Adirlar

Адирлар – Ўрта Осиё тоғларининг паст-баланд этаклари. Адирлар учламчи ва тўртламчи даврларнинг тоғ жинсларидан ташкил топган. Адирлар Фарғона, Ҳисор, Сурхондарё водийларида кўпроқ конгло-мерат ва чақир тошлардан иборат бўлиб, баъзи жойларида лёсс (соз тупроқ) билан қопланган. Адирларни кўп жойларда сой ҳамда жарлар кесиб ўтиб, айрим-айрим қисмларга бўлиб юборган. Адирларнинг денгиз сатҳидан 400-500 метрдан 1000-1500 метргача баландда бўлади. Адирлар минтақаси баландроқ тоғ этакларидан кўпинча камбар тектоник ботиқлар орқали ажралган бўлади. Адирлар Фарғона водийси атрофидаги тоғ этакларида жуда аниқ намоён бўлган (масалан, Аввал адирлари). Қашқадарё, Зарафшон водийлари атрофида ҳам бор. Ландшаф чала чўл ва чўллардан иборат. Баҳор пайтида адирларда ўтлар, лолалар ўсиб ётади. Хўжаликда адирладан эрта баҳорда яйлов сифатида фойдаланилади, ёғин кўпроқ тушадиган адирлада (Ҳисор, Зарафшон водийларида) ғалла етиштирилади. Айрим жойларда сув чиқариб боғлар бунёд этилган. Копетдоғ ва Қрим тоғлари этакларидаги шундай баландликлар байирлар деб юритилади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |