Алиссон Беcкер (1992-йил 2-октябрда туғилган) — Алиссон Беcкер ёки оддийгина Алиссон номи билан танилган, бразилиялик профессионал футболчи. Премер-лига клуби "Ливерпоол" ва Бразилия терма жамоасида дарвозабон сифатида ўйнайди[3]. Бирга-бир вазиятларда агрессив ҳаракати ва доимо ўзига бўлган ишончи туфайли у дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланади[4]. У 2016-йил июл ойида „Рома“ билан шартнома имзолаган ва 2017-18-йилда А Сериянинг энг яхши дарвозабони бўлган. 2018-йилнинг июл ойида „Ливерпоол“ Беcкерни 66,8 миллион фунт стерлинг (72,5 миллион евро) эвазига сотиб олди ва бу уни барча даврларнинг энг қиммат дарвозабонига айлантирди[5]. „Ливерпоол“ да Беcкер Англия Премиер-лига, Англия кубоги, Англия лига кубоги, УЭФА Чемпионлар Лигаси ва ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори бўлди. 2019-йилда у ФИФАнинг энг яхши дарвозабони деб топилди ва илк бор Яшин мукофоти соҳиби ҳам бўлди[6].

Алиссон Беcкер
Беcкер 2018-йилда Бразиля терма жамоаси сафида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Алиссон Рамсис Беcкер[1]
Таваллуд санаси 1992-йил 2-октябр (1992-10-02) (34 ёш)[2]
Таваллуд жойи Ново Ҳамбурго, Бразилия
Бўйи 1.93 м
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ливерпоол
Рақами 1
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2002-2013 Интернаcионал
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013-2016 Интернаcионал 80 (0)
2016-2018 Рома 37 (0)
2018— Ливерпоол 255 (1)
Миллий терма жамоа
2009 Бразилия У17 3 (0)
2013 Бразилия У20 5 (0)
2015— Бразилия 81 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 4-апрел учун)

Беcкер 2015-йилда ўзининг катта халқаро дебютини ўтказгунга қадар Бразилиянинг турли ёш тоифасидаги жамоаларида мамлакат шарафини ҳимоя қилган. У 2018 ва 2022-йилларда ФИФА Жаҳон чемпионатида ва 2016, 2019 ва 2021-йилларда Cопа Америка да қатнашган ва 2019-йилги турнирда ғолиб чиққан ва шу билан бирга у энг яхши дарвозабон номини ҳам олган.

Клублардаги фаолияти

Интернаcионал

Алиссон дастлаб 2002-йилда Ново Ҳамбурго шаҳридаги „Интернаcионал“ академиясига қабул қилинган. У 4 йил давомида муваффақиятли ҳаракат қилгач, 2016-йил Италиянинг Рома клуби билан шартнома имзолайди.

Рома

А.Беcкер Италия А сериясининг "Рома" клубига ўтишини 2016-йил июл ойида якунлади. У клубдаги дебютини шу йилнинг 17-августида УЭФА Чемпионлар Лигаси "Порту"га қарши 1:1 ҳисобидаги дурранг билан бошлаган. У 2017-2018-йилги Чемпионлар лигасидаги ўйинлари билан эсда қолди. "Ливерпоол"га қарши ўйингача "Олимпико" стадионида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади. 2018-йил 2-май куни ярим финалда улар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, умумий ҳисобда 7:6 ҳисоби билан турнирдаги иштирокини якунлаган.

Ливерпоол

2018-йилнинг 19-июл куни „Ливерпоол“ Беcкерни сотиб олганини тасдиқлади. У 12-август куни „Ливерпоол“ сафида дебют қилди ва „Wест Ҳам Унитед ФC“га қарши ўйинда 4:0 ҳисоби билан ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Август ойида Беcкер Чемпионлар Лигаси мавсумининг энг яхши дарвозабони учун номзодлар рўйхатига киритилди ва якунда 2-ўринни эгаллади. 2019-йилги ФА Cоммунитй Шиэлдда "Манчестер Cитй"га қарши майдонга тушди ва 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин пеналтилар сериясида 5:4 ҳисоби билан „Манчестер Cитй“дан устун келди. 21-декабр куни Беcкер 2019-йилги ФИФА клублар ўртасидаги ЖCҲ финалида "Фламенго"га қарши кечган баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва илк бор кулуб ушбу кубокни қўлга киритди. 2020-йил 20-сентабрда "Челси" устидан 2:0 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. 2021-йилда „Ливерпоол“ Беcкер билан 2027-йилнинг ёзигача мўлжалланган янги шартномани имзолади. 2022-йил 15-майда Беcкер клуби билан Англия кубоги соҳиби бўлди. 2022-йил 16-октабрда Беcкер Моҳамед Салаҳнинг "Манчестер Cитй"га урган голига ассистентлик қилди.

Шахсий ҳаёти

Беcкернинг акаси Муриэл ҳам дарвозабон ва у ҳам Интернаcионал клубидан етишиб чиққан. Унинг отаси томондан оиласи немис миллатига мансуб бўлса, онаси томондан эса португал миллатига мансубдир. Алиссон италян, португал ва инглиз тилларида гаплаша олади. 2015-йилда бразилиялик шифокор Наталя Ленгауэр билан турмуш қуради. Уларнинг Хелена (2017-йил туғилган) исмли қизи ва Маттео (2019-йилда туғилган) исмли ўғли бор.

Манбалар