Amazon Go
Амазон Го – Америка Қўшма Штатларидаги Амазон онлайн-ритейлери томонидан бошқариладиган дўконлар тармоғи. 2020-йил ҳолатига кўра, компаниянинг Сиэтл, Чикаго, Сан-Франсиско ва Ню-Ёркда жами 26 та дўкони мавжуд.
|
| |
|
Амазон Гонинг Сиэтлдаги илк дўкони | |
| Тури | Супермаркет |
|---|---|
| Тармоғи | Савдо |
| Эгаси | Амазон |
| Қачон асос солинган | 2018-йил 22-январ |
| Вебсайти | амазон.cом/го |
Тармоқ дўконларида 1997-йилда битта сотувчи ўрнига имкон қадар кўпроқ касса аппаратларини ўрнатиш мақсадида ишлаб чиқилган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кассалари орқали тўлов қилинади. Натижада тўлов автоматик равишда ҳаракат сенсорлари, камералар ва ақлли тарозилар ёрдамида амалга оширила бошлаган. Шундай қилиб, „ходимларсиз дўкон“ деб номланган савдони автоматлаштириш концепцияси амалга оширилган. Компания кассага қаровчи ходимларсиз дўконлар ишга туширилгани ҳақида маълумот бергач[1][2], баъзи оммавий ахборот воситалари Амазон Гони дунёдаги биринчи автоматлаштирилган супермаркетлар тармоғи деб тарифлаганлар[3][4][5].
Тарихи
Амазон Го ўз тарихини илк дўкони очилишидан анча олдин бошлайди. Дўконлар 2015-йилда Амазон асосчиси Жефф Безос ушбу ғояни илгари суришдан олдин Сиэтлдаги ижарага олинган омборда 15 000 квадрат метрлик супермаркет қуришни режа қилган Амазон раҳбарлари жамоаси томонидан концептуаллаштирилган ва синовдан ўтказилиб бўлинган эди. Биринчи дўкон Сиэтлда жойлашган ва 2016-йил 5-декабрда ходимлар учун очилган; Дўкон харидорлар учун 2018-йил 22-январдан бошлаб иш фаолиятини бошлаган[6]. Илк очилиш пайтда дўкондан озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ичимликларнинг чекланган турларинигина сотиб олишингиз мумкин эди[7].
2018-йилда аксиядорларга ёзган мактубида Жефф Безос автоматлаштирилган супермаркетни ривожлантириш қанчалик қийинлигини тушунтириб берди. Кўп йиллар давомида навбатлардан халос бўлиш ғоясини амалга ошириш ҳақида ўйлаб, видеокамераларни лойиҳалаш, махсус жавонлар ва бошқа кўплаб шароитларни яратиш ҳақида ўйлар ва уларсиз тармоқнинг муваффаққиятини тасаввур қила олишмасди.

Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал дўконнинг очилиши ҳақидаги ҳисоботида биринчи дўкон жойлашуви Амазон очишни режалаштирган учта дўкондан бири бўлиб, уларнинг ҳар бири бошқачароқ форматда бўлганини хабар қилди[8]. 2016-йил октабр ойида Бусинесс Инсидер Амазоннинг ички ҳужжатларида мавжуд бўлган режалар ҳақида ёзган ва келгуси ўн йил ичида 2000 тагача дўкон очишни режалаштирганини тахмин қилган эди[9]. Сўнгра Амазон вакиллари бу хабарни рад этиб, лойиҳа ҳали ҳам ўрганилаётганлигини таъкидлашган[10][11].
Дўконлар жойлашуви
2020-йил март ойи ҳолатига кўра, тармоқнинг Қўшма Штатларда 26 та дўкони мавжуд[12].
| № | Шаҳар, штат | Очилиш саналари | Ҳудуддаги дўконлар сони | Манбалар |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Сиэтл, Вашингтон | 2018-йил 22-январ | 6 | [13] |
| 2 | Чикаго, Иллинойс | 2018-йил 17-сентябр | 7 | [14] |
| 3 | Сан-Франсиско, Калифорния | 2018-йил 23-октябр | 5 | [15] |
| 4 | Ню-Ёрк, Ню-Ёрк (штат)и | 2019-йил 7-май | 8 | [16][17] |
| Жами: | 26 |
Фотогалерея
-
Амазон Го тармоғидаги мевалар бўлими
-
Амазон Го дўконидаги маҳсулотлар
-
Амазон Го дўконидаги маҳсулотлар
-
Амазон Го дўконидаги маҳсулотлар
-
Сиэтлдаги Амазон Го дўкони
-
Амазон Го дўконинг интерер дизайни
-
Амазон Го дўконинг интерер дизайни
Адабиётлар
- Стив Андерсон. Тҳе Безос Леттерс: 14 Принcиплес то Гроw Ёур Бусинесс Лике Амазон. Албина Публишер.
Манбалар
- ↑ „Анотҳер Сwинг ат тҳе Унманнед Cонвениэнcе Сторе“ (эн). CСП Даилй Неwс (2014-йил 2-сентябр). Қаралди: 2020-йил 20-сентябр.
- ↑ „ШелфХ’с Револутионарй Унманнед Cонвениэнт Сторе Макес Гранд Опенинг Ин Лас Вегас“ (эн). вендингмаркетwатч.cом (2014-йил 28-август). Қаралди: 2020-йил 20-сентябр.
- ↑ Наталья Демченко. „Амазон открыл первый супермаркет без касс и продавцов“ (ру). РБК (2018-йил 22-январ). 2020-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-июн.
- ↑ „В США открылся магазин без кассиров и продавцов“ (ру). Аргументы и факты (2018-йил 22-январ). 2020-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-июн.
- ↑ „Амазон открыл магазин без кассиров и продавцов в Сиэтле“ (ру). ТАСС (2018-йил 22-январ). 2020-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-июн.
- ↑ Американский интернет-ритейлер Амазон открил в Сиэтле первий в мире автоматизированний супермаркет Амазон Го без касс и продавсов (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-06-30 санасида архивланган) // Ведомости, 2018
- ↑ „Амазон Го cашиэрлесс cонвениэнcе сторе опенс то тҳе публиc ин Сеаттле“ (эн). Тҳе Сеаттле Тимес (2018-йил 21-январ). 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
- ↑ Сафдар, Лаура Стевенс анд Кҳадеэжа. „Амазон Wоркинг он Северал Гроcерй-Сторе Формац, Cоулд Опен Море Тҳан 2,000 Лоcатионс“. Wалл Стреэт Жоурнал (2016-йил 6-декабр). 2017-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
- ↑ Эугене Ким. „Интернал Амазон доcуменц ревеал а висион оф уп то 2,000 гроcерй сторес аcросс тҳе УС“. Бусинесс Инсидер. 2020-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
- ↑ Жаcоб Кастренакес. „Амазон сайс ит ҳас ‘но планс’ то опен 2,000 сторес“ (эн). Тҳе Верге (2016-йил 8-декабр). 2017-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
- ↑ Бен Фох Рубин. „Амазон: Но, wе'ре нот опенинг 2,000 сторес“ (эн). CНЕТ. 2017-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
- ↑ „Ҳоw то шоп ат Амазон Го“ (эн). Амазон.cом.
- ↑ „Амазон Го ис финаллй а го: Сенсор-инфусед сторе опенс то тҳе публиc Мондай, wитҳ но чеcкоут линес“ (эн). ГеэкWире (2018-йил 21-январ). 2020-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
- ↑ „Амазон Го Сторе Опенс Ин Чиcаго“ (эн) (2018-йил 17-сентябр). 2020-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
- ↑ „Эхcлусиве: Амазон унвеилс фирст Сан Франcисcо "Го" оутпост wитҳ сеcонд С.Ф. сторе ин тҳе wоркс“ (эн). бизжоурналс.cом.
- ↑ „А тҳирд Амазон Го сторе опенс ин НЙC“ (эн). бизжоурналс.cом. 2021-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
- ↑ Лаурен Тҳомас. „Амазон Го опенс фор тҳе фирст тиме ин Неw Ёрк. Анд тҳе cашиэр-фреэ сторе wилл аccепт cаш“ (эн). CНБC (2019-йил 7-май). 2020-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июн.