Абдидарун мажмуаси – Самарқанд қал’а деворининг шарқий томони (дарун – ичкари)да жойлашган қадимги зиёратгоҳ. ИХ асрда яшаган аллома Абд Маъзиддин қабри атрофида турли бинолар пайдо бўлиб, меъморий зиёратгоҳга айланди. Марказида энг йирик бино – хонақоҳ (ХВ аср) кўзга ташланади. Унинг пештоқи, гумбази ва деворий безаклари Улуғбек даври меъморлиги маҳсули эканлигидан дарак беради. Зиёратхона – жамоатхона масжид вазифасида ишлаган. Хонақоҳнинг ичида авлиёнинг мақбараси бор. Та’мирлаш натижасида мақбара биносининг дастлабки қиёфаси ўзгариб кетган. Ҳовли ўртасидаги сарҳовуз чашмабулоқ устида бўлгани учун ҳам унинг суви қишин-ёзин бир хилда сақланган, аҳоли орасида шифобахш ҳисобланган. Ҳовли атрофидаги ҳужралар ва ғарб томондаги жоме масжид ХИХ асрга оид. Масжид безаклари орасида усталар номи ёзилган[1].

Абдидарун мажмуаси

Абдидарун мажмуасининг умумий кўриниши
Жойлашуви Самарқанд, Ўзбекистон
Координаталар 39°38′31″Н 66°59′29″Э / 39.64183062013838°Н 66.9914865465794°Э / 39.64183062013838; 66.9914865465794
Архитектура услуби Марказий Осиё меъморчилиги
Қурилиш бошланиши ХИИ асрнниг биринчи ярми
Қурилиш якунланиши ХХИ аср
Қурилиш материали пишган ғишт
Map
Абдударун мажмуаси харитада
Абдидарун мажмуаси Викиомборда

Тарихи

Мажмуа муваффақиятига Хожа Абди номи билан машҳур бўлган ислом ҳуқуқшуноси Абд-ал Маъзиддин (баъзи манбаларда Муи’зиддин) сабаб бўлган. У Самарқанддаги ҳурматли қозилардан бўлган[2]. Тахминан 861-йилда вафот этган ва мусулмон одатига кўра Самарқанднинг жануби-шарқий қисмида, ташқи шаҳар қал’а девори яқинида жойлашган боғда дафн этилган. Бу боғ Хожа Абдининг шахсий мулки бўлган. Абд ал Мазиддиннинг келиб чиқиши ҳақида манбалар турлича. Абу Тоҳирхўжа „Самария“ китобида уни Хожа Муҳаммад Ёқубнинг ўғли ва Хожа Абу ибн Усмоннинг набираси деб атайди[3]. Шу билан бирга, ислом илоҳиётчиси Абу Ҳафса Нажмиддин Умар „Кандия“ асарида ўз насабномасини халифа Усмонга, шунга мос равишда Муҳаммад (с.а.в) нинг ўзига боғлайди.

ХИИ асрнинг биринчи ярмида Султон Санжар буйруғи билан Абдал Мазеддин қабри устида саккиз бурчакли куб шаклида кичик мақбара қад кўтарди. Бу вақтга келиб, мозор атрофида бошқа қабрлар пайдо бўлган бўлиши эҳтимоли бор. Мақбара шунчалик кичкина бўлиб чиқдики, унинг деярли барча ички майдони авлиёнинг қабри билан тўлдирилган. Шу боис ХВ асрнинг биринчи ярмида, Улуғбек даврида қўшни ҳудуд тозалангач, кошинкор иморат тарзида барпо этилди. Мақбаранинг олд томонига хонақоҳ ҳужралар солинди[4]. Бироз вақт ўтгач, хонақоҳ ва мақбара ён томонларига қўшимча маиший хоналар қўшилди. ХВ асрда мазорда биринчи масжид ва бир қатор бошқа бинолар барпо этилган. Улар бугунги кунгача сақланиб қолган. ХИХ асрнинг биринчи ярмида мажмуанинг ғарбий томонида қадимий пойдевор устига янги масжид қурилган, аммо у ХХ аср бошидаги реконструксиядан кейин сақланмаган. Шу билан бирга, масжиднинг шимоли-ғарбий бурчагида дарвоза қурилган бўлиб, унга ташқаридан қабристон орқали ўралган йўлак ётқизилган. 1905-йилда мажмуанинг шимолий қисмида кичик мадраса, 1909-йилда унинг ғарбий қисмида эски масжид ўрнида Л шаклидаги кенгроқ бино қад ростлаган эди. Масжид расмлари орасида ХХ аср усталари Собир Наджара, Сиддиқ, Абдузоҳид ва Абдуғани Ҳасанхон Тайлоқийларнинг номлари сақланиб қолган. Худди шу даврда ҳовузга саккизбурчак шакли берилган. ХХ аср бошларида олиб борилган реставрация ишлари туфайли Абдидарун ансамбли бугунги кунгача яхши сақланиб қолган. ХХ–ХХИ асрлар бўсағасида ўрта асрларда йўқ бўлиб кетган ташқи декорация элементлари, жумладан, хонақоҳ гумбазининг скуфияси тикланди. Мажмуа шарқий томондан ёғоч устунлар ўрнатилган айвон билан ўралган. Ансамблнинг шарқий томонида Эски қабристон ҳудудида янги минора, мажмуанинг шимоли-ғарбидаги Садриддин Айний кўчаси томонида янги кириш эшиги қурилган.

„Дарун“ (тожик тилидан таржима қилганда – ички, яъни шаҳар девори ичида жойлашган) сўзи Абдиберун хонақоҳидан (бирун – ташқи, яъни ташқарида жойлашган) фарқли ўлароқ пайдо бўлган. Мақбара майдони айни пайтда 15 гектарни ташкил этади. Самарқанд шаҳри Садриддин Айний кўчасида жойлашган[5].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Абдидарун мажмуаси“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
  2. ↑ Самарканд Справочник - путеводитель. Ташкент Узбекистан 1967 — 82-бет. 
  3. ↑ Абу Тоҳирхо'жа. Самария — 29-бет. 
  4. ↑ Қулматов Ш, Бердимуродов А. Самарқанд ёдгорликлари. Самарканд: Имом Бухорий халкаро маркази, 2017 — 95-бет. ИСБН 978-9943-4783-8-1. 
  5. ↑ „Самарканд. Часть 8: мечети, медресе, мавзолеи“ (2016-йил 16-феврал). Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.