Форс минатюраси. Аҳмад Ғаззолий (1123 й. ваф.эт.), Ал-Ғаззолийнинг (1111 й. ваф. эт.) акаси, шогирди билан суҳбатлашмоқда. (1552)
Жалолиддин Румий Руми, шогирди Хусам ад-Дин Чалабий билан. (1594)

Авлиё (арабча: أَوْلِيَاء‎‎), бирлик шакли валий (арабча: وَلِيّ‎‎ — «муқаддас»[1]) — тасаввуфда Аллоҳнинг зоти ва сифатларини яхши билган, унинг буйруқларини бажариб, гуноҳ ишлардан ўзини сақловчи, дунё лаззати ва шаҳвоний ишлардан юз ўгирувчи киши. Авлиё сўзи "азиз" сўзи билан бирга ҳам ишлатилади. Масалан, "азиз-авлиёлар" тасаввуфда ўзининг кашф-у кароматлари билан танилган тариқат шайхларига, пир-у муршидларга нисбатан қўлланади. Ислом ан’анасида авлиёлар қайсидир бир иши, хизмати ёки ҳислати туфайли Аллоҳга яқин бўлиб қолган, дуолари мустажоб, солиҳ, қобил, камтар кишилардир. Авлиёлар пайғамбарлар даражасидан кейин туради. Ислом ақидаси бўйича авлиёлар ҳар қанча кашф-у кароматга эга бўлишига қарамасдан бир оддий пайғамбарнинг мартабасига ҳам ета олмайди. Авлиёларнинг мозорларини зиёрат қилиб руҳий озуқа олиш ислом динида савобли ишлардан ҳисобланади.[2]

Манбалар

  1. ↑ Ислам: ЭС 1991.
  2. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Авлиё“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар