Ahmad ar-Rifoiy
Аҳмад ар-Рифоий (арабча:أَحْمَد ابْن عَلِي ٱلرِّفَاعِي) – сунний мусулмон воизи, зоҳид, тасаввуф олими, ҳуқуқшунос ва илоҳиёт олими, исломнинг „Рифоъи тариқа“ (сўфийлик тариқати) асосчиси сифатида танилган[1][2]. Душанба ва пайшанба кунларидан ташқари ҳар куни ҳадис, фиқҳ ва тафсир фанларидан дарс берган. У душанба ва пайшанба кунлари тушдан кейин минбарида ўтириб, диний ва ижтимоий муаммоларнинг ячимлари ҳақида маруза қилган. Рифоийлар Қодирийялар томонидан босиб олинмагунча энг кўп тарафдорларга эга хонадонлардан эди. Рифоийлар кўпинча Араб Яқин Шарқида, балки Туркия, Болқон ва Жанубий Осиёда ҳам истиқомат қилишган. Унинг мақбараси Баг'доднинг шимолий Ироқнинг жанубидаги Ал-Рифоий шаҳри яқинида бўлиб, қабр унинг номи билан аталган масжидда жойлашган.
| Аҳмад ар-Рифоий | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Ҳижрий 512-йил Умм Обайдрий Ироқ |
| Вафоти |
Ҳижрий 578-йил Умм Обайд, Ироқ |
| Таълими | Ислом Сунний Шофейи |
| Касби | Имом |
| Отаси | Али Абул-Ҳасан |
| Онаси | Фотима ал-Ансор |

Биографияси
Шайх Аҳмад ар-Рифойи Ироқнинг Восит вилоятининг Ҳасен қишлоғида ражаб ойининг биринчи ярмида дунёга келди. Етти ёшида отаси Саййид Султон Али ал-Батаҳий Бағдодда вафот этди. Шундан сўнг амакиси Шайх Мансур ар-Раббоний ал-Батаҳий уни ўз қарамоғига олиб, таълим берган. Шайх Аҳмад ар-Рифоий ҳусайний саййид бўлиб, унинг насл-насаби қуйидагича қайд этилган: У Аҳмад ибн Али, ибн Яҳё, бин Собит, бин Али, бин Аҳмад ал-Муртадо, бин Ҳасан ал-Асг'ар, бин Маҳдий, бин Муҳаммад, бин Ҳасан ал-Қосим, бин Ҳусайн, бин Аҳмад ал-Солиҳ ал-Акбар, бин Мусо ал-Соний, бин Иброҳим ал-Муртадо, бин Мусо ал-Казим, бин Жа’фар ас-Содиқ, бин Муҳаммад ал-Боқир, бин Али Зайн ал-Обидин, бин Ҳусайн, бин Али бин Абу Толиб ва Муҳаммад пайғамбарнинг қизи Фотима аз-Заҳро.
У Қур’онни ўзининг туғилган жойи Ҳасен шаҳрида Шайх Абдулсомий ал-Ҳурбунийдан ўрганган. У етти ёшида Қур'онни ёд олган. Ўша йили отаси вафотидан сўнг амакиси Мансур ал-Батаҳий уни оиласи билан Дикла вилоятига кўчирган. У ерда амакиси уни Ислом фиқҳи мутахассиси, Қур’он тафсири олими ва воизи бўлган Абу ал-Фадл Али ал-Воситий ҳузурига юборди. Шу билан бирга, у амакиси Шайх Мансур ар-Раббонийнинг зикр мажлисларида қатнашаётган бир вақтда, ўша пайтдаги йирик илмий арбоб бўлган бошқа амакиси Шайх Абу Бакрнинг дарслрида ҳам қатнашган. Имом Шофеийнинг Шайхулислом Имом Абу Ишоқ Иброҳим ибн Али Шерозийнинг фиқҳига оид “Танбеҳ” китобини ёд олган. Йигирма ёшга тўлганда, Восит вилояти шайхи ва устози Абу ал-Фадл Али уни “Сеҳадетнома” (бу далил ёзувлари, шу жумладан, каноник қонун ва дарвешлик илмлари тартибини ифодаловчи) билан тақдирлади. Зоҳирий ва ботиний илмларни ўрганиб, унга хос илмларни ҳам ўргатган. У Наҳр-и Диклада қисқа вақт турди ва шундан сўнг у отасининг Ҳасендаги саёҳатчилар учун умумий меҳмонхонасига қайтиб келди ва шу вақт ичида у жуда машҳур бўлиб кетди.
Йигирма саккиз ёшида амакиси Шайх Мансур вафотидан кейин дарвешхонани бошқаришни унга васият қилди. Шунингдек, унга она томондан бобоси бўлган Шайх Яҳё ан-Нажжорийнинг дарвеш уйида яшашини ҳам сўраган. Айнан шу даврда у бу дарвешхонада ваъз қила бошлади. Ўттиз беш ёшга тўлганида муридларининг сони етти юз мингдан ошди. У Муҳаммад пайғамбарнинг суннатини ва Қур’он тафсилотларини оммага ўргатишни ҳам эътибордан четда қолдирмаган. Чунки унинг этиқодида савдогарга фақатгина Аллоҳ тўғри йўл кўрсатиши мумкин. Имом Абу ал-қосим Абдулкарим ар-Рофи’и ал-Қавзинийнинг „Савад ал-Айнайн“ номли китобида ёзувчи шундай дейди:
"Ислом қонунлари бўйича буюк мутахассис бўлган Шайх Солиҳ Юсуф Абу Закария ал-Асқалоний менга шундай деган эди: “Мен Умму Убайд ҳузурига Шайх Аҳмад Рифойини зиёрат қилгани бордим. Меҳмонхона атрофида юз мингдан ортиқ одам гавжум эди, ба'зилари раҳбарлар, олимлар, шайхлар ва бошқа жамоат вакиллари эди. У уларнинг барчасига кечки овқат берди ва ҳамма билан жуда самимий муносабатда эди. У пайшанба куни тушдан кейин ва'з қила бошлади. Восит вилоятининг воизлари, Ироқ мусулмонлари илоҳиёти табибларидан ташкил топган диний жамоат ва вилоятнинг нуфузли одамлари ва’з йиғилишида иштирок этишди. Уларнинг бир гуруҳи Қуръон тафсири фанини, иккинчи гуруҳ Муҳаммад пайғамбарнинг сўзлари билан қизиққан мавзуларни, иккинчи гуруҳ мусулмонларнинг каноник фиқҳини, яна бир гуруҳи турли диний қарашлар ўртасидаги келишмовчиликни сўради ва бошқа гуруҳлар фаннинг турли бо'лимлари ҳақида жуда ко'п саволлар беришди. У икки юздан ортиқ саволларга жавоб берди ва саволларга жавоб беришда у ҳеч қандай г'азабланмади. Одамларнинг савол-жавобларини бефарқлигидан хижолат бўлиб қолдим ва ўрнимдан туриб шундай дедим: "Бу сизга етарли эмасми? Ёзма илмлар ҳақидаги барча саволларга ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмасдан, Аллоҳнинг изни билан жавоб беради. Менинг со'зларим туфайли у табассум қилди ва менга деди: “Эй Абу Закариё, мени йўқотишдан олдин сўрашларига рухсат беринг. Албатта, дунё ё'қ бо'ладиган уйдир. Аллоҳ таоло ҳар сафар вазиятни о'згартиради." Унинг жавобидан халқ йиғлаб юборди. Учрашув саросимага тушди, ташвишли товушлар эшитилди. Унинг нутқининг ма’навий та’сири билан қирқ минглаб кишилар шогирдлари бўлдилар"
Манбалар
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=w2ИЙАҚААИААЖ&редир_эсc=й:Босwортҳ, Cлиффорд Эдмунд, эд. (1997). „Рифаʽийя“
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=НҳХқWЛд_АМҚC&редир_эсc=й; Тримингҳам, Ж. Спенcер (19 Май 1998)Охфорд Университй Пресс, УСА. ИСБН 978-0-19-802823-9.