Asad Toshtemirov
- Википедияда исми Асад ва фамилияси Тоштемиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Асад Тоштемиров (2002-йил 16-февралда туғилган) — ўзбекистонлик пара таэквондочи. 2018-йилдан буён пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари совриндори, Жаҳон чемпиони. Мусобақаларда К44 классида иштирок этади.
| Асад Тоштемиров | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 2002-йил 16-феврал |
| Мукофотлар |
|
| Спорт | |
| Қайси спорт | Пара таэквондо |
| Мураббий(лар)и | Бобур Қўзиев |
Фаолияти
2022-йилда Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтган Европа Чемпионатида -80 кг вазн тоифасида кумуш медал совриндори бўлган.
2023-йилда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган 2022-йилги Ёзги Осиё ўйинларида -80 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган.
2023-йил Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида -80 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган[1].
2024-йилнинг 16—21-май кунлари Ветнамнинг Дананг шаҳрида бўлиб ўтган пара таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионатида +80 кг вазн тоифасида бронза медали соҳиби бўлган.
Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг якуний рейтинг натижаларига кўра +80 кг вазн тоифасида 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Бобур Қўзиев.
Мукофотлари
2024-йилда „Ўзбекистон ифтихори“ фахрий унвони билан мукофотланган[2].
Манбалар
- ↑ „ТОСҲТЕМИРОВ Асадбек“. олймпиcс.cом. Қаралди: 30-август 2024-йил.
- ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 12-сентабр 2024-йил.