BRICS
БРИCС (Бразил, Руссиа, Индиа, Cҳина, Соутҳ Африcа давлат номларининг бош ҳарфи) – давлатлараро ассоциация, Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Миср ва Эфиопия давлатларини бирлаштирган иттифоқ. Ташкилот (Давлатлар Ҳамдўстлиги) 2006-йил июн ойида (БРИC сифатида) Санкт-Петербург иқтисодий форуми доирасида Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой иқтисодиёт вазирлари иштирокида ташкил этилган.
|
| |
|
БРИCС лидерлари (2023), чапдан ўнгга: Лула да Силва, Си Зинпинг, Cйрил Рамапҳоса, Нарендра Моди анд Сергей Лавров (Владимир Путин ўрнига). | |
| Тури | Халқаро ташкилот |
|---|---|
| Мақоми | Фаолият юритмоқда |
| Ишга тушган санаси | 2006-йил |
Аъзолар
БРИCС аъзолари иқтисодиёти тез ривожланаётган йирик мамлакатлар сифатида ифодаланади. Ушбу мамлакатлар иқтисодиётининг ривожланганлигини, ижобий барқарорлигини, ҳам кучлилигини ва жаҳон иқтисодиёти учун ресурслари кўплигини кўришимиз мумкин: Бразилия – жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот тенглиги билан дунёда 7- ўринда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бой; Россия – Жаҳон иқтисодиётида минерал ресурсларга бой шу билан бирга ялпи ички маҳсулот бўйича 5-6 ўринда, энг йирик ҳудудга эга ва дунёдаги икки йирик ядровий кучлардан биридир; Ҳиндистон – Жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот тенглик билан дунёда 3- ўринда, бир миллиарддан ортиқ аҳолиси бор. Интеллектуал ресурсларга эга, аҳолиси икки хил табақага бўлинган бойлар ва қашшоқлар, атоми билан катта кучга эга; Хитой – Жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулоти ҳамда иқтисодиёти ривожланиши билан 1- ўринда шу билан бирга дунёда биринчи экспорт („дунё завод“), дунёдаги энг йирик валюта захираларига эга, дунёдаги энг йирик аҳолива атом электренергиясига эгадир; Жанубий Африка – Жаҳон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулот тенглик ва иқтисодиёти билан 25-29 ўринга эга, табиий ресурслари асосий кучи.
БРИCС аъзо давлатлари марказий банки: 100 миллиард доллар сармояли қутқарув фонди ташкил этилган, ушбу фонднинг мақсади БРИCС давлатларини валюта бозорларида учрайдиган ўзгаришлардан ҳимоя қилишдир.
Янги аъзолар
2024-йил 1-январ куни Саудия Арабистони, Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия БРИCС ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланди[1][2].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „К БРИКС присоединились пять новых стран, в том числе Саудовская Аравия и ОАЭ“ (ру). Қаралди: 2026-йил 2-ноябр.
- ↑
Саудовская Аравия стала полноценным членом БРИКС, сообщает государственное ТВ. РИА Новости(рус.) Телеграм месенжерида
| Иқтисодиёт ва молияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |