Аҳамонийлар (Ҳахоманишийлар) — Аҳамонийлар давлатини бошқарган қадимги форс подшоҳлари сулоласи (милоддан аввалги 558-330). Аҳамонийлар сулоласи қадимги форс уруғидан бошланиб, бу уруғ асосчиси Аҳамон (қадимги форсчада Ҳахоманиш) афтидан, милоддан аввалги ВИИ асрда бошида Элам чегараларига — Парсуа (юнонча Персида) деб ном олган вилоятга кўчиб келган форс қабилаларининг йўлбошчиси бўлган. Аҳамон ўғли Теисп (Чишпиш) ва унинг бевосита авлодлари: Кир И, Камбис И, Кир ИИ Аншан (Шим. Эламдаги вилоят) шоҳлари ҳисобланган. Қадимги Шарқнинг кўпгина мамлакатларини босиб олган Кир ИИ Аҳамонийлар салтанатини барпо этган. Аҳамонийлар нинг катта тармоғи Камбис ИИ вафоти (522) билан тугаган. Кичик тармоққа Доро И асос солган.

Аҳамонийлар сулоласи: Кир ИИ (550-530) (Форс ва Аншанда 558–йилдан ҳокимлик қилган), Камбис ИИ (530-522), Доро 1 (522-486), Ксеркс И (486-465), Артаксеркс И (465-424), Ксеркс ИИ (424), Суғдиён ёхуд Секудиан (424-423), Доро ИИ (423-404), Артаксеркс ИИ (404-358), Артаксеркс ИИИ (358-338), Арсес (338-336), Доро ИИИ (336-330).


Адабиётлар ва манбалар рўйхати

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил


кк:Ахемен әулеті та:அகாமனிசியப் பேரரசு