Акежан Магжанович Кажегелдин (қозоқча: Әкежан Мағжанұлы Қажыгелдин; род. 27-март 1952) – Қозоғистон собиқ Бош вазири, мухолифатчи[1].

Акежан Магжанович Кажегельдин
Әкежан Мағжанұлы Қажыгелдин
 Қозоғистон Бош вазири
Мансаб даври
1994-йил 14-октябрдан – 1997-йилгача 14-октябргача
Президент Нурсултон Назарбоев
Ўтмишдоши Сергей Терешченко
Вориси Нурлан Балгимбаев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1952-йил 27-март (1952-03-27) (74 ёш)
Семипалатинск
Мукофотлари

Биографияси

1974-йилда – Семипалатинск педагогика институтини тугатган ва Совет армиясида хизматини бошлаган.

1974—1978 – Семипалатинск вилоятидаги КГБ ҳарбий қисмида ўқитувчи.

1985-йилда Олмаота миллий иқтисодиёт Институти тарих ўқитувчиси.

1979—1984-йилларда – Калинин тумани партия қўмитаси раҳбари, Семипалатинск шаҳар бошқарма бошлиғи.

1985—1987-йилларда Киров тумани ижроия қўмитаси раиси.

1987—1989 – СССР КГБ бошқарув ходимлари тайёрлаш Олий мактаби тингловчиси.

1989-1992 – Семипалатинск қурилиш бошқармаси директори.

1990 – „Томан“ ОАЖ Бош директори.

1990—1992 – „Оил“ ОАЖ бош директори.

1991—1992 – Семипалатинск вилояти ижроия қўмитаси раиси.

1992-1993 – Қозоғистон Президенти ҳузуридаги тадбиркорлар кенгаши раиси.

1993—1995 – Қозоғистона Президенти ҳузуридаги тадбиркорлар иттифоқи раиси.

1993-1994-йилларда – Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари.

1994-йилдан 1997-йилгача – Қозоғистон Бош вазири.

1997-1998 – ҚР Президентининг маслаҳатчиси.

1998-йилда президентлик сайловларида номзоди эълон қилди.

1998-йилдан – Қозоғистон Республика халқ партияси раиси, 2001-йилгача мазкур демократик партия сиёсий Кенгаши аъзоси.

1999-йилда бир қатор жиноятларда айбдор деб топилиб, унга халқаро қидирув эълон қилинди[2].

2001-йил 13-июлда собиқ бош вазир Акежан Кажегелдинга қарши жиноий иш ниҳоясига етди. Ҳокимият ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, товламачилик ва миллионлаб доллар миқдоридаги пора олиш, давлатга юзлаб миллиард тенге зарар етказганликда, қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний сотиб олиш, сақлаш ва ўтказиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланди.

2001-йил 6-сентябрда Қозоғистон Республикаси Олий суди ҳукмига кўра, АҚШда яшаётган Кажегелдинга жазони умумий режимдаги ахлоқ тузатиш-меҳнат колониясида ўташ ва мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Интерпол Бош котиби Роналд Нобленинг 2002-йил 11-июндаги қарори билан унга нисбатан қўйилган айбловлар билан боғлиқ барча маълумотлар Интерпол ахборот тизимидан ўчирилди. Ўша куни Страсбургда, Европа Парламенти сессиясида Акежан Магжанович Кажегелдин „Озодлик паспорти“ билан тақдирланди. Унга Европа Парламентининг 15 депутати, турли мамлакатлар ва сиёсий партиялар вакиллари имзо чекди.

Манбалар