Ahamoniylar davlati
Аҳамонийлар давлати (Ҳахоманишийлар давлати) — қадимги дунёнинг энг йирик давлатларидан бири (милоддан аввалги 558-330). Аҳамонийлар давлати ҳудуди Эронни ва Ҳинд дарёсидан Эгей ва Ўрта денгизгача бўлган оралиқдаги Осиё мамлакатларини, шунингдек, Миср, Ливия ва Болқон ярим оролнинг бир қисмини босиб олиш натижасида ташкил топган.
| Аҳамонийлар империяси Хšāçа | |||||||
| |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
Аҳамонийлар давлати Доро И даврида о'зининг энг юқори куч-қудрат чо'ққисига эришган | |||||||
| Пойтахти | Бобил, Пасаргада (бугунги Шероз шаҳридан тахминан 90 км шимоли-шарқда жойлашган) | ||||||
| Йирик шаҳарлари | Бобил,Экбатана,Суза,Персеполис | ||||||
| Тил(лар)и | Қадимги Форс, Оромий, Бобил | ||||||
| Дини | Зардуштийлик, Митраизм, Бобил дини | ||||||
| Пул бирлиги | дорий, сиглос (сикла) | ||||||
| Майдони | М.А. 500-йилда 5,500,000 км2; | ||||||
| Аҳолиси | М.А. 500-йилда 17 миллиондан 35 миллионгача | ||||||
| Бошқарув шакли | монархия | ||||||
| Подшо, ёки Подшоҳлар Подшоҳи | |||||||
| - мил.авв 559-мил.авв 529 | Буюк Кир | ||||||
Тарихи

Аҳамонийлар давлатига қадимги форс подшоҳлари хонадони — аҳамонийлар вакили Кир ИИ асос солган. Милоддан аввалги 558-йил Кир ИИ форс қабилалари иттифоқига раҳбар бўлиб, 553-йил мидияликлар ҳукмронлигига қарши қўзғолон кўтарган. Форслар 550-йил ғалаба қозонганлар ва Мидияни эгаллаб, кейинги уч йил мобайнида собиқ Мидия давлати таркибига кирган мамлакатларни босиб олганлар, 546-йил эса Лидия ва Кичик Осиёдаги юнон шаҳарларини забт этганлар. 545-539-йиллар оралиғида Кичик Осиёнинг катта қисми, 538-йилда Бобил, 525-йилда Миср, 519-512-йиллар оралиғида Эгей денгизидаги ороллар, Фракия, Македония ва Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисми бўйсундирилган. Аҳамонийлар давлати Доро И даврида шаклланган мураккаб бюрократик тизим орқали бошқарилган. Доронинг маъмурий-пул ислоҳотлари босиб олинган мамлакатлар устидан бошқарув ва назоратни янада такомиллаштирди: давлат 20 та ҳарбий-маъмурий сатрапия (округ)ларга бўлиниб, уларнинг тепасида махсус амалдорлар (сатраплар) турган. Улар форс подшосига улкан миқдорда солиқлар (пул ва натура ҳолда) тўлашган. Доро И даврида ягона танга пул бирлиги — 8,4 грам олтин оғирлигидаги дориқ жорий қилинган. Сикл (1/20 дориқ) майда кумуш танга вазифасини ўтаган. Аҳамонийлар давлати этник таркиби ва ижтимоий уклади бўйича турли-туман бўлган. Унинг таркибига Кичик Осиё, Бобил, Финикия ва Миср кириб, уларнинг қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилигида қуллар меҳнатидан кенг фойдаланилган. Иқтисодий жиҳатдан шундай ривожланган мамлакатлар қаторида форслар салтанати таркибига Фракия ва Македония каби вилоятлар, шунингдек, уруғчилик тузумининг емирилиши босқичида турган кўчманчи араб ва скиф қабилалари ҳам кирган. Форс маъмурияти забт этилган мамлакатларда эски маҳаллий қонунлар, урф-одатлар, динлар, пул тизими, ўлчов-оғирлик тизими, ёзув ва тилларни сақлаб қолган. Маҳаллий тиллар қаторида Аҳамонийлар давлатининг расмий идора тили бўлган оромий тили ҳам кенг тарқалган. Эронда қадимги форс ва оромий тилидан ташқари маъмурий эҳтиёжлар учун элам тилидан ҳам кенг фойдаланишган. Форслар кўпгина финикий ва юнон шаҳарларига мухторият бериб, айрим мамлакатларда (масалан, Киликия, Суғдиёна ва бошқалар) маҳаллий шоҳлар ва ҳокимлар сулоласини сақлаб қолганлар, ибодатхоналарни солиқ ва тўловлардан озод этганлар. Персепол билан бир қаторда аҳамонийлар Бобил, Суза ва Экбатанани пойтахт қилишган. Аҳамонийлар давлати маданияти ва санъати Эрон маданий анъаналарини Юнонистон, Оссурия, Миср ва бошқа мамлакатлар анъаналари билан чоғиштирмасидан иборат бўлган. Форсларнинг ўзи салтанатда мумтоз мавқега эга эдилар. Улар солиқлар ва мажбурий ишлардан озод этилганлар. Форс зодагонлари энг муҳим ҳарбий ва фуқаролик лавозимларини эгаллашган. Форс шоҳлари, уларнинг қон-қариндошлари, сатраплар ва амалдорлар Эрон, Кичик Осиё, Бобил, Миср ва бошқа мамлакатларда қуллар меҳнатига асосланган катта хўжаликларга эга бўлишган. Аҳамонийлар давлати барқарор иқтисодий асосга эга бўлмагани туфайли беқарор ҳарбий-маъмурий бирлашма эди, у фақатгина қурол кучи ёрдами билангина турли халқларни давлат таркибида тутиб туришга асосланганди. Аҳамонийларнинг ҳарбий қудрати заифлашиши билан уларнинг давлати парчаланиб кета бошлаган. Миср, Бобил, Мидия, Кичик Осиё ва бошқа мамлакатларда кўплаб қўзғолонлар кўтарилган (мас, 522-йилда Мидияда Гаумата қўзғолони ва Марғиёнадаги қўзғолон, 500-493 йилларда кичик осиёлик юнонлар қўзғолони, 405-йил Мисрдаги қўзғолон). Милоддан аввалги В аср охиридан бошлаб сатраплар мунтазам суратда ўзаро уруш олиб борганлар, баъзан эса ҳатто подшоҳнинг ўзига ҳам қарши қурол кўтарганлар. 500-449 йиллардаги юнон-форс урушлари давридаёқ форс қўшинининг жанговарлик қобилияти анчагина йўқотилган. Милоддан аввалги 330-йил Александр Македонский қўшини зарбалари остида Аҳамонийлар давлати қулаган. Турон халқларининг Аҳамонийлар давлатига қарши олиб борган курашлари ҳақида: қаранг Тўмарис, Широқ, Марғиёна қўзғолони.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |