Англезит — сулфатлар синфига мансуб минерал. Қаттиқлиги 3-3,5. С.оғ. қарийб — 6,4. Жуда мўрт. Рангсиз, оч рангли, сарғиш, кулранг ва яшил, баъзан кўк товланувчи кристалл, донадор масса. Олмос ёки ёғ каби ялтирайди. Англезит — қўрғошинли руда. Асосан гиперген, гидротермал йўл билан ҳосил бўлган. Олтойда, Ўрта Уралда, Шарқий Забайкаледа, Закарпатеда конлари бор. Ўзбекистонда Чатқол-Қурама тоғларидаги полиметалл конларида кенг тапқалган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил