Abdulazizxon madrasasi
Абдулазизхон мадрасаси — Бухородаги ме’морий ёдгорлик. Ўзбек ҳукмдори Абдулазизхон донаторлигида бунёд этилган.
| Абдулазизхон мадрасаси | |
|---|---|
Абдулазизхон мадрасаси | |
| Эски номлари | Заргарон мадрасаси |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | УНЕСCО ва давлат муҳофазасида |
| Тури | Мадраса |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Техник ҳолати | |
| Қаватлар сони | 2 |
| Дизайн ва конструксия | |
| Меъмор | Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин |
| Қурувчи | Абдулазизхон |
Тарихи
Сарой меъмори Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652-йилда қурилган.
Меморчилиги


Қўш мадраса (бир-бирга қарама қарши қараб турадиган бинолар мажмуаси)нинг жанубий томонида жойлашган. Улуғбек мадрасасининг (1419) қаршисида. Мадраса тузилиши оддий ва ҳужралари икки ошёнли. Мадраса тўрт томони марказида йирик пештоқли услубда қурилган. Пештоқларнинг асосий кириш қисми икки томонлама.
Умуман мадраса безаклари юксак санъат ва маҳорат билан ишланган. Катта пештоқ нафис ва нодир кошинкори нақшлар билан зийнатланган. Ислимий нақшлар қаторида афсонавий жониворлар тасвири ҳам берилган. Мадраса ҳужралари, айниқса, жанубий айвон пештоқи турли-туман нақшлар билан безатилган. Гумбаз шипининг ганчли муқарнаслари орасида ислимий нақшлар ва кундал услубидаги безаклар мавжуд. Нақшлар, асосан, мовий ранг бўёқлар билан чизилган. Асосий ўлчами: атроф айланаси — 50х67 метр, ҳовли — 28х35 метр. Мадраса ХВИИ аср Бухоро маҳобатли меъморлигининг етук намунасидир.
Абдулазизхон мадрасаси сиртдан қараганда Улуғбек мадрасаси кабидир: бу мадраса композицияси ҳам узунчоқроқ бўлиб, олд томонининг марказида равоқли пештоқ, бурчакларида бурж — гулдасталар ишланган, 2 қаватли ён қанотлар, кираверишдаги хоналар ва ҳовли чор атрофидаги 2 қаватли қатор равоқлар тизмаси ҳам ўхшаб кетади[1]. Аммо, Абдулазизхон мадрасаси йирикроқ ва мураккаброқ лойиҳалаштирилган[2]. Ён томонларининг марказий қисми 2 қаватли ҳужралар билан урғу бериб, бироз ташқарига бўрттириб чиқарилган ва ҳовли композицияси билан пештоқ ёрдамида уйғунлаштирилган[3]. Бурчаклардаги бешқиррали йўлаклардан шу бурчаклардаги бир қанча катта-кичик ҳужраларга ўтилаган. Ақл идрок билан қилинган иш натижасида қурилиш майдонининг ҳар бир квадрат метридан тўла фойдаланилган ва ХИВ—ХВ асрларга хос ғишт териш услубига янгилик киритилган[4].
Шу билан бир қаторда ХВИИ аср меъморлари томонидан том қисмларини ёпишда ҳеч қандай янги конструктив услублар топишмаган: аксинча, масжид, дарсхона тепаси ХВ—ХВИ асрлардаги услублардан анча бўш бўлган гумбазлар системаси билан ёпилган[5]. Бу ерда 8 қиррали оддий равоқли шакллар ва мураккаб ироқи муқарнаслар билан чамбарчас боғланиб, ажойиб безак кашф этилган. Абдулазизхон мадрасасининг аҳамияти ҳам шундаки, у серҳашам безалиб, Турон меъморчилигида маълум бўлган ҳамма безакларнинг ранг-баранг услубларидан фойдаланилган. Худди Улуғбек мадрасаси каби унинг олд томони ҳамда ҳовлидаги айвон ва равоқларга кошинли нақшлар ишланган[6]. Аммо... Бу кошинли ғиштлар жуда ранг-барангдир: сирсиз сопол ғиштлар устига кўк, зангори, оқ парчинлар қопланган[7]. Лекин улар янгича усулда, чоксиз тахтачалар ҳолида ерга — тахминга терилган ва ганч қоришмаси ёрдамида кейин деворга ёпиштирилган[8].
Ўйма сирли сополдан ишланган кошин безаклар мавзуи ҳам ўзгарган. Дастлаб расм бўлган мавҳум ўсимликлар нусхаси ўрнига мавзуида хаёлий жониворлар тасвирланган манзара қисмлари пайдо бўлади[8]. Бу ХВИИ аср ёдгорликларига хосдир (Самарқанддаги Шердор мадрасаси пештоқидаги йўлбарс ва Бухородаги Девонбеги мадрасасидаги афсонавий қушлар тасвири)[9]. Бу мадрасанинг бош пештоқидаги кошин намоёнларида илон бўйинли афсонавий қушлар ва 2-қаватдаги тимпанларда қуёшга қараб учётган афсонавий қушлар — [10].
Наққошлар ранг-баранг кошин қопламаларининг бадиий таъсирчанлигини янада ошириш йўлларини излашган[10]. Буни пештоқ чеккасида илон бўйинли ва боши қушникига ўхшаш узун дастали кўк гулдон, кошин безак ичидан ажралиб кўзга яққол ташланиб турган тасвирдан кўриш мумкин[11].
Аввалгидек равоқ тимпанларини сирли сополли безаклар қоплаган. Ҳовлидаги айвон чеккаларига ёзилган ёзувлар — Қуръон оятлари нақшларга аралаштирилиб, ажойиб кўриниш ҳосил этган. Безаклар бир хил ўлчамли (25х25 см) сирли сопол тахтачаларга туширилгандан кейин деворларга ҳар хил композиция асосида ёпиштирилган[12].
Абдулазизхон мадрасасида хоналарнинг ички безагига алоҳида эътибор берилган. Дарсхона, қишки ва ёзги масжид, 2-қаватдаги кутубхона деворлари кўк ранг заминли зарҳал безак — хушманзара кундал усулида туширилган бўртма нақшлар билан безатилганлиги учун худди устига зарбоп ёпилгандек бўлиб, бошдан-оёқ ярқираб турарди[13]. Бунда меъморчиликнинг ҳар бир қисмига, қўйингчи, муқарнасларнинг энг майда нусхаларига ҳам аниқ қилиб мустақил композиция: юлдузсимон ва бошқа шаклдаги ҳар бир безаклар ишланган[14]. Дарсхона деворларида хитой чиннисидаги безакларга ўхшатиб ишланган нақшларни — оқ замин устига кўк ранг билан берилган ажойиб манзараларни, дарахтлар орасига қўйилган сўри, булут ва сув оқимлари тасвирларини кўриш мумкин[15].
Маҳобатли биноларнинг безакли гумбазлари бадиий жиҳатдан айниқса қимматлидир, улар текислик билан фазога геометрик шакллар тушириш санъатининг — Турон меъморлари меҳр билан яратган санъатнинг неча асрлик бутун ривожланиш тарихини муносиб равишда безаб турган тождек бўлиб кўринади[16].
Ҳар томонлама етук меъморлар ўзларининг такомиллашган тасаввурларини санъатнинг ноёб асарлари даражасига кўтардилар ва қандай юқори поғонага чиққанини кўрсатишди. Гумбаз қуббасидаги ироқи муқарнаслар равоқлар ичидаги тахта муқарнасларга чирмашиб, қўшилиб кетганлиги туфайли бу ярим қоронғи хоналар шарқ эртакларидаги ҳашаматли саройларни эслатади[17].
Мадрасадаги ҳашаматли безак ишлари тўла якунланмаган. асосий пештоқ ёнларидаги муқарнасли қуббалар деворида ёғоч қолдиқлари бор, аслида бу ёғочлар қурилиш тугаганидан сўнг кесиб ташланади. Олд томонининг ўнг қаноти ва ҳовлининг ғарбий томони кошинсиз[18].
Мана шу ҳашаматли ёдгорликни бунёд қилган меъмор ва усталарнинг номлари ҳам уларнинг ўзи яратган безаклар ичида замонлар оша бизгача етиб келган. Улар сарой меъмори Муҳаммад Солиҳ, масжид нақшларини ишлаган кошинкор уста Хўжа Муҳаммад Амин ўғли Мимҳоқон, хаттот Мавлоно Муҳаммад Аминдир. Уларнинг ҳаммаси бухоролик бўлиб, юксак даражада равнақ топган ўзига хос маҳаллий бадиий мактаб вакилларидир[19].
Мадраса бизгача асл ҳолида етиб келмаган. Бунинг сабаби ғишт теришнинг ўзига хос услублари (деворлар 3 қат бўлиб, ораси ғишт ва лой чиқитлари билан тўлдирилган) ва томдан тушган ҳамда бино атрофида йиғиладиган ёғин-сочин сувларининг йўқотишни тўғри ҳал этилмаганлигидадир[20].
Ёдгорлик меъморчилик бўйича мутахассислар томонидан тўла ва мукаммал ўрганилиб, таъмир ишлари учун керак бўлган масалалар кўп йиллар давомида ҳал этилган. Архитектуравий, конструктив ва археологик текшириш натижасида архитектура шакли ва безакларини таъмир қилиш, қайта тиклаш ишларининг лойиҳаси яратилган[21]. Умумий ўлчамлари 50х67 метр; тўғри бурчакли ҳовли 28х35 метрлик саҳнни эгаллаган[3].
Ривоятларда
Абдулазизхон мадрасасининг қурилиши билан боғлиқ бизгача етиб келган бир ривоятга кўра, ҳукмдор Абдулазизхон 6-марта Макка-ю Мадинага ҳажга жўнабди. Сафар чоғида бир кечаси унинг тушига нуроний бир чол кирибди. Бу нуроний чол Абдулазизхонга қараб: „Сен сафардан қайтганингдан кейин ўз ватанингда шундай бир меъморий обида қургинки, бу обида юртингдаги бошқа обидаларга сира ҳам ўхшамасин. Қурдирадиган меъморий обидангда боқий ва фоний дунё ўз ифодасини топсин. Асрлар оша халқ ундан баҳраманд бўлиб, сени ёдга олсин“, — дебди[22][23].
Абдулазизхон сафардан қайтганидан кейин Бухородаги барча кўзга кўринган усталарни чақириб, меъморий обида қуришни ва бу обиданинг деворларидаги безаклар бир-биридан фарқ қилиши кераклигини, шу билан биргаликда, деворлардан бирида ўзининг сиймоси ҳам акс эттирилишини айтибди ва „Айтган шартларим ўз вақтида бажарилмаса, бошларингизни танангиздан жудо қиламан“, — дебди[22][23].
Бироқ, ўша даврда одам расмини чизиш таъқиқланига қарамай, уста-меъморлар бор ҳунарларини ишга солиб, Абдулазизхон айтган мадрасани қуришга киришибдилар. Бу меъморий обида аста-секинлик биланердан қад кўтара бошлабди. Орадан бир неча вақт ўтгандан сўнг меъморий обиданинг маълум бир қисми қуриб битказилибди[22][23].
Абдулазизхон ўзи қурдираётган обиданинг бир қисми қад ростлаганини эшитиб, бу жойга ташриф буюрибди. Усталар мадрасани Абдулазизхон айтганидан ҳам зиёда қилиб қуришган экан. Абдулазизхон мадрасасига кириб, усталарнинг ишини кўздан кечириб, ўнг томондаги хонақоҳ тарафга қараб юрибди. У хонақоҳнинг жанубий деворига илон ва чаёнлар сурати ишланган бўлиб, бу фоний дунёнинг машаққатлари ҳақида маълумот бераркан. Шимолий қисмида тасвирланган чизгилар эса бу фоний дунёнинг азоб-уқубатларига бардош берадиган одамларга боқий дунё жаннат эшиклари очиқлигидан далолат бераркан. Хонақоҳнинг ғарбий деворига ишланган 2 та айиқ сурати мансаб ва бойлик яратган томонидан одамларни синаб кўриш учун берилишини англаца, деворнинг шарқий қисмида бойлик ва мансабга берилиб, худони унутмаслик ҳақида оятлар битилган экан[22][23].
Абдулазизхон усталарнинг маҳоратини кўриб, бир томондан қувонибди, иккинчи томондан эса ўзининг сурати ишланмаганлигидан жаҳли чиқибди ва меъморга қараб: „Нега менинг суратимни чизмадинг, энди бошингни танангдан жудо қиламан!“, — дебди. Шунда меъмор Абдулазизхонни хонақоҳ эшигидан ташқарига олиб чиқибди ва деворнинг ғарбий қисмида чизилган меҳроб ичидаги бир даста гул тасвирига синчиковлик билан қарашни сўрабди[22]. Абдулазизхон қарасаки, бир даста гулда унинг сиймоси гавдаланиб турган эмиш[24]. Абдулазизхон яна бир маротаба устанинг маҳоратига қойил қолибди[25][23].
Шундан сўнг Абдулазизхон тож-у тахтдан бутунлай воз кечиб, тоат-ибодатга берилибди. У ҳукмронликдан воз кечганидан кейин мадрасанинг қолган қисми битказилмай қолиб кетибди. Лекин шундай бўлса ҳам бу мадраса Бухоронинг кўркига-кўрк қўшиб, ҳозир ҳам қад ростлаб турган экан. Бу мадрасани томоша қилишга келган ҳар бир киши бу дунёдаги боқий ҳаётнинг моҳиятини турфа чизгиларда ифодаланган уста меъморларнинг бетакрор маҳоратига тан берар экан[25][23].
Манбалар
- ↑ Манковская 1977, с. 20.
- ↑ Манковская 1977, с. 20—21.
- ↑ 3,0 3,1 Манковская 1977, с. 21.
- ↑ Манковская 1977, с. 22.
- ↑ Манковская 1977, с. 22—23.
- ↑ Манковская 1977, с. 23.
- ↑ Манковская 1977, с. 23—24.
- ↑ 8,0 8,1 Манковская 1977, с. 24.
- ↑ Манковская 1977, с. 24—25.
- ↑ 10,0 10,1 Манковская 1977, с. 25.
- ↑ Манковская 1977, с. 25—26.
- ↑ Манковская 1977, с. 26.
- ↑ Манковская 1977, с. 27.
- ↑ Манковская 1977, с. 27—28.
- ↑ Манковская 1977, с. 28.
- ↑ Манковская 1977, с. 28—29.
- ↑ Манковская 1977, с. 29.
- ↑ Манковская 1977, с. 30.
- ↑ Манковская 1977, с. 30—31.
- ↑ Манковская 1977, с. 31.
- ↑ Манковская 1977, с. 32.
- ↑ 22,0 22,1 22,2 22,3 22,4 Бухоро афсоналари 2002, с. 43.
- ↑ 23,0 23,1 23,2 23,3 23,4 23,5 Комилова 2020, с. ?.
- ↑ Бухоро афсоналари 2002, с. 43—44.
- ↑ 25,0 25,1 Бухоро афсоналари 2002, с. 44.
Адабиётлар
Китоблар
- Баракаев Ж., Ҳайдаров Й. Бухоро тарихи (Энг қадимги даврлардан Улуғ октабр инқилобигача). Тошкент: Ўқитувчи, 1991 — 144-бет.
- Бухоро — Шарқ дурдонаси. Тошкент: Шарқ, 1997 — 232-бет.
- Жуманазар А. К. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.
- Жуманазар А. К. Мадорис. Тошкент: Янги аср авлоди, 2005 — 96-бет.
- Жўраев М., Саидова Р. Бухоро афсоналари. Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2002 — 126-бет.
- Манковская Л. Й. Қўш мадраса. Тошкент: Ўзбекистон, 1977 — 33-бет.
- Муҳаммаджонов А. Р. Бухоро шаҳри 2500 ёшда (Археологик лавҳалар ва тарих). Тошкент: Фан, 1998 — 56-бет.
- Муҳаммаджонов А. Р. Қадимги Бухоро (Археологик лавҳалар ва тарих). Тошкент: Фан, 1991 — 52-бет.
- Муҳсинов И., Муҳсинова М. Гўзалликнинг боқий умри (Бухоро обидалари тарихидан лавҳалар). Бухоро: Бухоро, 2011 — 39-бет.
- Муиний Р. Бухоронинг меъморий ёдгорликлари: қисқа йўлбошловчи. Бухоро: Бухоро, 2006 — 103-бет.
- Раҳматова С., Қурбонов Ҳ. Бухоро гузарлари тарихидан лавҳалар. Бухоро: Бухоро, 1995 — 144-бет.
- Тўраев Ҳ. Бухоро тарихи: ўқув қўлланма. Бухоро: Дурдона, 2020 — 592-бет. ИСБН 978-9943-6571-0-6.
- Вахитов М. М., Мирзаев Ш. Р. Меъморчилик: дарслик. Тошкент: Тафаккур, 2010 — 368-бет. ИСБН 978-9943-372-30-6.
- Зоҳидов П. Ш. Меъмор олами. Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1996 — 238-бет. ИСБН 5-89890-116-7.
- Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро. 1-қисм Абдухолиқов Ф. Ф. (лойиҳа раҳбари): . Тошкент: Узбекистан Тодай, 2016 — 558-бет.
- Аббасова-Юсупова М. А. Бухарская школа зодчества ХВ—ХВИИ вв. (особенности и динамика развития) (ру). Самарканд: МИЦАИ, 2022 — 360-бет. ИСБН 978-9943-357-63-1.
- Арапов А. В. Исторические памятники Узбекистана: Ташкент, Самарканд, Бухара, Хива, Шахрисябз (ру). Ташкент: СМИ-АСИА, 2014 — 136-бет. ИСБН 978-9943-17-071-1.
- Аскаров Ш. Д. Генезис архитектуры Узбекистана (ру). Ташкент: Из-во журнала «Санъат», 2014 — 224-бет. ИСБН 978-9943-338-55-0.
- Ахмедов М. К. Пути развития средневековых архитектурных ансамблей Узбекистана (ру). Ташкент: Фан ва технология, 2014 — 160-бет. ИСБН 978-9943-975-20-0.
- Ашуров Я. С., Гелах Т. Ф., Камалов У. Х. Бухара: Краткий справочник (ру). Ташкент: Узбекистан, 1971 — 104-бет.
- Булатов М. С. Геометрическая гармонизация в архитектуре Средней Азии ИХ—ХВ вв (ру). Москва: Наука, 1988 — 361-бет.
- Бухара. Город и легенды (ру) Каримова К. (руководитель проекта): . Тошкент: Давр нашриёти, 2010 — 60-бет.
- Засыпкин Б. Н. Очерки по истории архитектуры народов СССР: Архитектура Средней Азии (ру). Москва: Изд-во Академии Архитектуры СССР, 1948 — 158-бет.
- Захидов П. Архитектурные памятники Зарафшанской долины (ру). Ташкент: Узбекистан, 1985 — 64-бет.
- Пугаченкова Г. А. Самарканд, Бухара : по древним памятникам Самарканда и Бухары … (ру). Москва: Искусство, 1965 — 202-бет.
- Пугаченкова Г. А., Ремпель Л. И. Сокровища зодчества народов СССР: Бухара (ру). Москва: Изд-во Академии Архитектуры СССР, 1949 — 110-бет.
- Раззакова М. Чудеса медресе Абдулазиз-хан (ру). Рязань: Алмаз, 2015 — 20-бет.
- Сухарева О. А. Квартальная община позднефеодального города Бухары (ру). Москва: Наука, 1976 — 364-бет.
- Шишкин В. А. Архитектурные памятники Бухары (ру). Ташкент: Из-во комитета наук УзССР, 1936 — 100-бет.
Мақолалар
- Бобожонов Ш. Абдулазизхон мадрасаси ғаройиботлари // Пешкў овози. — Бухоро вилоят босмахонаси, 2021. — № 25.
- Файзиева С. Ш. Абдулазизхон мадрасаси // Бухоройи шариф. — Бухоро вилоят босмахонаси, 2019. — № 39.
- Комилова Д. Боқий ва фоний дунё акс этган мадраса // Қоровулбозор тонги. — Бухоро вилоят босмахонаси, 2020. — № 21.
- Юсупова М. А. Эволюция зодчества Бухары ХВИ — начала ХВИИ века // Ўзбекистонда ижтимоий фанлар. — Фан, 1997. — № 9—10—11.
Ҳаволалар
- „Абдулазизхон мадрасаси“. Мирараб.уз (13-январ 2023-йил). Қаралди: 1-феврал 2023-йил.
- „Бухара — всегда может удивлять. Медресе Абдулазиз Хана“ (русча). Дкм.гов.уз. Қаралди: 1-феврал 2023-йил.
- „Медресе Абдулазизхана. Музей художественной резьбы по дереву“ (русча). Букҳарамусеумс.уз. 2023-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-феврал 2023-йил.
- „Медресе Абдулазиз-хана“ (русча). Русрав.уз (17-январ 2018-йил). Қаралди: 1-феврал 2023-йил.
- Бухоро шаҳар ҳокимлиги манбуот хизмати / „Изма-из“ медиалойиҳаси. Абдулазизхон мадрасаси қаэрда жойлашганлигини биласизми? Фаcебоок саҳифаси
- Туризм ва маданий мерос вазирлиги / Абдулазизхон мадрасаси ички қисмидаги ҳукмдор тасвири баёни Фаcебоок саҳифаси
Бухоро вилоят телерадиокомпанияси / Афсонадан ҳақиқатгача. Абдулазизхон мадрасаси ЁуТубеда
Озодлик радиоси / Маданият вазирлиги Бухородаги мадраса девори ўпирилиб тушганидан бехабар ЁуТубеда
Ўзбекистон тарихи телеканали / Кўҳна манзиллар. Бухородаги Абдулазизхон масжиди тарихи ЁуТубеда
Ўзбекистон тарихи телеканали / Саёҳатнома. Бухородаги меъморий ёдгорликлардан бири бўлган Абдулазизхон мадрасасига саёҳат ЁуТубеда
Ўзбекистон тарихи телеканали / Мозийга саёҳат. Абдулазизхон мадрасаси Бухородаги меъморий ёдгорлик ЁуТубеда
Ўзбекистон тарихи телеканали / Ўтмишга саёҳат. Улуғбек мадрасалари ЁуТубеда
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
