Ashtarxoniylar
Аштархонийлар – ХВИ асрда Туронга Аштархон хонлигидан кўчиб келган ҳукмрон сулола хонадони вакиллари. Бухоро хонлигида ХВИИ аср бошидан ХВИИИ аср ўрталарига қадар ҳукмронлик қилган 2-ўзбек сулола: Мовароуннаҳр Шайбонийларининг сиёсий ворислари.
Тарихига оид манбалар
- Мусаххир ал-билод – дастлабки Аштархонийлар даври сиёсий воқеалари ҳамда ҳарбий жараёнлар ҳақида кенгроқ маълумот берувчи асар;
- Тарихи Муқимхоний – Балх ва қисман Бухоро хонлигининг ХВИИ асрлардаги ижтимоий-сиёсий ва аштархоний султонлар ўртасидаги муносабатлар тарихи баён этилган асар;
- Муҳит ат-таворих – аштархонийлардан Абдулазизхон ва Субҳонқулихон даврида Бухоро хонлигида содир бўлган ижтимоий-сиёсий жараёнларни ёритишда хизмат қилган асарлардан бири;
- Баҳр ул-асрор;
- Матлаб ут-толибин;
- Силсилат ус-салотин – асарда Бухоро хонлигининг Эрон, Ҳиндистон ва Қошғар билан алоқалари, Бухоро хонлигида ҳокимиятнинг Шайбонийлардан Аштархонийлар қўлига ўтиши, ХВИИ асрдаги Балх ва Бадахшонда кечган ҳарбий-сиёсий жараёнлар ҳақида бошқа манбаларда учрамайдиган қимматли фактлар мавжуд;
- Дастур ул-мулук – асар Субҳонқулихонга бағишланган. Бухоро хонлигида ХВИИ аср сўнгги чорагида содир бўлган муҳим тарихий воқеаларни ёритишда муҳим манба. Унда 1681–1694/95-йиллар орасида Бухоро хонлигида содир бўлган воқеалар йилма-йил баён этилган;
- Убайдулланома – асарда Абдулазизон, Субҳонқулихон ва Убайдуллахон даврларида Бухоро хонлигининг ижтимоий-сиёсий аҳволи қисқа тарзда баён қилинган;
- Тарихи Абулфайзхон – асар Абулфайзхон ҳукмронлиги тарихининг дастлабки 14 йили ҳақида ҳикоя қилади;
- Туҳфат ул-хоний (Тарихи Раҳимхоний) – асар Бухоро хонлигининг 1722–1782-йиллар орасидаги тарихини ўз ичига олган.
Келиб чиқиши
Аштархонийлар сулоласи насабининг тармоғи Чингизхонга етади ва Жўжихоннинг 13-ўғли Тўқай Темурга бориб тақалади. Жўжихоннинг катта ўғли Ботухон Тўқай Темурга 14 улусни, аниқроғи, Манғишлоқ, Ҳожи Тархон ва Шимолий Кавказдаги аслар ерини мулк қилиб берган[1]. Қуйида Аштархонийларнинг Абулғози Баҳодирхоннинг „Шажарайи турк“, Абдураҳмон Толенинг „Тарихи Абулфайзхон“, Ҳожи Мир Муҳаммад Салимнинг „Силсилат ас-салотин“, Маржоний Шаҳобиддиннинг „Мустафад ал-ахбор фи аҳволи Қозон ва Булғор“ асарларига асосан насабнома ҳалқалари келтирилган[2]. Жадвалда шунингдек Абдусаттор Жуманазар томонидан Абдулқодир ибн Муҳаммад Аминнинг „Мажмаъ ал-ансоб ва-л-ашжам“ асарига асосан, лекин, асарда Шайбонийлар ва Аштархонийлар шажараси чалкашиб кетган ўринлар учрайди учун, айнан асардан кўчирма бўлмаган ва асардаги маълумотлар бошқа манбалар билан қиёслаб борилиб аниқланган насабнома ҳалқаси ҳам келтирилади[3]:
| Абулғози Баҳодирхонда | Абдураҳмон Толеда | Ҳожи Мир Муҳаммад Салимда | Маржоний Шаҳобиддинда | Абдусаттор Жуманазарда |
|---|---|---|---|---|
| Жўчи | Жўчихон | Жўчихон | Жўчихон | Жўчихон |
| Тўқай Темур | Тўқай Темурхон | Тўқай Темурхон | Тўқай Темур | Тўқай Темур |
| Ўзтемур | Ўзтемур | Ўзтемурхон | Ўзтемур | Ўзтемур |
| Ибай | Темур Қутлуғхон | Абай султон | Абай | Абай |
| Тумган | Қутлуғ Темурхон | Нумган | Тумган | Тумаған |
| Қутлуғ Темур ўғлон | Ўзтемурхон | Темурбекхон | Қутлуғ Темур | Қутлуғ Темур |
| Темурбек ўғлон | Тўқай Темурхон | Қутлуғхон | Гали Темур | Али Темур |
| Темур Қутлуғ | Қутлуғ Темурхон | Темур | Темур Қутлуғ | Темур Қутлуғ |
| Темур султон | Аҳмадхон | Темурхон | Темур султон | Темур султон |
| Муҳаммад | Жувак Муҳаммад | Муҳаммадхон | Муҳаммад | Муҳаммадхон |
| Чавақ | Боғлишдодхон | Чавоқхон | Чувок | Чавоқ |
| Манғишлоқ | Ёрмуҳаммадхон | Манғишлоқхон | Манғишлоқ | Манғишлоқ |
| Ёрмуҳаммад | Ёрмуҳаммадхон | Муҳаммад | Ёрмуҳаммадхон |
Юқоридаги ҳалқа Тўқай-Темурийлар хонадониниг Аштархон хонлигида ҳукмронлик қилмаган бир тармоғи бўлиб, унинг асосчилари Олтин Ўрданинг сўнгги расмий хони Кичик Муҳаммаднинг авлоди эдилар. Ушбу тармоқнинг хонадон вакиллари кейинчалик Аштархонийлар нисбаси билан машҳур бўлишади[4].
Нисбалари
Хонадон вакиллари турли даврларда Тўқай-Темурий, Аштархоний ва Жоний каби бир нечта нисбалар билан аталиб келинган. Улар Бухоро хонлиги тахтини эгаллаган даврда Тўқай-Темурийлар номи билан машҳур бўлишган[5]. Кейинги давр тарихий манбаларида сулоланинг номи Тўқай-Темурий (хонадони Тўқай-Темуриён) ва сулола вакиллари хон ўғиллари (хон ўғли) деб номланишган[6][7].
Аштархоний нисбаси илк маротаба Хўжамқулибек Балхийнинг „Тарихи Қипчоқхоний“ асарарида учрайди. Унга қадар, яъни 1720-йилларга қадар бу нисба ёки қўлланилмаган, ёки иккинчи даражали бўлган дея тахмин қилинади[8].
Жонийлар нисбаси тарихий манбаларда ҳечам қўлланилмаган ва сулолага янги давр олимлари томонидан берилган[9].
Туронга келиб ўрнашиши
Тўқай-Темурийлар хонадони бир тармоғининг Туронга кўчиб келиб ўрнашиши ҳолати кўп йиллар тарихнинг ўзига хос „оқ доғ“и бўлиб келди[4]. Тарихчилар ушбу ҳолат Иван ИВ Грозний Аштархон хонлигини босиб олганидан сўнг амалга оширилган деб ҳисоблашар эди. Олимларнинг изланишлари натижасида бу кўчиш Аштархон хонлиги қулашидан анча вақт олдин бўлиб ўтганлиги аниқланди[10].
Маҳмуд ибн Валининг Баҳр ул-асрор асарида Тўқай-Темурийларнинг Шайбонийлар хонадонига миграцияси ҳолати ва уларнинг Туронга илк маротаба келиши ҳақида сўз боради. Бу ҳолат бошқа ҳеч бир тарихий манбада учрамайди деб тахмин қилинади[10].
Аштархон хонлигидаги ички зиддиятлар ва Нўғай ўрдадаги ҳокимият учун курашлар Манғишлоқхон бошчилигида Тўқай-Темурийлар хонадонининг бир тармоғини Туронга кўчиб боришга ундаган[10]. Баҳр ул-асрорга кўра, Мағишлоқхон дастлаб Тура шаҳрига Кучумхон ҳузурига борган ва ўша ердан Ҳусайн Бойқаро ҳузурига йўл олган. Темурий султон уни илиқ кутиб олиб, Мағишлоқхон ўзига тегишли деб билган ерларни қайта қўлга киритиши учун 12 минг аскар берган. Қуйи Волгабўйи ва Манғишлоққа амалга оширилган ҳарбий юриш самарасиз якун топганидан сўнг, хон Туронга қайтишга мажбур бўлган[8].
Маҳмуд ибн Валига кўра Манғишлоқхон Туронда Шайбоний Жонибек султоннинг авлодлари тарбияси билан шуғулланган[9], шу ерда 1528-йилда[11] вафот этган[8] ва Миёнқолда дафн этилган. Манғишлоқхоннинг қабри Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманига қарашли Шамми қишлоғининг Хон Авлиё мозорида жойлашганлиги аниқланган[12]. Баҳр ул-асрорда айтиб ўтилган маълумотларга қарамай, баъзи бир тарихчилар Манғишлоқхон Туронга Кўчкунчихон ҳукмронлиги даврида кўчиб келган деб тахмин қилишади[11].
Баҳр ул-асрорда Туронда бўлиб турган Мағишлоқхоннинг номи билан биргаликда унинг тўнғич ўғли Ёрмуҳаммаднинг исми ҳам келтирилади. Асарда Ёрмуҳаммаднинг Волгабўйи ёки Манғишлоқ ҳудудларига қайтиб бориши ҳақида ҳикоя қилинмайди[8]. Ёрмуҳаммад отаси Манғишлоқхоннинг вафотидан сўнг 14 ёшида хонадон бошчилигини ўз қўлига олган. Вақт ўтиб вафот этганидан сўнг Бухородаги Ҳазрати Хожайи Бузург мозорида дафн этилган. Ёрмуҳаммад вафотидан кейин унинг тўнғич фарзанди Жони Муҳаммад хонадоннинг расмий энг ёши катта вакили бўлиб қолган.
Шайбон хонадонига қариндошлиги
Манғишлоқхон Шайбоний Жонибек султоннинг катта ўғлига Турсунбекахоним исмли қизини узатган. Бу никоҳдан 2 ўғил фарзанд дунёга келишган. Улардан бирининг исми Жонқора султон бўлган. Ўз ўрнида Искандархон Ёрмуҳаммадхонга Масъума султон хоним исмли қизини турмушга берган. Икки Жўчийлар хонадони орасидаги яқин қариндошлик алоқаларини Абдуллахон ҳукмронлиги давридан анча олдин бўлиб ўтган. Абдуллахон синглиси Зуҳрахонимни Жони Муҳаммадга турмушга бериб икки хонадон орасидаги қариндошлик ришталарини янада мустаҳкамлаган[9].
Аштархонийлар сулоласи
| Ёр Муҳаммад | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Жони Муҳаммад | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Дин Муҳаммад | Боқи Муҳаммад | Вали Муҳаммад | Алим Муҳаммад | ||||||||||||||||||||||||||||
| Имомқулихон | Надр Муҳаммад | Рустам султон | Муҳаммад Раҳим султон | ||||||||||||||||||||||||||||
| Абдулазизхон | Субҳонқулихон | ||||||||||||||||||||||||||||||
| Убайдуллахон ИИ | Абулфайзхон | ||||||||||||||||||||||||||||||
| Абдулмўминхон | Убайдуллахон ИИИ | ||||||||||||||||||||||||||||||
Манбалар
- ↑ Замонов 2021, с. 20—21.
- ↑ Трепавлов 2009, с. 370—395.
- ↑ Жуманазар 2017, с. 146.
- ↑ 4,0 4,1 Алексеев 2006, с. 84.
- ↑ Замонов 2021, с. 117.
- ↑ Султанов 2006, с. 267.
- ↑ Алексеев 2006, с. 86—87.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 Алексеев 2006, с. 86.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Алексеев 2006, с. 87.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Алексеев 2006, с. 211.
- ↑ 11,0 11,1 Замонов 2021, с. 23.
- ↑ Замонов 2021, с. 22—23.
Адабиётлар
Китоблар
- Жуманазар А. К. Бухоро таълим тизими тарихи. Тошкент: Академнашр, 2017 — 592-бет. ИСБН 978-9943-4728-2-2.
- Замонов А. Бухоро хонлигининг Аштархоний ҳукмдорлари: монография. Тошкент: Баёз, 2021 — 136-бет. ИСБН 978-9943-6372-1-4.
- Алексеев А. К. Политическая история Тукай-Тимуридов: По материалам персидского исторического сочинения Бахр ул-асрар. СПб: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2006 — 229-бет. ИСБН 5-288-03987-9.
- Султанов Т. И. Чингиз-хан и Чингизиды. Судьба и власть. Москва: Аст, 2006 — 445-бет.
Мақолалар
- Трепавлов В. В. Родоначальники Аштарханидов в Дешт-и кипчаке (заметки о предыстории Бухарской династии // Тюркологический сборник. — СПб: Институт восточных рукописей РАН, 2009.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |