Абдулҳошим Муталович Муталов (27-Апрел 1947-йил, Тошкент вилояти) – 1992—1995-йилларда фаолият юритган Ўзбекистон Бош вазири.

Абдулҳошим Муталович Муталов
 Ўзбекистон Бош вазири
Мансаб даври
1992-йил 13-январ – 1995-йил 21-май
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши лавозим та'сис этилган
Вориси Ўткир Султонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1947-йил 27-апрел (1947-04-27) (79 ёш)
Тошкент, ЎзССР

Биографияси

1976-йилда СССР Озиқ-овқат саноати институтини тугатган. Инженер-технолог.

1965-1979 йилларда Тошкентдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш комбинатида оддий ишчидан комбинат директори лавозимларида ишлаган.

1979-1986-йилларда Оҳангарон туманидаги нон маҳсулотлари комбинати директори.

1986-1991-йилларда ЎзССР нон маҳсулотлари министри.

1991-1992-йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари[1].

1992-1995-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бўлган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Мозийга қайтиб... Футболимиз ривожи учун пойдевор қўйилди, эндиги вазифа уни юқорига кўтариш“. 2023-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-май.
  2. ↑ „Муталов Абдулхашим Муталович“. 2018-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-03-24 санасида архивланган)