Астрахан (русча: Астрахань, татарча: Әстерхан) – Россия Федерациясидаги шаҳар, Астрахан вилоятининг ма’мурий маркази. Волга дарёси делтасидаги йирик денгиз ва дарё порти, темир йўл тугуни. Қуйи Волга бўйининг муҳим иқтисодий маркази. Каспий денгизидан 100 км узоқда. Аҳолиси 511,7 минг (1999). Астрахан қадимги шаҳарлардан бири. Шаҳар мўғуллар ҳукмронлиги йилларида ХИИИ аср) Итилнинг чап соҳилида жойлашган Аштархон (Ҳожи Тархон) қишлоғи ўрнида қурилган. 1459-йилдан Астрахан Астрахан хонлигининг пойтахти бо'лган. 1556-йилда шаҳарни Астрахан хонлиги билан бирга Россия босиб олган. Астрахан ХВИИ—ХВИИИ асрларда ҳукуматга қарши кўтарилган қўзғолонларнинг маркази бўлган. 1717-йилдан губерня шаҳри. 1943-йилдан вилоят маркази. Саноатининг етакчи тармоқлари: озиқ-овқат (жумладан, балиқ овлаш), машинасозлик ва металлсозлик (жумладан, кемасозлик). Ёғочсозлик, селлюлоза-қоғоз саноати ҳам ривожланган. Астраханда 4 олий ўқув юрти, ўлкашунослик музейи, суратлар галереяси, 2 театр, 6 музей бор.

Астрахан

русча: Астрахань, татарча: Әстерхан
Astraxan
Байроқ
Astraxan
Герб
Мамлакат Россия
{{{минтақа_тури}}} Астрахан вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Олег Полумордвинов
Асос солинган 1558
Илк эслатилиши 1717
Майдон 208.7 км2 (80.6 кв ми)
Аҳолиси
 (2018)
533 925
Конфессиявий таркиб православнийлар, мусулмонлар ва бошқалар
Телефон коди +7 (8512)
Почта индекс(лар)и 414000-414057

Фактлар

Астрахан шаҳри 11 та оролда жойлашган. Қуйи Волга бо'йидаги энг қадимий шаҳар ҳисобланади[1].

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Манбалар

  1. ↑ „Речные круизы через Астрахань“. Қаралди: 2022-йил 14-ноябр.[сайт ишламайди]