Боғда Аддас пайғамбар Муҳаммаднинг оёқларини ўпиб сажда қилмоқда, унинг хўжайинлари Шайба ибн Робия ва Утба ибн Робия буни кузатаётган исломий миниатюра

Аддас (арабча: عَدَّاس‎‎) — ислом пайғамбари Муҳаммад даврида Макканинг жанубидаги тоғли ҳудуд ҳисобланган Тоифда яшаган ёш насроний қул бола. Асли Ниневиядан бўлиб, Тоифнинг ғарбий вилоятидан исломни қабул қилган биринчи киши бўлгани айтилади[1].

Ҳаёти

Макка ва Тоиф орасидаги Масжид Аддас Аддас шарафига номланган,
(21°15′27.65″Н 40°23′27.37″Э / 21.2576806°Н 40.3909361°Э / 21.2576806; 40.3909361)

619-йилда Муҳаммад пайғамбар Қурайш қабиласи таъқибидан қочиш ва кишиларни ислом динига даъват қилиш учун Тоиф шаҳрига борди. У ерда, асосан, Сақиф қабиласи яшар, қабила вакиллари эса ал-Лат маъбудасига сиғинар эди[2][3].

Муҳаммад пайғамбар Тоиф шаҳри бошлиқлари Абдуялил ибн Амр ибн Умайр ҳамда унинг ака-укалари Масъуд ва Ҳабиб билан учрашди[3]. Улар Муҳаммад пайғамбарнинг даъватини рад этиб, шаҳар аҳолисини унга тош отишга ва шаҳардан қувиб чиқаришга ундади[2]. Бунинг оқибатида Муҳаммад пайғамбар жароҳатланди ва маккалик ака-укалар Утба ва Шайба ибн Робияга тегишли боғдаги девор панасига беркинишга уринди[2][3][4].

Ака-укалар ўз қуллари Аддасга пайғамбар Муҳаммадга узум тортиқ этишни буюрдилар[5][6]. Пайғамбар узумга қўл узатишдан олдин бисмиллоҳ деди, Аддас эса бундан ҳайратланди ва Арабистон одамлари бундай демасликларини айтди[2].

Шунда муборак пайғамбар ундан қаердан келганини ва дини нима эканини сўради. У: „Мен ниневиялик насронийман“, — деб жавоб берди. „Солиҳ киши Юнус ибн Матто шаҳридан-а?“ — деди муборак пайғамбар. Аддас ҳайрон бўлиб: „Юнус ҳақида қаердан биласиз, сиз кимсиз?“ — деб сўради. Шунда муборак пайғамбар: „У менинг биродарим, у Аллоҳнинг пайғамбари эди, мен ҳам Аллоҳнинг пайғамбариман“, — деб жавоб берди.

— Омина Одил, „Муҳаммад, тҳе Мессенгер оф Ислам: Ҳис Лифе анд Пропҳеcй“, 147.

Шундан сўнг Аддас Муҳаммаднинг пайғамбар эканлигини тан олди ва унинг бошини, қўллари ҳамда оёқларини ўпди[6][7].

Манбалар

  1. ↑ Ҳайкал, Муҳаммад Ҳусайн. Тҳе Лифе оф Муҳаммад (эн). Америcан Труст Публиcатионс, 1976. ИСБН 978-0-89259-137-4. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Эмериcк, Яҳия. Тҳе Лифе анд Wорк оф Муҳаммад (эн). Пенгуин, 2002. ИСБН 978-0-02-864371-7. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Нажеэбабади, Акбар Шаҳ. Тҳе Ҳисторй оф Ислам. Даруссалам, 2000 — 124–125-бет. 
  4. ↑ Қасми, А. Ҳ.. Исламиc Говернмент (эн). Гян Публишинг Ҳоусе, 2008. ИСБН 978-81-8205-482-0. 
  5. ↑ Пҳиппс, Wиллиам Э.. Муҳаммад анд Жесус: А Cомпарисон оф тҳе Пропҳец анд Тҳеир Теачингс (эн). Блоомсбурй Публишинг, 2016-10-06. ИСБН 978-1-4742-8935-1. 
  6. ↑ 6,0 6,1 Тҳе Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 6: Муҳаммад ат Меccа (эн). Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2015-06-11. ИСБН 978-1-4384-2340-1. 
  7. ↑ Муҳаммад, тҳе Мессенгер оф Ислам: Ҳис Лифе & Пропҳеcй (эн). ИСCА, 2002. ИСБН 978-1-930409-11-8.