Анфиэлд — Англиянинг Мерсейсиде, Ливерпул шаҳридаги футбол стадиони бўлиб, у 53 394 ўриндиқга эга ҳисобланади ва бу кўрсаткич билан Англиядаги еттинчи энг йирик футбол стадиони ҳисобланади[2]. У 1892-йилда ташкил топганидан бери "Ливерпул Ф.C" клубининг уй стадиони бўлиб келган. Бу дастлаб 1884-йилдан 1891-йилгача Эвертоннинг уй стадиони бўлган, бироқ клуб президенти билан келишмовчиликдан кейин Эвертон жамоаси Гудисон Паркга кўчиб ўтишган[3].

Анфиэлд
Тўлиқ номи Анфиэлд
Жойи Анфиэлд, Ливерпул, Мерсейсайд, Англия
Координаталари 53°25′51″Н 2°57′39″W / 53.43083°Н 2.96083°W / 53.43083; -2.96083
Қачон қурилган 1884-йил
Қачон очилган 1884-йил
Эгаси Фенwай Спорц Гроуп
Оператор Ливерпоол Ф.C.
Ҳажми 53,394[1]
Майдон эгалари
Ливерпоол Ф.C.

Стадионда тўртта трибуна мавжуд: Спион Коп, тҳе Маин Станд, тҳе Сир Кеннй Далглиш Станд ва тҳе Анфиэлд Роад Энд[4]. 1952-йилда „Ливерпул Ф.C“ ва „Wулверхемптон“ ўртасидаги ўйинда 61 905 томошабин ўйини бевосита стадиондан туриб кузатган ва бу рекор кўрсаткич ҳисобланади[5].

Стадиондаги иккита дарвоза Ливерпул Ф.C нинг собиқ мураббийлари номи билан аталган: Билл Шанклй ва Боб Паислей. Иккала мураббийга ҳам стадион ташқарисида ҳайкал қўйилган: Шанклй ҳайкали 1997-йилда, Боб Паислей ҳайкали 2020-йилда асосий трибунага кириш жойида ўрнатилган. 2002-йилда стадионни Станлей Паркга алмаштириш таклиф қилинган эди, аммо 2010-йилда Фенwай Спорц Гроуп томонидан Ливерпул Ф.C сотиб олинганидан кейин бу лойиҳа бекор қилинди.

Асосий трибунани кенгайтириш учун қурилиш ишлари 2014-йил 8- декабрда бошланган[6]. Европа футболидаги энг катта тўлиқ ўриндиқли битта трибуналардан бири бўлган ушбу кенгайтма 2016-йил 9-сентябрда очилди ва стадион сиғимини 53 394 тагача оширилди[7]. Ҳозир стадион сиғимини 61 000 кишига етказиш учун Анфиэлд йўлидаги трибуна қайта таъмирланмоқда. У 2023-24-йилги мавсумда якунланиши режа қилинган[8].

Тарихи

„Ливерпул Ф.C“ нинг 125 йиллиги муносабати билан Анфиэлд ташқарисида Жоҳн Ҳолдинг ҳотирасига ҳайкал.

Стадион атрофидаги ҳудуд, Анфиэлд шарафига номланган. Бу сўз қадимги инглизча сўзларнинг бирикмасидан келиб чиққан бўлиб, „қияликдаги дала“ деган маънони англатади. Бу ном 1850-йилларда шаҳарга ирландияликларнинг кириб келиши билан боғлиқ деб тахмин қилинган[9][10]. 1884-йилда очилган Анфиэлд дастлаб „ Эвертон“ клуби аъзоси Жоҳн Ҳолдингнинг дўсти бўлган кичик ер эгаси Жоҳн Орреллга тегишли эди[11]. Оррелл кичик ижара эвазига майдонни Эвертон клубига беради. Майдондаги биринчи ўйин 1884-йил 28- сентябрда „Эвертон“ ва „Эарлестоwн“ ўртасида бўлиб ўтган ва унда Эвертон 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган[12]. 1889- йилда Англия ва Ирландия ўртасидаги Британия чемпионати ўйинига мезбонлик қилган майдон ўша пайтда халқаро стандартларга тўла жавоб берарди. Анфиэлднинг биринчи лига ўйини 1888-йил 8-сентябрда Эвертон ва Акрингтон ўртасида бўлиб ўтди. 1890-91 йилги мавсумда Эвертон Анфиэлда биринчи лига чемпионига айланди.[13]

1892-йилда Анфиэлддаги ерни Орреллдан сотиб олиш бўйича Ҳоулдинг ва Эвертон Ф.C қўмитаси ўртасида келишмовчиликлар келиб чиқди. Воқеалар Эвертоннинг Гудисон Паркга ўтиши билан якунланди[14]. Ҳоулдинг бўш қолган стадион учун жамоа тузишга киришади. Янги жамоа Ливерпоол ФC ва Атҳлетиc Гроундс Лтд деб номланади. Клубнинг Анфиэлддаги биринчи ўйини 1892-йил 1-сентябрда Ротҳерҳам Тоwнга қарши 200 киши иштирокида ўтказилган ўртоқлик учрашуви бўлган эди. „Ливерпул Ф.C“ 7:1 ҳисобида ғалаба қозонади[15].

Ливерпулнинг Анфиэлддаги биринчи футбол лигаси ўйини 1893-йил 9-сентябрда Линколн Ситига қарши ўтказилган. Ушбу ўйинга 5000 томошабин ташриф буюрди ва Ливерпул Ф.C 4:0 ҳисобида ғалаба қозонади[16]. Яна бир трибуна 1903-йилда ёғоч ва гофрировка қилинган темирдан қурилган. 1906-йилда Ливерпул Ф.C иккинчи Лига чемпионлигини қўлга киритгандан сўнг, Wалтон Бреcк йўли бўйлаб янги трибуна қурилди. Ливерпоол Даилй Пост ва Эчо газеталарининг спорт муҳаррири бўлган маҳаллий журналист Эрнест Эдwардс уни Спион Коп деб номлади. У 1900-йилда Бур уруши пайти Жанубий Африкадаги машҳур тепалик шарафига номланган.

Англиядаги кўплаб стадионларда Спион Коп номидаги трибуналар бор. Анфиэлд ўша пайтда мамлакатдаги энг йирик Коп эди — у баъзи бир бутун футбол майдонларидан кўра кўпроқ футбол ишқибозларини тўплаши мумкин эди[17].

Photograph of a stand full of people. In front of the stand is a field and a goal.
Коп 1974-йилда.

1957-йилда 12 000 фунт стерлингга прожекторлар ўрнатилди. 30-октябр куни улар Ливерпул округи футбол ассоциациясининг 75 йиллиги муносабати билан Эвертонга қарши ўйин бўлиб ўтди[17]. 1963-йилда эски Кемлйн Роад трибунаси 350 000 фунт стерлингга қурилди[18]. Анфиэлдда энг катта қайта қуриш 1973-йилда содир бўлган, ўшанда эски асосий трибуна қисман бузиб ташланган ва янги том билан орқага чўзилган. Бир вақтнинг ўзида Кемлйн Роад ва асосий трибуналарнинг томлари бўйлаб ўрнатилган янги чироқлар прожекторлар бузилди. Янги трибуна 1973-йил 10-мартда Кент герсоги томонидан расман очилган[18]. 1980-йилларда асосий трибуна олдидаги майдонча муҳлислар ўтирадиган жойга айлантирилди ва 1982-йилда Анфиэлд Роад охирида ўриндиқлар пайдо бўлди. Шанклй дарвозаси бўйлаб „Ёу’лл Невер Wалк Алоне“ сўзлари бор, бу Шанклй мураббий бўлган пайтда „Ливерпул Ф.C“ мухлислари томонидан клуб мадҳияси сифатида қабул қилинган[19].

Шанклй дарвозаси. 1982-йилда Билл Шанклй шарафига қурилган.

Тузилмалари ва иншоотлари

diagram of a stadium
Анфиэлд 2015-йилгача қайта қуриш режаси; Тҳе Сир Кеннй Далглиш трибунаси (юқорида), Тҳе Коп (ўнгда), Тҳе Маин трибунаси (пастда) ва Анфиэлд Роад (чапда)

Анфиэлд ўрнига қўшни Стенли Паркдаги янги 60 000 сиғимли стадион қуриш режалари 2002-йилда бошланган[20]. Режалар Том Ҳикс ва Жорж Гиллетт томонидан қайта кўриб чиқилди[21]. 2010-йилда Фенwай Спорц Гроуп томонидан Ливерпул Ф.C сотиб олинганидан сўнг, Стенли Паркдаги таклиф қилинган янги стадиондан воз кечиб, ўрнига Анфиэлдни қайта қуриш ва кенгайтиришни афзал кўришди[22]. Тҳе Коп биносида клуб музейи, Редуcате маркази ва расмий клуб дўкони жойлашган[23]. Тҳе Коп — бу Анфиэлддаги уй ва меҳмон футбол ишқибозлари орасида энг машҳур трибуна бўлиб, трибунани эгаллаган одамлар копитес деб аталади. Анъанага кўра, бу трибунада „Ливерпул Ф.C“нинг энг ашаддий муҳлислари тўпланишади.[24]

steps leading down to tunnel, above the tunnel is a sign with This Is Anfield in white letters on a red background, with a crest on it
Анфиэлд майдонидаги эски туннел. „Тҳис ис Анфиэлд“ белгисини собиқ мураббий Билл Шанклйрақиб жамоага қўрқув уйғотиш учун ўрнатган.

Анфиэлддаги энг қадимги трибуна Тҳе Маин трибунаси ҳисобланади.Трибуна 2016-йилда қуриб битказилди. Трибунанинг пастки қаватида директорлар хонаси жойлашган. Директорларнинг ВИП хонаси трибунанинг пастки қаватининг орқа томонида жойлашган. Майдонга тушадиган зинапоялар тепасида „Тҳис ис Анфиэлд“ деган ёзув осилган. Унинг мақсади рақибни ўйин олдидан қўрқитиш ва майдонга тунел орқали чиқаётганда бу белгига Ливерпул Ф.C футболчилари тегарди ва омад келтириш учун қилинарди. Шунга кўра, „Ливерпул Ф.C“ футболчилари ва мураббийлар штаби анъанага кўра белги остидан ўтаётганда қўлларини кўтариб, бу белгига қўлларини тегизарди[25].

Асосий реконструксия қилиш вақтида белги вақтинча олиб ташланди у „Ливерпул Ф.C“нинг 2016-17-йилги уй учрашуви олдидан янги Тҳе Маин туннелидан майдонга чиқиш жойига қўйилган эди[26]. „Ливерпул Ф.C“нинг ҳозирги бош мураббийи Юрген Клопп жамоа камида битта йирик совринни қўлга киритмагунча футболчиларга тикланган белгига тегишни тақиқлаган эди[27]. 2019-йилги УЭФА Чемпионлар Лигаси финалида ғалаба қозонган ўйинчиларга энди буни яна қилишлари мумкин[28]. „Анфиэлд“даги атмосферанинг уй жамоага таъсирини ва унинг меҳмон жамоага таъсирини мақтаб, рақиб менежери Пеп Гвардиола шундай деди: ""Бу „Анфиэлд“ шиори маркетинг ҳаракати эмас. Бунда дунёнинг бошқа ҳеч бир стадионида топа олмайдиган нарса бор"[29]. 2005-йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида „Ливерпул Ф.C“ 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган „Челси“ бош мураббийи Жозе Моурино „Ливерпул Ф.C“ мухлисларининг ўйиндаги ролини тан олди: "Мен „Анфиэлд“нинг кучини ҳис қилдим, бу ажойиб эди"[30].

Анфиэлд қайта қуриш

2010-йил октабр ойида Фенwай Спорц Гроуп томонидан Ливерпул Ф.Cни сотиб олиш масаласи Ливерпулни Анфиэлдни тарк этиши ҳафини уйғотди. 2011- йилнинг февралида клубнинг янги эгаси Жон В. Генри жамоани „Анфиэлд“да қолишни ва унинг имкониятларини кенгайтиришни афзал кўришини айтди. 2012-йил 15-октабрда Ливерпул шаҳар кенгаши 25 миллион фунт стерлинг миқдоридаги пулни қўлга киритгандан сўнг Анфиэлд ҳудудини қайта тиклаш режаларини эълон қилди[31][32].

2016-йил март ойида асосий стендни қайта қуриш

2013-йил 23-августда Анфиэлд Ливерпул шаҳар кенгаши томонидан Жамиятнинг қимматли активлари рўйхатига киритилган[33]. 11-сентабр куни жамоанинг ҳозирги эгаси Жон В. Генри стадионни кенгайтириш учун маблағлари борлигини эълон қилди[34].

Бошқа мақсадда фойдаланиш

Анфиэлд кўплаб халқаро ўйинларга мезбонлик қилган ва УЭФА Эуро 1996 мусобақасида фойдаланилган стадионлардан бири бўлган. Майдон учта гуруҳ ўйини ва чорак финалга мезбонлик қилган[35]. Биринчи халқаро ўйин 1889-йилда Англия ва Ирландия ўртасида Анфиэлдда бўлиб ўтган. Учрашувда Англия 6:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Анфиэлд шунингдек, 1900-йилларнинг бошларида Англиянинг бир нечта халқаро футбол ўйинлари ва ўша асрнинг охирида Уэлс терма жамоаси учун уй стадиони сифатида фойдалинлган жой бўлган[36][37]. Шунингдек, Анфиэлд Англия кубогининг бешта ярим финалига мезбонлик қилган, охиргиси 1929-йилда бўлган[36]. У 2006-йилнинг 1-мартида Англия ва Уругвай учрашуви Анфиэлд стадионида бўлиб ўтган. Унда Англия терма жамоаси Уругвай терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди[38]. Англия терма жамоаси „Анфиэлд“да „Ливерпул Ф.C“га қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган. Биринчиси 1983-йилда бўлиб утган. Иккинчиси, 1988-йилда бўлган[39]. „Ливерпул Ф.C“нинг азалий рақиби "Манчестер Юнайтед " 1971-72-йилги мавсумдаги илк уй ўйинини „Анфиэлд“да ўтказди.

2012-йил Анфиэлд стадионини панорама ко`риниши

Стадиондан тадбирларда фойдаланиш

Спорт ўйинларидан ташқари, Анфиэлд турли жанрдаги мусиқачилар учун мезбонлик қилган жой бўлган. 1984-йил июл ойида бир ҳафта, америкалик Билли Грем Анфиэлдда чиқиш қилди ва стадионга 30 000 дан ортиқ муҳлис келди[36]. Анфиэлд Ливерпулнинг 2008-йилги Европа маданият пойтахти тантаналарида намойиш этилди. 2008-йил 1-июнда Тҳе Зутонс, Каисер Чиэфс ва Пол Маккартни иштирокидаги концертга 36 000 киши ташриф буюрди[40]. 2022-йилнинг ёзида стадионда консерт беришни режалаштирган артистлар орасида Элтон Жон, Роллинг Стонес ва Эаглес бор[41][42][43].

Рекордлар

graph showing troughs and peaks of attendance at Anfield
1946-2007-йиллардаги Анфиэлддаги ўртача томошабинлар ташрифи

„Анфиэлд“да қайд этилган энг кўп томошабин ташрифи 61 905 нафарни ташкил этади, бу 1952-йил 2-февралда „Ливерпул Ф.C“нинг „Wулверхемптон“га қарши Англия Кубогининг бешинчи босқичида ўйинида қайд этилган[44]. „Анфиэлд“да қайд этилган энг кам томошабин ташрифи 1895-йилнинг 7-декабрида „Лоугҳборо“га қарши ўйинда 1000 томошабинни ташкил этди[45]. Энг юқори ўртача ташриф 53 112 киши 2016-17 йилги мавсумда қайд этилган[46].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Премиэр Леагуэ Ҳандбоок 2020/21“. Премиэр Леагуэ. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
  2. ↑ „Премиэр Леагуэ Ҳандбоок 2020/21“. Премиэр Леагуэ. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
  3. ↑ „Ливерпоол Фоотбалл Cлуб ис формед“. Ливерпоол Ф.C.. 2010-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-июн.
  4. ↑ „Cентенарй Станд то бе ренамед Тҳе Кеннй Далглиш Станд“. Ливерпоол ФC. Қаралди: 2017-йил 4-май.
  5. ↑ „Аттенданcес“. Ливерпоол ФC оффиcиал wебсите. 2010-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 31-январ.
  6. ↑ „Cариллион то старт wорк он £75м Анфиэлд эхпансион“.
  7. ↑ „Премиэр Леагуэ Ҳандбоок 2020/21“. Премиэр Леагуэ. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
  8. ↑ „ЛФC ҳолдс гроунд-бреакинг cеремонй фор Анфиэлд Роад Станд эхпансион“. Ливерпоол ФC (2021-йил 27-октябр).
  9. ↑ „Тен cоннеcтионс бетwеэн Ливерпоол анд Иреланд“. Ливерпоол Эчо (2015-йил 4-октябр). Қаралди: 2015-йил 4-октябр.
  10. ↑ „150 еар олд доcуменц шед неw лигҳт он линк бетwеэн Неw Росс анд Анфиэлд“. Wехфорд Пеопле. Қаралди: 2014-йил 26-август.
  11. ↑ Келлй (1988). п. 13.
  12. ↑ Ливерседге (1991). п. 112.
  13. ↑ „Тҳе Эвертон Сторй: 1878–1930“. Эвертон Ф.C. 2007-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 28-май.
  14. ↑ „ЛФC Сторй“. Ливерпоол Ф.C.. 2008-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 23-июл.
  15. ↑ Келлй (1988). п. 187.
  16. ↑ Граҳам (1984). п. 15.
  17. ↑ 17,0 17,1 Пеарcе, Жамес. „Ҳоw Коп тунед ин то глорй дайс“. Ливерпоол Эчо (2006-йил 23-август). Қаралди: 2014-йил 11-июл.
  18. ↑ 18,0 18,1 Инглис (1983). п. 210.
  19. ↑ Смитҳ (2008). пп. 68-69.
  20. ↑ „Ливерпоол унвеил неw стадиум“, ББC Спорт, 17 Май 2002.
  21. ↑ „Ливерпоол унвеил неw стадиум план“, ББC Спорт, 25 Жулй 2007.
  22. ↑ Смитҳ, Бен.
  23. ↑ „Виртуал Тоур“. Ливерпоол Ф.C. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 13-май.
  24. ↑ „Фоотбалл Фирст 11: Стуннинг стадиумс“. CНН. 2009-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 29-октябр.
  25. ↑ Мойниҳан (2008). п. 110.
  26. ↑ „Пҳотос: Тҳис ис Анфиэлд сигн ресторед то Маин Станд туннел“. Ливерпоол Ф.C. (2016-йил 9-сентябр). Қаралди: 2017-йил 11-март.
  27. ↑ Cорлесс, Лиам. „Журген Клопп банс Ливерпоол плаерс фром тоучинг 'Тҳис Ис Анфиэлд' сигн ас шоw оф респеcт“. Миррор (2016-йил 15-апрел). Қаралди: 2017-йил 11-март.
  28. ↑ О'Неилл. „Ливерпоол плаерс cан ноw тоуч 'Тҳис ис Анфиэлд' сигн бут онлй тwо дид“ (2019-йил 12-август). Қаралди: 2019-йил 12-август.
  29. ↑ „Пеп Гуардиола адмиц Анфиэлд атмоспҳере ис тҳе wорлд'с бест анд эхплаинс ҳоw Ливерпоол маде ҳим 'феэл смалл'“. Ливерпоол Эчо. Қаралди: 2019-йил 4-июл.
  30. ↑ „Жосе Моуринҳо ургес Челсеа фанс: 'Гиве ме 25% оф тҳе эмотион Анфиэлд гивес Ливерпоол ФC'“. Ливерпоол Эчо. Қаралди: 2021-йил 11-март.
  31. ↑ „Иан Айре сайс Анфиэлд редевелопмент wилл энҳанcе Ливерпоол'с трансфер будгет“. Скй Спорц (2012-йил 16-октябр). Қаралди: 2012-йил 26-ноябр.
  32. ↑ „Ливерпоол cонфирм планс то ремаин ат Анфиэлд“ (2012-йил 15-октябр). Қаралди: 2012-йил 26-ноябр.
  33. ↑ „Анфиэлд Листед Ас Ассет оф Cоммунитй Валуэ“. фcбусинесс Магазине (2013-йил 27-август). 2013-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 27-август.
  34. ↑ „Жоҳн W Ҳенрй: Ливерпоол cан аффорд Анфиэлд эхпансион“. Тҳе Эхпресс (2013-йил 11-сентябр). Қаралди: 2013-йил 21-сентябр.
  35. ↑ Пуриc. „Эуро 1996“. Реc. Спорт. Соccер Статистиcс Фоундатион (РСССФ) (2001-йил 7-декабр). Қаралди: 2011-йил 20-май.
  36. ↑ 36,0 36,1 36,2 Келлй (1988). п. 118.
  37. ↑ Нйгåрд. „Интернатионал матчес оф Wалес“. Реc. Спорт. Соccер Статистиcс Фоундатион (РСССФ) (2008-йил 16-май). Қаралди: 2011-йил 26-июн.
  38. ↑ „Энгланд 2–1 Уругуай“. ББC Спорт (2006-йил 1-март). Қаралди: 2011-йил 21-май.
  39. ↑ Мойниҳан (2008). п. 59.
  40. ↑ Рейнолдс, Гилиан. „Сир Паул МcCартней роcкс Анфиэлд стадиум“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2008-йил 2-июн). 2022-йил 11-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 23-июл.
  41. ↑ „Элтон Жоҳн то бринг Фареwелл Еллоw Бриcк Роад тоур то Анфиэлд ин 2022“. Ливерпоол Ф.C.. Қаралди: 2021-йил 29-октябр.
  42. ↑ „Тҳе Эаглес то ланд ат Анфиэлд то cелебрате 50 еарс“. Ливерпоол Ф.C.. Қаралди: 2021-йил 29-октябр.
  43. ↑ „Роллинг Стонес анноунcе неw 2022 суммер тоур - ҳоw то гет тиcкец то тҳе биг Ливерпоол шоw ат Анфиэлд“. ЖПИМедиа Публишинг Лтд. Қаралди: 2022-йил 14-март.
  44. ↑ „Анфиэлд“. ЛФC Ҳисторй. Қаралди: 2008-йил 18-феврал.
  45. ↑ „ЛФC Реcордс“. Ливерпоол Ф.C.. 2010-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 18-феврал.
  46. ↑ „Ливерпоол Фоотбалл Cлуб Премиэр Леагуэ Аттенданcес 2016–2017“. ЛФCСтац. Қаралди: 2017-йил 5-май.

Ҳаволалар