Мариа Wиик, „Баллада“ (1898)

Баллада (франс. балладе, сўнгги лот. балло – рақсга тушаман) – 1) ХИВ – ХВ-асрлар франсуз адабиётидан қатъий ўрин олган лирик жанр (Ф. Виён); 2) инглиз халқ поэзиясида лиро-эпик жанр ва романтизм поэзиясидаги айни шундай жанр (Р. Берне, Г. Бюргер, И. В. Гёте ва бошқалар). Романтик Б. фантастика, фолклор, афсонавий – тарихий, маиший мавзудаги сюжетга эга шеърий асардир. ХХ-асрда Баллада қатъий жанр сифатида ўз қимматини йўқотади (Б. Брехт, Н. С. Тихонов ва бошқаларнинг айрим шеърлари бор холос). Баллада жанридаги асарлар намуналари ўзбек мумтоз адабиёти (Сайфи Саройи – „Сухайл ва Гулдурсун“; Алишер Навоий – „Хотами Тойи“) ва замонавий адабиёт (М. Шайхзода – „Сулҳ дарахти“; Шуҳрат – „Мардлик афсонаси“; Ҳ. Олимжон – „Жангчи Турсун“; Ғ. Ғулом – „Сув ва нур“)да ҳам учрайди; 3) (мусиқада) – Б. ХИИ – ХИИИ-асрларда трубадур ва труверлар ижодининг асосий жанри сифатида кенг ривож топди. Уйғониш даврида унинг полифоник турлари юзага келди (Гилом де Машо). Мусиқий романтизм услубида Баллада сюжет (муайян мавзу)ли мусиқа жанри сифатида камер-вокал (асосан, Австрия ва Германия композиторлари ижодида – Ф. Шуберт, Р. Шуман, Ф. Лист, И. Брамс, Х. Волф) ва камер-чолғу (асосан, фортепиано учун: Ф. Шопен, Э. Григ ва бошқалар) асарларида ўз ифодасини топди. Ўзбекистон мусиқасида Баллада кўпроқ қаҳрамонлик ёки ишқий-қаҳрамонлик, фалсафий талқинга эга (Д. Зокиров, И. Акбаров, Д. Сайдаминова). М. Бурҳоновнинг хонанда ва симфоник оркестр учун „Ишқ Ўти“ Б.си (1939, Машраб ғазали) мазкур жанрнинг Ўзбекистондаги илк намунасидир. Балладанинг муайян хусусиятлари бошқа жанрларга сингдирилганлиги сабабли бундай асарлар қўшма номлар билан ҳам аталади (мас, Б.-поэма, Баллада симфония ва бошқалар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил