Гиркê Легê (арабча: المعبدة‎‎) Суриянинг Ҳасака муҳофазасида жойлашган шаҳарча. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Гиркê Легê аҳолиси 15,759 кишини ташкил қилган[1]. Курдларнинг „Рудав“ ахборот агентлиги хабарига кўра, президент Ҳофиз Асад бошқарувидаги Баас партияси шаҳар номини Гиркê Легê деб ўзгартирган[2]. Шаҳарча Ироқ чегарасидан 35 километр, Туркия чегарасидан 15 километр узоқликда жойлашган[3]. 2004-йил ҳолатига кўра, Гиркê Легê Ҳасака муҳофазасининг саккизинчи энг йирик шаҳари бўлган. Шаҳарча аҳолисининг катта қисмини курдлар ва оссурийлар ташкил қилади[4].

Гиркê Легê

المعبدة
Гиркê Легê
Шаҳарча
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳасака
Туман Дêрик округи
Кичик округ Гиркê Легê
Аҳолиси
 (2004)
15,759[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Сурия фуқаролар уруши

2012-йил 24-июлда ПЙД Сурия хавфсизлик кучлари Ал-Муаббададан чиқиб кетганини э’лон қилган. Шундан сўнг ЙПГ кучлари барча давлат муассасаларини назоратга олиб[2], шаҳар бутунлай ПЙД назоратига ўтган[3].

2022-йил 27-сентябрда 2 нафар СДК жангчиси Туркия дронининг шаҳарчадаги автомобилга зарбаси натижасида ҳалок бўлган[5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Ал-Ҳасакаҳ Говернорате. (арабча)
  2. ↑ 2,0 2,1 „Гирке Леге Беcомес Сихтҳ Курдиш Cитй Либератед ин Сйриа“ (2012-йил 17-ноябр). 2012-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Сйриан Cрисис Брингс а Блессинг фор Курдс“ (2012-йил 17-ноябр). Қаралди: 2012-йил 17-ноябр.
  4. ↑ „Жİ СЕДÎ 61 НİŞТЕCİҲÊН КАНТОНА CİЗÎРÊ КУРДİН | Кüрдистан Стратежик Араşтıрмалар Меркези | Леколин.орг“. 2017-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 10-июн.
  5. ↑ „Туркиш дроне стрике ин нортҳерн Сйриа“. ГеоПолитиcал.репорт (2022-йил 27-сентябр). 2022-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-июн.