Anushaxon hammomi
Анушахон ҳаммоми – Хивадаги меъморий ёдгорлик. 1657-йил Ичан қал’адаги Оқ масжид ёнида Абулғозихон томонидан ўғли Ануша Муҳаммад Султоннинг Карманадаги ғалабаси шарафига қурилган. Абулғозихон талончилик босқинидан қайтаётганида унга қўққисдан Абдулазизхон ҳужум қилади. Шунда Анушахон мардлик ва тадбиркорлик кўрсатиб Бухоро аскарларини тор-мор қилади.
| Анушахон ҳаммоми | |
|---|---|
|
Анушахон ҳаммоми | |
| Жойлашуви |
Паҳлавон қори кўчаси Хива шаҳри Хоразм вилояти Ўзбекистон |
| Координаталар | 41°22′39″Н 60°21′43″Э / 41.377430°Н 60.361918°Э |
| Конфессия | ислом |
| Тури | ҳаммом |
| Асосчи | Абулғозихон |
| Асосий саналар | 1664-йил |
| Қурилиш бошланиши | 1657-йил |
| Қурилиш якунланиши | 1664-йил |
| Ҳолати | давлат ҳимоясида |
Абулғози Хивага қайтиб келгач, юртга катта тўй берди ва халойиқ олдида ўз ўғлининг хизматларини қадрлаб, унга туғ, лашкар ва Ҳазораспни туҳфа этди[1]. Анушахон шарафига ҳаммом қурилиши ҳам Абулғозихон ўз ўғлига қилган марҳаматларидан биттаси бўлса керак.
Тавсифи
Анушахон ҳаммоми тахминан 1657—1664-йилларда бунёд этилган ҳамда шу турга мансуб меъморий ёдгорликлар ичида энг қадимийсидир. Ануша Муҳаммадхон ҳаммоми анча мураккаб режа асосида барпо этилган. Ҳаммом хоналарининг ўзаро боғланиши эски ҳаммомлар кўринишида тартибланган. Ювиниш учун қатъий тартиб ўрнатилган. Ҳафтанинг пайшанба куни эътиборли зотлар, хон ва унинг яқин қариндошлари, жума куни эса дин арбоблари, уламолар, қолган кунларда шаҳарликлар ва қишлоқлардан келган аҳоли ювинган. Анушахон ҳаммоми хонлик тасарруфида бўлган ва унга вақф ерлари мулк сифатида ажратиб берилган. Бинога тери касалликлари билан касалланган кишилар, аёллар, болалар, ғайридинларнинг кириши тақиқланган.
Анушахон ҳаммоми ихтисослашган касалхона вазифасини ҳам ўтаган. Бу ерда тиббий уқалаш муолажалари ҳам ўтказилган. Иссиқ буғдан оёқ-бўғим ва бод касалликларини даволашда фойдаланилган. Ҳаммомнинг алоҳида хонасида тиши оғриган беморларнинг тиши олиб ташланган[1]. Шу билан бирга, қон босими яъни хафақон дардига учраган беморлардан қон ҳам олинган. Хафақон хасталигига учраган кишилардан ортиқча қонни олиш орқали қон босими – нормага туширилган[2].
Мижозлар учун ҳаммомда чойхона ҳам ташкил этилган. Чойхонада одамлар ўзаро гаплашиб, дам олишига шароитлар яратилган.
Анушахон ҳаммоми 2012-йилгача фаолият юритган. Ҳозирги пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Комплекс яхши ҳолатда сақланган. Шунинг учун ҳам 350 йил ўца ҳам у шифохона ва соғломлаштириш маркази сифатида фойдаланилмоқда.
Қурилиши
Ҳаммомга Оқ масжид яқинидаги гумбазли кичик хонадан кирилади. Ҳаммом хоналари иссиқни яхши сақлаш учун ер остига жойлаштирилган бўлиб, ташқаридан фақат гумбазлар кўриниб туради. Анушахон ҳаммомида дахлиз, кийимхона, совуқхона, иссиқхона, иссиқ сув турадиган ҳовузча, гўлах бор. Ҳаммом хоналарининг ўзаро боғланишида қадимги ан’аналар такрорланган. Сув тарновлардан ҳовузга йиғилади. Ўтхона дудлари махсус йўллар орқали ҳаммом хоналари остидан ўтиб, уларни иситади ва мўркон орқали ташқарига чиқади. Иссиқ сувли 568 та ҳовуз атрофидаги тўртта хона девордаги туйнуклар орқали сув билан таъминланади. Ҳаммом пишиқ ғиштдан ишланган. Ички томони сувалган, ҳеч қандай безак йўқ. Ҳаммомни қиздириш учун Хива шаҳри ичкарисидаги ҳар хил чиқиндилар от, эшак тезаклари, ҳовлилардан чиққан ортиқча чиқиндиларни топиб ёқилган[3]. 1984-йилда таъмир қилиниб, ишга туширилган.
Ҳаммом архитектураси жуда содда. Бино фақат ХВИИ асрдаги Хива шаҳар хўжалигининг ёдгорлиги сифатида аҳамиятга эга.
Хоналар пол тагидаги махсус қувурлар ёрдамида қиздирилган. Иситиш хонаси ёнидаги қувурдан эҳтиёт учун сув олиб ишлатилган[1].
Девор ва гумбаз сатҳи сувга чидамли қоришма билан сувалган. Хоналар кичик бўлгани учун усталар оддий тузилишдаги гумбазларни қўллашган.
Фойдаланиш учун жуда қулай бўлган ҳаммом бутунлай ҳажмий тузилиши билан ХВИИ аср оддий аҳоли архитектурасининг ниҳоятда содда ва табиий эканлигидан дарак беради.Ҳаммомнинг шимолий девори Оқ масжидга туташ, қолган қисмида туташ жабҳалар аниқланмаган. Ҳаммомга гумбазли даҳлиз орқали кириш энг қулай ва асосий йў ҳисобланган. Деворларнинг бутун кенглиги бо'йлаб то'ртта бо'шлиқли хоналар бўлган. У хона орқали махсус чо'зинчоқ ё'лак билан доира шаклидаги кийиниш хонасига ўтилган. Кийиниш хонасидан сўнгра асосий кир ювиш хонасига кирилган. Кир ювиш хонаси квадрат, иккита чуқурлик билан ажратилган. Шимолий ва жанубий деворларда чуқулик томонлар бўлса шарқий томонда иккита кичик кир ювишга мослаштирилган саёзилик ҳудудуи бор. Кир ювиш хоналари ўша даврда ноёб ислоҳот хисобланган махсусу сув йўлаклари орқали иссиқ сув билан та'минланган. Сувни иситишда ко'мирдан фойдаланилган. Совуқ сув идиши марказий ҳамма нарсани эгаллаган хонага қудуқлар орқали сув чиқарилган ва махусу йўл орқали ҳаммомга олиб кирилган. Асосий хоналар сфероконик тарзда қопланган гумбазлари ҳалқали тошли, тепа қисмида ёруг'лик тешиклари билан таʻминланган. Асосий залнинг тепасида қурулиш қотишмасидан ясалган фонус о'рнатилган. Шифтга қўйилган плиталар устига қамиш ётқизилган ва ҳаммомдагиларга хавф туғдирмайдиган қилиб мустаҳкамланган.. То'ртбурчак хоналар “балхи” нақшлари билан қопланган. Ё'лакларда учли гумбазлар мавжуд. Ички деворлар сув о'тказмайдиган қилиб махсус ишлов берилган. Бунда ноодатий қурулиш материаллари комбинациясидан фойдаланилган. Ҳаммомни иситиш одатий тарзда, иссиқ материаллар билан амалга оширилган.
Ер ости каналлари тизими орқали хоналарни иситиш ҳам амалга оширилган. Ҳаммом остида эскироқ иншоот жойлашган. Унда ҳаммомнинг нотекис чуқурликдаги г'иштга асосланган пойдевори жойлашган (0,5-1,3 м).
Ўлчамлари
Умумий - 27,0х15,0 м ташқарида;
Залларнинг ён томонлари: 4,3 м;
4,0 х 4,0 м; 4,7 х 4,2 м; 5,0 х 3,2 м; 3,7 х 3,7 м; қубба баландлиги
Сув қудуқлари ҳажми - 8,0; 6,5; 4,0 м.
Қурилиши билан боғлиқ ривоят
Ота ва ўғлининг ҳаёти тўғрисида ғайриоддий ривоят бор. Хива хонлигининг обрўли ҳукмдорларидан бўлган Абулғози Баҳодирхоннинг 9 ўғли бўлган. Хон ўнинчи фарзандини қиз туғилишини хоҳлайди. Бироқ, оилада ўнинчи фарзанд ҳам ўғил бўлади. Абулғозини хафа қилмаслик учун фарзанднинг жинси кўп йил мобайнида ундан сир сақланади. Ҳатто чақалоққа туғилган вақтида хоннинг севимли канизаги – миллати арман бўлган Ануша шарафига Ануш исми қўйилади. Йиллар ўтиб, Абулғозихон Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги ўртасида бўлган урушларнинг бирида асир олинади. Тўққиз ўғил отаси тақдири тўғрисида ўйламайди ҳамда бу имкондан фойдаланишга шошилишади. Кичкинаси эса, иккиланмай, қиз кўринишида отасини қутқариш учун Бухоро амири саройига боради. Амир отасини қутқариш учун ўғиллари эмас, балки қизи келганидан кулади. Анушхон ҳукмдорни ҳайратда қолдирса, отаси билан бирга ҳеч қандай қийинчиликсиз ортга қайтишга розилик сўрайди. Амир бу шартга рози бўлади. Бухоро амири, ёш қиз ўзини чиндан ҳам ҳайрон қолдириши мумкинлиги ҳақида ўйламайди. Ануша ўзининг кийимларини ечади. Амир йигитнинг танасини кўриб, мағлубиятини тан олади. Абулғозихоннинг ўзи ҳам ҳайрон қолади, лекин уни алдашгани учун ғазабланмайди. Абулғози ўғли туфайли Хивага қайтади ва қайтганидан кейин „Мен тўққиз ўғлим бор деб ўйлардим, лекин илоҳий тақдир менинг битта ўғлим – Ануша борлигини кўрсатди“, – дейди. Хон шукрона учун ўғли шарафига масжид ва ҳаммом-шифохоналар қурдиради[4].
Манбалар
- ↑ „Анушахон ҳаммоми“. кҳивамусеум.уз. Қаралди: 14-октабр 2023-йил.
- ↑ „Ануша хон ҳаммоми“. мерос.уз. Қаралди: 14-октабр 2023-йил.
- ↑ Бобожонов Д, Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. Хоразм Ма'мун академияси нашриёти 2008 — 77-бет.
- ↑ „Хива – ўтмишга очилган вақт дарвозаси“. Қаралди: 14-октабр 2023-йил.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Булатова В., Ноткин И. Хива обидалари. – Т.: Ўзбекистон, 1972. – Б.34-35.
- Юнусов М. ва бошқалар. О’збекистоннинг архитектура ёдгорликлари тарихи. – Т.: Навро’з, 2011. – Б.198.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
