Band
Банд (юнонча, стропҳе — айнан-бурилиш)— 1) шеърий мисралар туркуми. Шарқ мумтоз шеъриятида қофияланиш тартибига кўра икки мисрадан ўн мисрагача бўлган бандлар мавжуд. Ўзбек халқ қўшиқларининг аксарияти мураббаъ шаклидаги Б.лардан тузилган, намунаси Маҳмуд Қошғарийнинг „Девону луғотит турк“ асарида учрайди. Ҳозирги ўзбек шеъриятида учлик, еттилик, тўққизлик, ўнлик, ўн бешлик ва ўн олтилик каби ўнга яқин Б. турлари мавжуд; 2) ўсимликсимон нақшларда ўсимлик танасини ифодаловчи йўл, ислимий нақшлар таркибий қисми, танобга нисбатан иккиламчи. Барг , гул, куртак, марғула, жингала каби унсурларга эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |