Шайх Сулаймон ал-Рожҳи масжиди (арабча: جامع الشيخ سليمان الراجحي‎‎), оддийгина Ал-Рожҳи масжиди (арабча: جامع الراجحي‎‎), Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги ал-Жазира маҳалласидаги жоме масжиди. 2004-йилда очилган бу Ар-Риёддаги энг катта масжид ва Саудия Арабистони ва араб дунёсидаги энг йирик масжидлар қаторига киритилганидан ташқари шаҳарнинг энг машҳур диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. У саудиялик тадбиркор ва миллиардер Сулаймон бин Абдулазиз ал-Рожҳи шарафига номланган[1][2][3][4].

Масжид
Ал-Рожҳи масжиди
جامع الراجحي
Жойлашуви 24°40′38″Н 46°46′44″Э / 24.67722°Н 46.77889°Э / 24.67722; 46.77889
Манзил Ар-Риёд, Саудия Арабистони
Бинокорлик ?—2004-йил 26-сентябр
Умумий майдони 43,568 сқуаре метре (10.766 акр)
Бино майдони 13,260 сқуаре метре (3.28 акр)
Гумбазлар сони 1
Гумбазлар сони 1
Гумбаз баландлиги 37 м
Миноралар сони 2
Миноралар сони 2
Миноралар баландлиги 55 м

Умумий кўриниши

Масжид қурилиши саудиялик тадбиркор Сулаймон бин Абдулазиз ал-Рожҳи томонидан молиялаштирилган. Масжид 1985-йилдан бери ал-Сафо маҳалласининг шарқида жойлашган худди шу номдаги эски масжид ўрнини босган.

Илгари ал-Рабваҳ маҳалласида жойлашган эди[5][6][7].

Масжид 2004-йил 26-сентябрда Ар-Риёднинг ўша пайтдаги губернатори шаҳзода Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд томонидан очилган[8]. Унинг очилишидан тахминан икки ой о'тгач, маҳаллий ко'ча сотувчилари масжиднинг шарқий автотураргоҳини очиқ бозорга айлантирдилар, натижада одамлар гавжум ва тартибсизликлар пайдо бо'лди[9]. Маҳаллий “Ар-Риёд” газетаси бу ҳақда хабар бериб, шаҳар муниципалитетларидан масалага аралашишни сўраган[9].

Масжид кутубхонаси 2005-йилда очилган, дастлаб 3 мингга яқин китобни о'з ичига олган бо'лса, 2013-йилга келиб бу ко'рсаткич 16 мингтани ташил этди[10].

Масжидда саудиялик тадбиркор ва хайриячи, Ал-Рожҳи Банк асосчиси Солиҳ Абдулазиз ал-Рожҳининг вафоти жаноза намози ўқилган[11]. 2012-йилда масжидда Солиҳ ва Сулаймоннинг укаси Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Рожҳининг жаноза намози ҳам бўлиб ўтган[12].

CОВИД-19 ёпилиши ва қайта очилиши

2020-йил март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни глобал пандемия деб эълон қилди. Бир неча ҳафта о'тгач, қирол Салмон Саудия Арабистони бо'йлаб барча турдаги йиг'илишларни тақиқлаб, уч ҳафталик умуммиллий комендантлик соати э'лон қилди[13]. Ал-Рожҳи масжиди кейинчалик 2020-йил июнгача ёпилди[14]. 2021-йилда Ислом ишлари вазирлиги Ал-Рожҳи масжидини мамлакатда CОВИД-19 пандемиясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида Ар-Риёддаги исломий дафн маросимлари учун мўлжалланган 12 та масжиддан бири сифатида тан олди[15][16].

Манбалар

  1. ↑ „جسر على (الدائري) للوصول لجامع الراجحي“. www.ал-жазираҳ.cом. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
  2. ↑ Морган, Франcис. Ваcатион Гоосе Травел Гуиде Риядҳ Сауди Арабиа (эн). Соффер Публишинг. 
  3. ↑ Акрам, Сераж. Муслим Фаcтбоок: Тҳе мост реалистиc боок абоут тҳе Муслим Wорлд (эн). Нотион Пресс, 2020-10-20. ИСБН 978-1-64892-668-6. 
  4. ↑ الرياض. „جامع "الراجحي" بالرياض“ (Арабиc). аляум (2013-йил 27-сентябр). Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
  5. ↑ „سليمان الراجحي.. نعم المال الصالح للمرء الصالح - سلمان بن محمد العُمري“. www.ал-жазираҳ.cом. Қаралди: 2023-йил 8-апрел.
  6. ↑ „جامع الراجحي.. أعمال برٍّ تغطي أحياء الرياض“ (ар). صحيفة الاقتصادية (2013-йил 4-август). Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
  7. ↑ „"مغاسل الأموات" تخيف الأحياء: مغسلة مسجد الراجحي في الرياض تستقطب متدربين من كندا وروسيا في دورات لمدة 4 أسابيع“. арчиве.ааwсат.cом. Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
  8. ↑ اليوم. „سمو أمير الرياض خلال افتتاحه للمسجد“ (Арабиc). аляум (2004-йил 27-сентябр). Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
  9. ↑ 9,0 9,1 „الساحة الشرقية لجامع الراجحي تتحول إلى سوق تجاري.. والباعة الجائلون يضايقون المصلين والسكان“ (ар). www.алриядҳ.cом (2004-йил 25-декабр). 2023-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
  10. ↑ „جامع الراجحي.. أعمال برٍّ تغطي أحياء الرياض“ (ар). صحيفة الاقتصادية (2013-йил 4-август). Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
  11. ↑ „صالح بن عبدالعزيز الراجحي في ذمة الله“ (ар). صحيفة الاقتصادية (2011-йил 12-феврал). Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
  12. ↑ „غياب أحد الأركان الـ 4 المؤسسة لمصرف الراجحي بوفاة محمد الراجحي“ (ар). صحيفة الاقتصادية (2012-йил 26-сентябр). Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
  13. ↑ „Cоронавирус: Сауди Арабиа'с Кинг Салман ордерс cурфеw фор 21 дайс“ (эн). Ал Арабия Энглиш (2020-йил 23-март). Қаралди: 2022-йил 24-июл.
  14. ↑ „أول صلاة جمعة في الرياض بعد فتح المساجد .. عبادة والتزام بالإجراءات“ (ар). صحيفة الاقتصادية (2020-йил 5-июн). Қаралди: 2023-йил 9-апрел.
  15. ↑ الرياض. „12 جامعا في الرياض لصلاة الجنائز“ (Арабиc). аляум (2021-йил 2-сентябр). Қаралди: 2023-йил 10-апрел.
  16. ↑ „السعوديون يؤدون صلاة الجمعة بسلوك اجتماعي مختلف“ (ар). الشرق الأوسط. Қаралди: 2023-йил 10-апрел.