Albukerke

Албукерке (инглизча: Албуқуэрқуэ) — АҚСҲ жануби-ғарбидаги шаҳар. Ню-Мексико штатида, Рио Гранде дарёси бўйида жойлашган. Аҳолиси 385 минг киши (1990, шаҳар атрофи билан 449 минг киши). Халқаро аэропорт бор. Атом энергетикаси тадқиқотларининг йирик маркази. Ядро қуроллари такомиллаштирилади ва ишлаб чиқарилади. Кончилик (уран, рангли металлар) раёнининг савдо-молия маркази. Озиқ-овқат, полиграфия саноати корхоналари, университетлар бор. Шаҳарга 1706-йилда асос солинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |