Ар-Риёд (арабча: الرياض‎ Ар-Риёз – боғ, хиёбон) – Саудия Арабистонининг пойтахти, энг йирик шаҳри ва Нажд вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси тахминан 2,2 млн. киши (1992, шаҳар атрофи билан). Шаҳарнинг қачон барпо этилгани тўғрисида аниқ маълумот йўқ. 1821 – 19 аср 2-ярмидан (вақти-вақти билан) Саудийлар давлатининг пойтахти, 1902 йилдан Нажд амирлиги, 1927—32 йилларда Ҳижоз, Нажд ва бошқа қўшиб олинган вилоятлар, 1932 йилдан Саудия Арабистони пойтахти. Ҳозирги Ар-Риёд—Саудия Арабистонининг йирик саноат, савдо ва маданий маркази. Ар-Риёдда иссиқлик электр стансиялари, бинокорлик материаллари ишлаб чиқарадиган, нефтни қайта ишловчи заводлар, кўплаб ҳунармандчилик корхоналари бор. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланади. Ар-Риёд Даммам порти билан темир йўл орқали боғланган. Ҳаво йўллари орқали Ар-Риёд мамлакатнинг йирик шаҳарлари ва бир қанча чет мамлакатлар билан боғланган. Шаҳарда ҳарбий академия, университетлар, олий техника институти бор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар