Баҳрайн (البحرين‎‎) Давлати (مملكة البحرين, Давлат ал-Баҳрайн) — Жануби-ғарбий Осиёда, Форс қўлтиғининг Баҳрайн оролларидаги давлат (амирлик). Баҳрайн таркибига 33 орол киради, уларнинг энг катталари: Баҳрайн. Муҳаррак, Умм-Наасан, Ҳавар. Расмий тили — араб тили. Майдони 695,2 км2, аҳолиси 1 493 231 киши (2017). Асосий аҳолиси араблар. Шунингдек форслар, покистонликлар, ҳиндлар ҳам яшайди. Аҳолининг 83% шаҳарларда истиқомат қилади. Ислом динига эътиқод этади. Пойтахти — Манама шаҳри.

Баҳрайн қироллиги
مملكة البحرين
Шиор: Йўқ
Мадҳия: نشيد البحرين الوطني
(Бизнинг Баҳрайн)
Location of Bahrayn
Пойтахт Манама
Расмий тил(лар) Араб тили
Ҳукумат Дуалистик Монархия
Ҳамад ибн Исо ал Халифа
Халифа ибн Салмон ал Халифа
Мустақиллик (Бирлашган Қиролликдан)
• Сана
15-август, 1971-йил
Майдон
• Бутун
750 км2 (191-ўрин)
• Сув (%)
аҳамияциз
Аҳоли
• 2011-йилги рўйхат
1 234 571 (155-ўрин)
• Зичлик 1189,5/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2010-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$29,710 мил. (109-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$40,300
Пул бирлиги Баҳраини Динар (БҲД)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма БА
Телефон префикси 973
Интернет домени .бҳ

Давлат тузуми

Миллий кийим кийган келин

Баҳрайн — конституциявий монархия. Давлат бошлиғи — амир. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни амир ва бир палатали Миллий Кенгаш (парламент), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади. 1973-йил мамлакат конституцияси қабул қилинган. 1973 — 1975-йилларда конституцияга мувофиқ Миллий Ассамблея (парламент) чақирилди, бироқ у 1975-йилда амирнинг фармони билан тарқатиб юборилди. 1992-йилда 40 кишидан иборат Маслаҳат Кенгаши тузилганлиги эълон қилинди. Унинг вазифаси — қонун лойиҳалари ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг турли соҳалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Кенгаш таркибини амир белгилайди.

Ҳудудий бўлиниши

Табиати

Ороллар ҳудуди пасттекисликдан иборат, унинг баландлиги 135 м га етади. Нефт, табиий газ конлари бор. Иқлими тропик иқлимга яқин. Январ ойининг ўртача ҳарорати 16 °C, июл ойининг ўртача ҳарорати 37 °C. Йилига 90 мм га яқин ёғин ёғади. Тропик сахгюлар кўп жойни эғаллаган.

Тарихи

Табиати номи милоддан аввалги 3-мингйилликлардаги манбаларда тилга олинади. У ўзининг марварид-дурлари билан машҳур бўлган. 1521-йил Португалия мустамлакачилари томонидан босиб олингунга қадар Табиати 8 аср мобайнида мустақил араб мусулмон давлати бўлган. Португаллар бу ерда узоқ тура олмадилар. 1602 — 1783-йилларда Баҳрайн Эрон ҳукмронлигида бўлди. 1820-йил ва 1861-йилдаги Британия — Баҳрайн битимларидан сўнг, у Британия империяси измига ўтди, яъни унинг мустамлакасига айланди. 1971-йилда мустақилликка эришди. 1971-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон билан дипломатия муносабатларини 1992-йил майда ўрнатган. Миллий байрами 16-декабр Миллий кун (1971-йил).

Сиёсий ташкилотлари

Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларнинг фаолияти тақиқланган. Яширин тарзда Баҳрайн миллий озодлик фронти (1959-йилда тузилган) ва Баҳрайн халқ фронти (1975) ҳаракат қилмоқда.

Хўжалиги

Иқтисодиётнинг асосини нефт ва газ захиралари ташкил қилади. Мамлакатда ҳар йили 2–2,5 ман. тонна нефт ва 6 млрд. куб м гача табиий газ қазиб олинади. Давлат бюджетм даромадининг 70 % га яқини нефт туфайли таъминланади. Мамлакатда йилига 14 млн. тонна нефт маҳсулотларини қайта ишлайдиган завод ва йирик нефт кимёси (асосан, Саудия Арабистони нефти ҳисобига ишлайди), йилига 200 минг т алюминий ишлаб чиқарадиган завод, дунёдаги энг катта кема таъмирлаш корхоналаридан бири, 11 электр стансия ишлаб турибди. 100 га яқин майда ва ўрта енгил саноат ва ҳунармандчилик корхоналари бор. Кондиционерлар йигиладиган, пластмасса буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган, денгиз суви чучуклаштириладиган корхоналар мавжуд. Асосий саноат марказлари: Манама, Ал-Маҳаррақ, Ал-Ҳидд. Қиҳслоқ хўжалиги сует ривожланган. Ялпи миллий маҳсулотнинг 1 % унинг ҳиссасига тўғри келади. Хурмо. писта, мойли экинлар, анжир, ситрус мевалар, узум етиштирилади. Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб, асосан, четдан келтириладиган маҳсулотлар ҳисобига қондирилади. Денгиз ҳайвонларини овлаш ва марварид қидириш ривожланган. Кейинги йилларда бюджет тушумларини кўпайтириш мақсадида сайёҳликни ри-вожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Четга нефт маҳсулотлари, алюминий, нефт кимёси маҳсулотлари чиқарилади; четдан саноат ва қишлоқ хўжалиги асбоб-ускуналари, транспорт воситалари, саноат моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари келтирилади. Автомобил йўллари аҳоли яшайдиган манзилларни бир-бири билан боғлайди. Уларнинг уз. 2,6 минг км. Муҳаррак о.да халқаро аэропорт мавжуд. Асосий денгиз портлари — Манама, Ситра. Ташқи савдода асосий ми-жозлари — Саудия Арабистони, Буюк Британия, АҚСҲ, Япония, Германия, Австралия. Пул бирлиги — Баҳрайн динори.

Маданияти

Баҳрайнда 6 йиллик бошланғич, 2 йиллик оралиқ ва 3 йиллик ўрта умумий таълим ва ҳунар мактаблари бор. Диний мактаблар ҳам ишлаб турибди. Араб тилида „Ал-айём“ („Кунлар“), „Ахбор ал-Холиж“ („Кўрфаз янгиликлари“), „Ал-Жамоҳир“ („Жамоа“), „Ал-Фажр“ („Тонг“) газеталари, „Ал-Баҳ-райн“ („Баҳрайн“), „Садо ал-Ус буа“ („Ҳафта акс садоси“) журналлари нашр этилади. 1976-йилда Форс қўлтиғи мам-лакатлари минтақавий ахборот агентлиги ташкил этилган. 1955-йилдан радиостансия араб тилида эшиттиришлар олиб боради; 1973-йилдан телекўрсатувлар йўлга қўйилган. Б.да „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ миллий авиация компаниясининг ваколатхонаси мавжуд. Ўзбекистон Хотин-қизлар кўмитаси билан тадбиркор хотин-қизлар уюшмасининг делегацияси 1992-йил май ой ила Манамадаги ҳар йилги хайрия ярмаркасида қатнашди. У ерда ўзбек усталарининг санъат ва рангтасвир асарлари намойиш қилинди. Ташриф чоғида Ўзбекистон хотинкизлар қўмитаси билан Баҳрайн Она ва бола уюшмаси ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳақида қўшма баённома имзоланди. 1997-йил 17 — 22-феврал кунлари Баҳрайн нефт ва саноат вазирлигн делегацияси Тошкентда меҳмон бўлиб, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва экспорт-импорт имкони-ятлари билан танишди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар