АГП (инглиз тилидан олинган бўлиб, Аccелератед Грапҳиcс Порт — тезлаштирилган график порт деган маънони билдиради) — Интел компанияси томонидан 1997-йил ишлаб чиқилган бўлиб, видеокарта учун мўлжалланган 32-битли тизимли шина. Интел Пентиум ММХ чипсет МВП3, Супер Соcкет 7 ли МВП5 процессорларга мўлжалланган чипсетлар билан бир вақтда пайдо бўлган. Ишлаб чиқарувчиларнинг асосий вазифаси ўрнатиладиган видео хотира сонини камайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва видеокарта нархини камайтириш. Интел ғоясига кўра АГП-карт учун катта ҳажмдаги видео хотира керак эмас эди, чунки технология умумий хотирага юқори тезликдаги киришни кўзда тутар эди.
Ундан аввал бўлган ПCИ шинадан фарқи:

  • 66 МГс такт частотада ишлаши;
  • юқори ўтказувчанлик қобилияти;
  • ДМА ва ДМЕ хотираси билан ишлаш режими;
  • операция ва маълумотлар узатишга сўровлар ажратиш;
  • ПCИ фарқли равишда катта энергия истеъмоли биланвидеокарталарни қўллаш имконияти.


АГП модификацияси
Биринчи тури (АГП1.0 спецификаси) АГП 1х камдан- кам ишлатилади, чунки ДМЕ режимида хотира билан ишлашда керакли тезликни таъминлаб беради, шундан сўнг дархол лойихалашда 1 та тактда 2 та маълумотлар блокини юбориш имконияти қўшилди, бу АГП 2х эди. 1998 йилда иккинчи тури (АГП2.0 спецификаси) АГП 4х чиқди, у битта тактда 4 та блокни қайта юбориши мумкин эди ва 1 гб/с атрофида ўтказувчанлик имкониятига эга эди. Кучланиш даражаси одатий 3.3 В ўрнига 1.5 В гача камайтирилди. АГП 8х шинаси (АГП3.0 спецификаси) битта тактда энди 8 та блокни ухатадиган бўлди, шу тариқа шинанинг ўтказучанлик қобилияти 2 Гб/с га этди. Шунингдек стандартга 2 та видеокартани (аналог тарзда АТИ Cросс Фире, Нвидиа СЛИ) қўллаш имконияти киритилган эди, бироқ ишлаб чиқарувчилар томонидан бу имконият ишлатилмади. Замонавий видеокарталар 40 Вт дан юқори бўлган катта қувватни талаб қилар эди, АГП шина эса буни бераолмас эди. Шу тариқа қўшимча мабба раз’ёмлар мавжуд бўлган АГП Про спецификация пайдо бўлди.

Хотирага кириш имконияти

  • - ДМА (ингл. Диреcт Меморй Аccесс) — хотирага кириш имконияти, ушбу режимда асосий хотира бўлиб картада ўрнатилган видеохотира хисобланади, текстуралар ишлатилишидан аввал компютернинг тизимли хотирасидан у эрга нусхаланади. Ушбу режим янги эмас эди, худди шу принцип асосида овозли карталар, айрим контроллерлар ва шунга ўхшашлар ишлайдилар.
  • - ДМЕ (ингл. Диреcт ин Меморй Эхеcуте) — ушбу режимда видуо асосий ва видеохотира гўёки умумий адрес муҳитида мавжуд бўлгандай бўлади. Умумий муҳит адресларни кўрсатувчи адрес йрдамида блоклар томонидан 4 кб бўйича эмуляцияланади. (Грапҳиc Аддресс Ремаппинг Табле, ГАРТ). Шу тариқа маълумотларни асосий хотирадан видеохотирага нусхалаш энди керак эмас, бу жараён АГП текстурациялаш деб аталади.

Сўровлар навбати
Маълумотларни асосий хотирадан видеохотира картага узатиш икки этапда амалга оширилади, дастлаб 64 битли адрес юборилади, у эрдан маълумотларни ўқиб олиш керак, сўнг маълумотларни ўзи узатилади. АГП шинаси узатиш икки вариантни кўзда тутади:

  1. биринчиси — ПСТ шинаси билан мос маълумотлар ва адрес сўровлари битта канал бўйича амалга оширилади;
  2. иккинчиси — СБА (Сиде Банд Аддрессинг) режимида, алоҳида ён томонлама шина бўйича, шу тариқа, олдингиларини олишни кутмасдан туриб, янги маълумотларга сўровни юбориши мумкин.

Ривожланиш
Хозирги вақтда АГП слотли она платалари амалда чиқарилмаяпти, АГП стандарт барча ғоялари тезроқ бўлган ПCИ Эхпресс томонидан бозордан сиқиб чиқарилди. АГП стандартнинг видеокарталари кам миқдорда чиқарилмоқда ва аналогли ПCИ- Э картдан қимматроқ туради („ўтказма — микросхема“ ПCИ — Э АГП қўлланиши учун).