлар (945 йил) Бағдодни ўз қўлига олди, лекин улар Аббосийларнинг мавқеи билан ҳисоблашар эди. Бағдод салжуқий-суннийлар томонидан босиб олингандан кейин Аббосийлар сиёсий ҳукмронлиги қисман тикланди ва диннинг мавқеи мустаҳкамланди. - 1258-йил мўғуллар вайрон қилиб, Аббосийларни тамоман тор-мор келтирди. Мўғул хони Ҳулоку буйруғи билан Аббосий халифаларнинг сўнггиси -Мустаъсим қатл этилди. Аббосийлар сулоласининг қолган вакиллари эса Мисрга қочди. Мамлук султонлари даврида (турклар 1517-йили Мисрни олгунга қадар) Аббосийлар Қоҳирада муқаддас кишилар сифатида яшаб келдилар. 1261-йили мамлук султони Бейбарс Аббосийлардан бири ал-Мустансирни халифа деб эълон қилди. 1517-йил Аббосийларнинг авлоди Мутаваккил ИИИ Истанбулга келтирилиб, у диний раҳнамолик ҳуқуқини турк султонларига топширган. Аббосийлардан 37 киши халифа бўлган.
Аббосийлар сулоласи
Аббосийлар (арабча: العبّاسيّون, Аббāсīйūн) — Араб халифаларининг сулоласи. 1.Абул Аббос Саффоҳ, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Али ибн Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб (722-750-754). 2.Абу Жаъфар ал-Мансур (714-754-775) 3.Ал-Маҳдий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Жаъфар ал-Мансур (744-775-785). 4.Ал-Ҳодий, Абу Муҳаммад Мусо ибн ал-Маҳдий (766-785-786). 5.Ҳорун ал-Рашид ибн ал-Маҳдий (765-786-809).
Халифалар рўйхати
- Саффоҳ (750-754)
- Мансур (754-775)
- Маҳдий (775-785)
- Ҳодий (785-786)
- Ҳорун ар-Рашид (786-809)
- Амин (809-813)
- Маъмун (813-833)
- Му‘тасим (833-842)
- Ал-Восиқ (842-847)
- Мутаваккил (847-861)
- Мунтасир (861-862)
- Мустаъин (862-866)
- Му’тазз (866-869)
- Муҳтадий (869-870)
- Му’тамид (870-892)
- Му’тазид (892-902
- Муктафий (902-908)
- Муқтадир (908-932)
- Қоҳир (932-934)
- Розий (934-940)
- Муттақий (940-944)
- Мустакфий (944-946)
- Мутеъ (946-974)
- Тои’ (974-991)
- Қодир (991-1031)
- Қоим (1031-1075)
- Муқтадий (1075-1094)
- Мустазҳир (1094-1118)
- Мустаршид (1118-1135)
- Рашид (1135-1136)
- Муқтафий (1136-1160)
- Мустанжид (1160-1170)
- Мустази’ (1170-1180)
- Носир (1180-1225)
- Зоҳир (1225-1226)
- Мустансир (1226-1242)
- Мустаъсим (1242-1258)