Амин Ҳамраевич Тожиэв — қорақалпоқ давлат арбоби. 1989-йил июлдан 1992-йил январгача Қорақалпоғистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси.

Амин Тожиев
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси
Мансаб даври
1989-йил июлдан – 1992-йил январгача
Ўтмишдоши Сагиндик Ниетуллаев
Вориси Ражаббой Йўлдошев
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 12-апрел 1947-йил
Вафоти 4-июн 2026-йил(2026-06-04)
(79 ёшда)
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

Таржимаи ҳол

Амин Хамраевич 1983-йил 23-мартда қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланган.

1989-йил июлдан 1992-йил январгача Қорақалпоғистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 10-сессиясида „бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан“ эгаллаб турган лавозимидан озод этилган[1].

2006-йил 6-апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи, мувофиқлаштирувчи қўмита аъзоси[2].

Амин Тожиев „Қорақалпоғистондаги Амударё делтасида тўқай ўрмонларини сақлаш ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини мустаҳкамлаш“ лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита биринчи йиғилишида иштирок этган.

Оиласи

Ўғли — Тожиэв Эркин Аминович, 2022-йил 22-июлдан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори. Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурори вазифасида ишлаган.

Мукофотлари

Манбалар