Араблар, ал-араб — Ғарбий Осиё ва Шимолий Африкадаги араб мамлакатларида яшовчи халқлар гуруҳи. Умумий сони 199 млн. киши (1992). А., асосан Африка ва Осиё мамлакатларида: Миср, Судан, Ливия, Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливан, Сурия, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Яман ва бошқа ерларда яшай-ди, бу мамлакатлар аҳолисининг қарийб 80% ини ташкил қилади. Катта европе-оид ирқига мансуб. Араб тилида сузла-шади. А. кўпчилиги суннийлар. Бундан ташқари, А. ичида мусулмон динининг бир қанча мазҳаблари мавжуд; шиалар — Ироқ, Яман, Сурия ва Ливанда; ибо-дийлар — Шимолий Африкада; зайдия ва ис-моилийлар — Шимолий ва Шарқий Ироқда, Ливаннинг тоғли туманларида яшайдилар. Миср, Ливан, Сурия ва Иорданияда яшовчи А.нинг бир қисми христиан ди-нига эътиқод қилади. Асл ватани Ара-бистон ярим орол Милоддан аввалги 1-минг йилликда ва милоднинг дастлабки йилларида А. Су-рия, Ироқ, Шимолий Африка ерларига келиб жойлашган. Милоддан аввалги 1-минг йилликда дастлабки араб давлатлари — Палми-ра (Тадмор), Набатея ва Лиҳён вужудга келган. В асрда бир қанча араб давлатлари (Ғассон ва Лахм; Шимолий Арабистонда) пайдо бўлади. 6 — ВИИ асрларда айрим араб элатлари ташкил топди. ВИИ асрда Араб халифалиги барпо этилди. А.нинг халифалик ҳудудидаги бошқа халқлар билан арала-шиб кетишлари натижасида янги элатлар ва давлатлар (Фаластин, Сурия, Ливан (Лубнон), Ироқ, Миср ва Шимолий Африка давлатлари) юзага келди. Ўрта Осиё араблари — Ўрта Осиё давлатларида яшовчи, ўзларини араб деб юритувчи этник гуруҳ. Аждодлари 7 — ХИВ асрлар давомида келиб ўрнашиб қолган. Ўзбек, туркман ва тожик миллатининг таркибига кирган. Ўрта Осиё араблари асосий қисми Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида, шунингдек Фарғона водийси шимоли-шарқий қисмида яшайди. 2 гуруҳга булинади: шайбоний ва саноний. Ўрта Осиё араблари ўзларининг қадимги мадани-ятлари, урф-одатларининг айрим белгиларини сақлаб қолганлар. Араб тили иккинчи тил сифатида айрим қишлоқларда ҳозиргача қўлланиб келинади. Буларнинг шеваларида ерлик халқлар тилининг таъсири жуда кучли. Ўрта Осиё араблари хўжалигида чорвачилик муҳим ўрин тутади. Сувли ерларда яшайдиган А. деҳқончилик қилади. Ўзбекистонда А. номи билан боғлиқ кўплаб жой номлари мавжуд.

Араблар
Келиб чиқиши  

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Беляев Е. А., Араби, ислам и арабский халифат в раннеэ средневеко-ве, 2-е изд., 1966;
  • Народи Средней Азии и Казахстана, ч. 2, М., 1963;
  • Волин С. А., К истории среднеазиацких арабов, в сб.: Труди ИВАН, в. 36, М.-Л., 1941.

Ҳаволалар