Аруба — Жанубий Американинг шимолий қирғоғи яқинидаги орол. Шамолсиз ороллар тўдасига киради. Майдони 190 км². Баландлиги 188 метргача. Аҳолиси 67 минг киши (1991), асосан негрлар ва мулатлар. Нидерландия Антил ороллари таркибидадир. 1986-йил 1-январдан қисман ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи берилган. Нефтни қайта ишлаш саноатининг йирик маркази. Бош шаҳри — Оранестад. Вулкани орол. Рифлар билан ўралган. Иқлими субекваториал, ўртача температураси 26 — 28°. Ёғин 500 — 600 мм. Ксерофит бута ўсимликлари ўсади. Иқтисодининг асосини нефтни қайта ишлаш саноати ташкил этади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил