Al-Quvayt

Кувайт, Ал-Кувайт – Кувайтнинг пойтахти. Форс қўлтиғидаги Кувайт бухтасининг жанубий соҳилида. Аҳолиси 1 миллион киши (1998). Иқлими қуруқ тропик иқлим, ўртача температура январда 11°, июлда 34°, йиллик ёғин 1000 мм дан зиёд. Кувайт ХВИИИ аср бошидан қурила бошлаган. 1756-йилдан Сабоҳ амирлигининг пойтахти. 1871-йилда Кувайтни турклар, 1899-йилда инглизлар босиб олган. 1961-йилдан мустақил мамлакат пойтахти.
Мамлакатнинг савдо-молия ва тақсимот маркази. Кувайт – йирик денгиз порти (мамлакат импортининг 70% Кувайт орқали ўтади). Автомобил йўллари тугуни. Савдо фирмалари, ҳукумат банклари, асосан, Ал-Қувайт Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Тайёр қисмлардан автомобил йиғиш, совиткич, телевизорлар ишлаб чиқариш, озиқ-овқат, семент, нефт кимёси, кема ремонти корхоналари, денгиз сувини чучуклантириб берувчи завод, иссиқлик электр стансияси мавжуд. Балиқ овланади, марварид олинади. Миллий университет (1966), илмий тадқиқот институтлари (нефт геологияси бўйича), марказий кутубхона (1936), этнография ва археология музейлари ва бошқа бор. ВИ асрда қурилган қадимги ибодатхона қолдиқлари сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |