Adam Smith
Адам Смитҳ (талаффузи:Адам Смит таҳминларга кўра эски йил бўйича 1723-йилнинг 5-июнида туғилган, янги йил бўйича эса 16-июнда , 1790-йилнинг 17-июлида, Киркалдида вафот этган) – шотландиялик иқтисодчи, файласуф – этик; замонавий иқтисодий назариянинг асосчиларидан бири ҳисобланади.
|
| |
| Туғилган | 5-июн 1723-йил |
|---|---|
| Вафот этган |
17-июл 1790-йил (67 ёшда) |
СМИТ (Смитҳ) Адам (1723-йил, 6-май, Керколди, Шотландия — 1790.17.7, Эдинбург) — шотландиялик инглиз иқтисодчиси, классик сиёсий иқтисод мактабининг таниқли вакили. Глазго ва Оксфорд университетларида ўқиган. Глазго унтида профессор (1751—1763). 1778-йилда Эдинбургда божхона комиссари, 1787-йилда Глазго университети ректори. Унинг1759-йилда босилиб чиққан „Ахлоқий ҳиссиётлар назарияси“ китоби ахлоқ, хулқ қоидаларига бағишланган. 1776-йилда энг асосий иқтисодий асари „Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот“ни нашр этди.Ушу бу Асар 5- китобдан иборат. Асарда ўша даврдаги мавжуд бўлган жами иқтисодий қарашлар ягона тартибга келтирилди, сиёсий иқтисод фани иқтисодий билимлар тизимига айланди. Смит фикрича, ҳар бир одам хўжалик фаолиятида дастлаб ўз шахсий манфаад (фойда, иш ҳақи, рента)га эга бўлиб, улар ўртасида ҳеч қандай қарамақаршилик йўқ деб изохланади. Смит қийматнинг меҳнат назариясини янада ривожлантириб жамият (халқ) бойлиги и.ч. жараёнидагина меҳнат туфайли пайдо бўлади, иқтисодий ривожланиш (прогресс)нинг муҳим омили меҳнат тақсимотидир, деган хулосага келади.тини кўзда тутади, аммо бу ҳолатда ҳам кўп ҳолатлардаги каби, "кўринмас қўл" уни бошқа мақсад сари йўналтиради. "Кўринмас қўл" — бу обектив иқтисодий қонунларнинг стихияли ҳаракати. Смит фойда (манфаат) кетидан қувиш ва рақобатни бутун жамиятга наф келтирувчи фаолият деб қарайди. Смит қарашларида капиталист ҳам жамият табиий тузумига; жамият 3 синфга: капиталист, ишчи ва ер эгаларига ажратилади. Ҳар бир синф и.ч. омиллари (капитал, меҳнат, ер) ва дарома
Смит нуқтаи назарига кўра, халқларнинг бойлиги жамиятда унумли меҳнат билан банд бўлган аҳоли ҳиссаси ва меҳнат унумдорлиги даражаси билан белгиланади. Смит даромад ва иш ҳақи масалаларини чуқур тадқиқ этади. Ҳар бир синф ўзининг асосий даромадини: ишчилар иш ҳақи, капиталистлар фойда, ер эгалари эса рента оладилар. Смит иш ҳақи тирикчилик минимумидан анча ортиқ бўлиши, болалар ҳаёти ва тарбиясига оид ҳаражатлар ҳам ҳисобга олиниши, иш ҳақи миллий бойлик ўсишига бевосита боғлиқ бўлиши керак деган фикрни олға суради. У фанга асосий (С) ва айланма капитал (В) тушунчаларини киритган. Смит иқтисодиётда давлатнинг ўрни масаласига катта эътибор беради. У халқаро эркин ташқи савдо экспорт ва импорт ҳаражатлари афзаллиги туфайли амалга ошади деб ҳисоблаган ("мутлақ афзаллик тамойили").
СМИТнинг таълимоти кейинги иқтисодий тафаккур ривожига катта таъсир кўрсатди (асосий асари олим ҳаётлиги даврида 5 марта қайта нашр этилган). Смитнинг илмий ғоялари классик сиёсий иқтисоднинг асосини ташкил этади (қаранг Классик сиёсий иқтисод мактаблари).
Ҳаёти ва ижоди
Адам Смитҳ 1723-йил июн ойида туғилган (аниқ туғилган куни аниқ эмас) ва 5-июн Керкколди шаҳрининг Файф округида чўқинтирилган,унинг отаси божхона ҳодими бўлиб ишлаган.Адамнинг отаси унинг туғилишига 6 ой қолганда оламдан ўтган.4 ёшлигида сиганлар томонидан ўғирланиб кетилган,лекин тезда тоғаси уни қидириб топиб, онасига қайтариб олиб келган.Таҳминларга кўра, Адам оилада ягона фарзанд бўлган, унинг акалари ёки опалари ҳақида ҳеч қандай ёзма манбалар топилмаган. Адам Смитҳ 14 ёшида Глазго Университетига ўқишга кирган, Френсис Хатченова раҳбарлиги остида икки йил фалсафа фанинининг этик асосларини ўрганади. 1746-йилда Оксфорддаги Бейллиол – Коллеге га ўқишга кирган ва 1746 -йилда ўқишни тамомлаган. Лорд Кеймс кўмаги билан Адам Смитҳ 1748-йилда Эдинбургда ма'руза ўқишни бошлаган.Унинг ма'рузалари риторика, хат ёзиш сан’атига бағишланган ва кейинчалик “бойликка эришиш” фани бўйича ҳам ма'рузалар ўқиган. Айнан ана шу фанда биринчи марта “табиий эркинликнинг осон ва ёрқин ифодаси” иқтисодий фалсафаси мазмунини очиб берган,бу эса ўз навбатида унинг таниқли асари “Аҳоли даромадларининг табиати ва келиб чиқиши сабаблари”да ўз аксини топган. 1750-йилларда Адам Смитҳ ўзидан ўн ёш катта бўлган Давид Ҳуме билан танишади.Улар қарашларининг ўҳшашлиги уларнинг қўйидаги фанларда бирга олиб борган изланишларида ўз аксини топган: тарих, сиёсат, фалсафа, иқтисодиёт ва дин. Бу шуни кўрсатадики улар бирга интеллектуал алянс ташкил этишган, бу эса Шотландиянинг уйғониш босқичида муҳим рол тутган.
1751-йилда Адам Смитҳга мантиқ фани бўйича Глазго Университетида профессорлик унвони берилган. Смитҳ этика, риторика, ҳуқуқшунослик ва сиёсий иқтисодиёт бўйича ма`рузалар ўқиган.1759 -йилда Адам Смит ма`рузалар тўпламидан иборат мақолани чоп этган.Адом Смит ўзининг бу мақоласида этик ҳулқ қолиблари тўғрисида гапириб ўтган ва уни аҳолини муқобил ҳолатда ушлаб турувчи қурол сифатида ко’рсатиб ўтган.
Адам Смит 1776-йилда чоп этилган “Аҳоли даромадларини табиати ва келиб чиқиши сабаблари” китоби туфайли дунёга танилган.
Адам Смит 1776-йилда Лондонга келгач, бу ерда ўз “Аҳоли даромадларининг табиати ва келиб чиқиши сабаблари” асарини чоп этган. Бу асарда Иқтисодий эркинликнинг оқибатлари тўғрисида изчил кўрсатмалар берилган.Шу билан бирга у бу асарда лаиссез – фаире, эгоизмнинг роли,меҳнат тақсимоти, бозор функсиялари ва эркин иқтисодиётнинг ҳалқора тушунчаси тўғрисада ҳам муҳокамалар олиб борган. Аҳоли даромадлари иқтисодиётни фан сифатида намоён этди ва эркин тадбиркорлик назариясига асос солди. Смит шундай интелектуал системани кўрсатдики,бу система эркин бозорнинг ишлаш механизмини очиб берди ва ҳозирги кунга қадар бу механизм иқтисодий билимларнинг асосларидан бири ҳисобланади. Смитнинг энг таниқли афоризми – бу бозорнинг кўринмас қўли – у бу тушунчани эгоисмни тушунтуриш, ресурслар тақсимотининг самарали ричаги сифатида кўрсатади.
1778-йилда Адам Смит Эдинбург, Шотландия божхона бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган. Адам Смит шу ерда узоқ давом этган касаллиги туфайли 17- июл 1790 -йилда вафот этган.
Ҳаволалар
- Cонcисе Энcйcлопедиа оф Эcономиcсда биографияси (ингл.)
- Адам Смитҳ'нинг МетаЛибри'даги саҳифаси(Wайбаcк Мачине сайтида 2008-01-13 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-01-13 санасида архивланган) (ингл.)
- Лифе оф Адам Смитҳ бй Жоҳн Раэ, ат тҳе Либрарй оф Эcономиcс анд Либертй
- Тҳе Cелебратед Адам Смитҳ бй Муррай Н. Ротҳбард; фулл техт оф Чаптер 16 оф Ан Аустриан Перспеcтиве он тҳе Ҳисторй оф Эcономиc Тҳоугҳт, Вол. И анд ИИ, Эдwард Элгар, 1995; Мисес Институте 2006
- Смитҳ'с wоркс(Wайбаcк Мачине сайтида 2005-09-13 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-09-13 санасида архивланган)
- Брад деЛонғс Адам Смитҳ паге(Wайбаcк Мачине сайтида 2005-09-14 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2005-09-14 санасида архивланган)
- Тҳе Адам Смитҳ Институте (ингл.)
- Граве оф Адам Смитҳ (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-08-31 санасида архивланган) он тҳе Фамоус Эcономисц Граве Ситес (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-07-06 санасида архивланган)
- Адам Смитҳ - Импортант Сcоц(Wайбаcк Мачине сайтида 2006-08-27 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-08-27 санасида архивланган)
Рефлеcтионс он Смитҳ'с этҳиcс ПДФ (129 КиБ)- Адам Смитҳ он тҳе 50 Бритиш Поунд (Cлйдесдале Банк) банкноте (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-08-03 санасида архивланган)
- "Тҳе Бетраял оф Адам Смитҳ" бй Давид C. Кортен(Wайбаcк Мачине сайтида 2010-11-21 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-11-21 санасида архивланган)
- Адам Смитҳ - А Пример(Wайбаcк Мачине сайтида 2008-02-15 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-02-15 санасида архивланган) бй Эамонн Бутлер. Интродуcтион то Смитҳ'с wорк, фреэ доwнлоад
- Ан Эссай Ин Виндиcатион Оф Тҳе Cонтинентал Cолониэс Оф Америcа,Фром А Cенсуре оф Мр Адам Смитҳ, ин Ҳис Тҳеорй оф Морал Сентименц. Wитҳ Соме Рефлеcтионс он Славерй ин Генерал.Бй ан Америcан,1764
- Тимелине оф тҳе Лифе оф Адам Смитҳ (1723-1790) (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-01-03 санасида архивланган) ат тҳе Онлине Либрарй оф Либертй
- Тимелине оф тҳе Сcоттиш Энлигҳтенмент (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-01-03 санасида архивланган) ат тҳе Онлине Либрарй оф Либертй
Адабиётлар
- Исследование о природе и причинах богацтва народов. Пер. с англ., М., 1962.
- Раззоқов А. ва бошқа, Иқтисодий таълимотлар тарихи, Т., 2002.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |