Bahr ul-asror
Баҳр ул-асрор фи маноқиб ул-аҳёр (“Олижаноб кишиларнинг жасорати ҳақидаги сирлар денгизи”) номли тарихий-географик асар, муаллифи ХВИИ асрда яшаб ўтган балхлик йирик қомусий олим Маҳмуд ибн Валидир. Форс тилида ёзилган.
Унинг отаси Мир Муҳаммад Вали асли фарғоналик, косонлик бўлиб, Шайбонийлардан Пирмуҳаммадхон аввал (1546—1567-йй.) даврида Балхга бориб қолган. У ўқим ишли ва кенг м а’лумотли киши бўлиб, асосан фиқҳ илмида замонасининг пешқадам кишилардан ҳисобланган.
Маҳмуд ибн Вали 1596-йили туг'илган. 19 ёшга борганда, я’ни 1614-йили у йирик фиқҳ ва ҳадис олими Миракшоҳ Ҳусайнийнинг хизматига киради ва қарийб ўн йил ундан сабоқ олади.
Маҳмуд ибн Вали фаннинг жуда кўп соҳаларини, тарих, география, илми нужум, ма’даншунослик, ботаника ва бошқа соҳалам и қамраб олган “Баҳр ул-асрор фи маноқиб ул-аҳёр” ёки “Баҳр ул-асрор” номли ўта қимматли қомусий асарини яратди. Бундан ташқари у қатор илмий ва бадиий асарлар яратган бо'либ, улар бизгача етиб келмаган.
1634—1640-йиллар орасида ёзилган “Баҳр ул-асрор” асари мундарижасида ко'рсатилишича, етти жилддан иборат бо'лган. Унинг ИИ—ВИИ жилдлари жаҳон тарихига баг'ишланган бо'либ, О'збекистон ва у билан қўшни мамлакатламинг қадим замонлардан то 1640-йилгача кечган тарихидан баҳс юритади. Афсуски, бу муҳим ва қимматли асарнинг фақат И ва ВИ жилдларигина топилган, холос. Асарнинг биринчи жилдида етти иқлим м ам лакатларининг, шунингдек, Ўзбекистоннинг ўрта асрлардаги шаҳар ва вилоятларининг географлк ҳолати, халқи ва унинг турм уш тарзи ҳақида қимматли ма’лум отлар келтирилган. “Баҳр ул-асрор” нинг ВИ жилди алоҳида қимматга эга. Унда ХИИИ—ХВИИ асрнинг биринчи ярмида Чиғатой улуси, Ўрта Осиё, ва Шимолий Афғонистон тарихи кенг ва атрофлича ёритилган.
Адабиётлар
- Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик.
- А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |