Авлиё чалабий (усмонли туркча: اوليا چلبي‎‎; 1611–1682) — туркиялик машҳур сайёҳ ва олим.

Авлиё Чалабий
Авлиё Чалабий Муҳаммад Залли ибн Дарвиш
Таваллуди 25-март 1611-йил
Вафоти 1682-йили
Фуқаролиги Turkiya bayrogʻi Туркия

Истанбулда заргар оиласида дунёга келган. У араб, форс ва юнон тилларини, тарих, география ва ше’рият илми (по-этика)ни чуқур эгаллаган. Авлиё Чалабий бирмунча вақт Истанбулдаги Аё Сўфия масжидида ҳофизлик (қорилик) қилган. Сўнгра султон саройига хизматга олинади, лекин кўп ўтмай ҳарбий хизматга жўнатилади. У бир неча бор Турк армиясининг Азовга (1641) ва Венгрияга (1656) қилган юришларида қатнашган.

Авлиё Чалабий Кичик Осиё, Курдистон, Сурия, Фаластин, Месопотамия, Миср ва Ҳабашистоннинг кўп жойларини кезиб чиққан (1640); у Жанубий Россия (1665), Қрим ва Кавказ, хусусан, Озарбайжон (1644—48), Украина (1656—58), Болқон ярим орол (1656, 1680) бўйлаб саёҳат қилган.

Бу мамлакатларнинг тарихи, иқтисодий, сиёсий аҳволи ва халқининг урф-одати ҳақидаги қимматли ма’лумотлар олимнинг "Сайёҳнинг тарихи" ёки Саёҳатнома асарида келтирилган. Бу асар тарихий-этнографик манба сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Асарнинг қўлёзмалари Туркия, Франсия, Англия ва бошқа мамлакатларнинг қўлёзма асарлар фондларида сақланмоқда. "Саёҳатнома" 1897—1938-йилллар орасида 10 жилдда турк тилида нашр этилган. Унинг айрим қисмлари Ғарбий ва Шарқий Европа тилларига, Молдова ва Украинага оид қисмлари рус тилига таржима қилиниб, 1961, 1979, 1983-йилларда нашр этилди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил