Адилжон Ришатович Тулендибоев (туғ. 1985-йил 11-апрел, Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик пара дзюдочи, 100 кг вазн тоифасида иштирок этган. 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони, Осиё чемпионати совриндори, Ёзги Пара-Осиё ўйинлари чемпиони.

Адилжон Тулендибоев
Шахсий маълумотлари
Жинси эркак
Таваллуд пайтидаги исми Адилжон Ришатович Тулендибоев
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1985-йил 11-апрел (1985-04-11) (41 ёш)
Тошкент вилояти, Ўзбекистон ССР
Спорт
Қайси спорт Паралимпия дзюдо

Фаолияти

2004-йилда Будапештда (Венгрия) дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 100 кг дан юқори вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди[1]. Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. 2006-йилда Бокуда (Озарбайжон) бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[2].

2009-йилда Тайпейда (Тайван) ўтказилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида очиқ тоифада бронза медалини қўлга киритди[3]. Кейинги йили Чирчиқда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида мутлақ вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди[4]. 2011 ва 2012-йилларда Тошкентда ўтказилган дзюдо бўйича Жаҳон кубоги босқичида 100 кг юқори вазн тоифасида мос равишда кумуш ва бронза медалини қўлга киритди[5][6].

2014-йилда Инчхонда (Корея Республикаси) бўлиб ўтган Ёзги Пара-Осиё ўйинларида 100 кг ортиқ вазн тоифасида у финалда эронлик дзюдочи Ҳамзеҳ Надрини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди[7]. Колорадода (АҚШ) дзюдо бўйича кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

2016-йилда Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида 100 кг дан ортиқ вазн тоифасида у финалда бразилиялик дзюдочи Вилланс Силва де Араужони[8]. Ўша йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан унга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи унвони берилган[9][10].

Манбалар

  1. ↑ „ЖудоИнсиде - Wорлд Чампионшипс Жуниорс Будапест Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  2. ↑ „ЖудоИнсиде - Wорлд Cуп Баку Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  3. ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-ноябр.
  4. ↑ „ЖудоИнсиде - Узбекистан Чампионшипс Чирчик Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  5. ↑ „ЖудоИнсиде - ИЖФ Wорлд Cуп Ташкент Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  6. ↑ „ЖудоИнсиде - ИЖФ Wорлд Cуп Ташкент Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  7. ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Пара Гамес Инчеон Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  8. ↑ „Рио 2016 - жудо - менс-100-кг“ (эн). Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2021-йил 28-август.
  9. ↑ „Медалисты Паралимпиады и их наставники удостоены госнаград“ (ру-УЗ). Газета.уз (2016-йил 22-сентябр). Қаралди: 2021-йил 28-август.
  10. ↑ „ УП-4846-сон 22.09.2016. О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВ летних Паралимпийских играх в городе Рио-де-Жанейро“. лех.уз. Қаралди: 2021-йил 28-август.