Bangladesh
Бангладеш Халқ Республикаси бенгалча: গণপ্রজাতন্ত্রী বাংলাদেশ
| |
|---|---|
| Шиор: Йўқ | |
|
Мадҳия: আমার সোনার বাংলা (Амар Шонар Бангла) | |
|
| |
| Пойтахт | Дакка |
| Расмий тил(лар) | Бенгал тили |
| Ҳукумат | Парламентлик Республика |
| Зиллур Раҳман | |
| Шеикҳ Ҳасина | |
| Мустақиллик (Покистондан) | |
• Сана |
16-декабр 1971 |
| Майдон | |
• Бутун |
144,000 км2 (92-ўрин) |
• Сув (%) |
6.4 |
| Аҳоли | |
• 2011-йилги рўйхат |
142 319 000 (9-ўрин) |
| • Зичлик | 1099,3/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2010-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$258,600 мил. (48-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$1,700 |
| Пул бирлиги | Така (БДТ) |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+6 |
| Қисқартма | БГ |
| Телефон префикси | 880 |
| Интернет домени | .бд |
|
| |
Бангладеш Халқ Республикаси (Гоно Прожатонтри Бангладеш) – Жанубий Осиёдаги давлат. Ҳинд океанининг Бенгалия қўлтиғи бўйида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 4 вилоятга бўлинади, улар 19 округ (дистрикт)ни ўз ичига олади. Майдони 144 минг км2. Аҳолиси 204 422 000 киши (8ўрин). Пойтахти – Дакка шаҳри.
Давлат тузуми
Бангладеш – унитар республика. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. 1972-йилги конституцияга биноан давлат бошлиғи – президент. Бангладешда бир палатали парламент – Миллий мажлис иш олиб боради. Унинг 330 депутати мамлакат президенти каби 5 йил муддатга сайланади. Ижрочи ҳокимиятни президент ҳукумат билан бирга бошқаради.
Табиати

Мамлакат Ганг, Браҳмапутра ўртача ҳарорат 26 °C. Энг илиқ ой апрелда ҳарорат 33° дан 36° гача бўлади. Дунёдаги энг нам иқлимлардан бири шу ерда. Мамлакатнинг кўп қисмига йилига ўрта ҳисобда 1525 мм гача ёғин ёғса, айрим тоғ олди ҳудудларига 5080 мм гача ёғади. Муссон даври (июн—сентабр) энг серёғин пайтдир. Дарёларда тимсоҳ, тошбақа, балиқдар бор. Бангладеш ҳудудининг 15 % га яқини доимо яшил ўрмонлар билан қопланган. Уларда бамбук ва ротанг дарахтлари (палманинг бир тури) кўп. Мадхупур ва Сундарбан чангалзорларида йўлбарс ва мушуксимонларнинг бошқа турлари, тоғли жойларда фил, қоплон ва каркидонлар учрайди.
Аҳолиси

Аҳолисининг 98% бенгаллар. Биҳарлар, санталлар, мунда, ораон, чакма, марма, кхас қабилар ҳам яшайди. Расмий тили – бенгал ва инглиз тиллари. Аҳолининг 85% мусулмон. Бангладеш туғилиш ва аҳолининг зичлиги жиҳатидан дунёда энг юқори ўринлардан бирида туради. Шаҳар аҳолиси 24% ни ташкил этади. Энг катта шаҳарлари: Дакка, Читтагонг Ражшаҳи. Аҳолиси 2022-йил маълумотларига кўра 169,8 млн киши дунёда 8 ўрин. Дунёда мусулмонлар сони бўйича 3 ўрин туради.
Тарихи
Бенгал минтақасидаги цивилизация тахминан то'рт минг йил олдин, Дравидлар, Тибет-Бирма ва Австроосиё халқлари бу минтақага жойлашган пайтда пайдо бо'лган. Бангла ёки Бенгал со'зининг аниқ келиб чиқиши нома'лумлигича қолмоқда, аммо у милоддан аввалги 1000-йилларда минтақага келган Дравидлар қабилаларидан мерос бо'либ қолган Банг со'зидан келиб чиққан деб ишонилади. Бангладеш ҳудуди (собиқ Шарқий Бенгалия)да дастлабки давлат милоддан аввалги 7 – 6- асрларда пайдо бўлган. Ванга давлати (кейинчалик Бангла; давлатнинг ҳозирги номи ҳам шундан келиб чиққан) шуларнинг бири бўлган. Милоддан аввалги ИВ асрдан милодий В асргача Бангладеш ҳудуди турли ғинд салтанатлари таркибида бўлди[1]. ВИ асрда у Ғарбий Бенгалия билан ягона Бенгалия давлати бўлиб шаклланди. ХИИИ аср бошларида Дехли султонлигининг мусулмон султонлари уни босиб олишди. Шу туфайли бу ерда мусулмон дини тарқалди (илгари ҳинду дини устун эди). ХВИ асрда бобурийлардан Акбаршоҳ бенгалияни Ҳиндистонга қўшиб олди[2]. ХВИИИ аср бошларида Бангладеш ҳудуди мустақил бўлди, 1757-йилдан инглизлар қўлига ўтди, сўнгра Англиянинг Ҳиндистон мустамлакаси таркибидаги Шарқий Бенгалия вилоятига айланди. 1947-йил Ҳиндистон мустақилликка эришгач, бу ерда икки давлат – Покистон ва Ҳиндистон вужудга келиши муносабати билан Шарқий Бенгалия Ассом округига қўшилиб[3], Покистоннинг янги вилояти сифатида „Шарқий Покистон“ номини олди. Бироқ Ғарбий Покистон билан бўлган иқтисодий ва сиёсий зиддиятлар 1971-йилда Бангладешнинг мустақил деб эълон қилинишига олиб кедди. 1974-йилдан Бангладеш – БМТ аъзоси. Миллий байрами – 26-март – Мустақиллик куни. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатик муносабатларни 1992-йил октабрда ўрнатган[4].
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Бангладеш ишчи-деҳқон халқ лигаси; Халқ лигаси; Бангладеш миллатчи партияси; Миллий халқ партияси; Миллий партия. Миллий ишчи лигаси касаба уюшмаси бирлашмаси; Ишчи ва хизматчиларнинг бирлашган кенгаши; Бангладеш касаба уюшмалари маркази.
Хўжалиги

Бангладеш – аграр мамлакат. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 80% қишлоқ хўжалиги билан машғул. Ишланадиган ернинг 50% дан йилига 2 – 3-марта ҳосил олинади. Аммо қишлоқ хўжалиги мамлакат аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондиролмайди. Доимий бўлиб турадиган табиий офатлар, айниқса сув тошқинлари қишлоқ хўжалиги ишларини қийинлаштиради. Асосий экинлари шоли (ишланадиган ернинг 90%га экилади), жут, чой (умумий майдони 47 минг га), буғдой, шакарқамиш, дуккакли экинлар, мойли экинлар (рапс, кунжут, хантал, араҳис ва бошқалар) ҳам етиштирилади. Чорвачилик кам ривожланган. Қорамол (асосан улов учун), эчки, қўй, парранда боқилади. Балиқ овланади. Саноат мамлакат эҳтиёжининг жуда оз қисмини қондиради. Асосан қиҳслоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга ихтисослашган. Асосий тармоқлари – тўқимачилик (айниқса, жут ва ип газлама), озиқ-овқат (қанд-шакар, ёғ, тамаки, шоли, чой). Жундан маҳсулот ишлаб чиқаришда Ҳиндистондан кейин иккинчи ўринда туради. Қоғоз, кимё, нефт маҳсулотлари, семент, машинасозлик ва саноатнинг бошқа тармоқлари корхоналари бор. Энергетика мамлакат эҳтиёжини қондирмайди. Бир йилда 8,1 млрд. кВт-с электр энергия ҳосил қилинади[5].
Транспорти

Юкларнинг кўпи сув йўллари орқали ташилади. Темир йўлининг узунлиги 2,7 минг км, автомобил йўллари узунлиги 193 минг км. Энг катта денгиз портлари – Читтагонг ва Чална. Четга жун, тери маҳсулотлари, чой, балиқ чиқаради. Халқаро аэропорти – Дакка шаҳрида. 1988-йил ва 1991-йилдаги сув тошқинлари транспорт ва коммуникация тизимига катта зиён етказган. Ташқи савдодаги асосий мижозлари – АҚШ, Япония, Буюк Британия, Германия, Хитой. Пул бирлиги – така[6].
Маорифи
Илмий ва маданий-маърифий муассасалари. Бангладеш аҳолисининг 75% дан кўпроғи саводсиз. Болаларнинг 60%га яқини бошланғич мактабга қатнайди. Дунёвий мактаблардан ташқари диний мактаблар ҳам бор. Техника коллежларига ўқувчилар камроқ кирадилар. Бангладешда 6 университет (энг катталари Дакка ва Ражшахи шаҳарларида), бир қанча институтлар, жумладан политехника, тўқимачилик институтлари, қишлоқ хўжалик академияси бор. Бенгалия академияси, атом энергияси, қишлоқ хўжалик ва ўрмончилик, иқтисодиёт, тиббиёт, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар илмий тадқиқот муассасаларида тадқиқот ишлари олиб борилади. Даккада марказий оммавий ва университетт кутубхоналари, 2 музей мавжуд.
Матбуоти
Радиоэшиттириши, телекўрсатуви. Бангладешдаги йирик газеталар – „Озоди“ (бенгал тилидаги кундалик газета, 1960-йилда ташкил этилган), „Бангладеш-обсервер“ („Бангладеш шарҳловчиси“, 1949), „Бангладеш тайме“ („Бангладеш вақти“, 1949), „Дойник Бангла“ („Кундалик Бенгалия“, 1964). Давлат ахборот агентлиги – „Бангладеш Сангбад Сангаста“ 1972-йил ва хусусий агентлик – „Истерн нюс Эйженси“ 1970-йилда тузилган. Бангладеш радиоэшиттириши ва телекўрсатуви давлат қарамоғида.
Адабиёти
Бангладеш адабиёти бенгал тилида бенгал адабиёти анъаналари асосида ривожланмоқда. 10 – ХИИ асрларда тузилган диний мазмундаги мадҳиялар тўплами – „Чоржапод“ бенгал тилидаги илк ёзма ёдгорлик ҳисобланади. 16— ХВИИ асрларда шеърият гуллаб яшнади. Ўрта асрларда турли илоҳларга бағишланган ривоят, достонлар катта аҳамият касб этди. Мусулмон шоирлардан Давлат Қози ва Сайид Алаол биринчи бор дунёвий мавзуларга мурожаат қилдилар ҳамда Бенгалиядаги ҳинду ва мусулмон маданиятини бир-бирига бирлаштирдилар. Мусулмон адиблар араб ва форс шеърияти услублари, ўхшатмаларидан, мусулмон анъаналарига алоқадор оҳанг ва воқеалардан баракали фойдаландилар. Бу йўналиш ХВИИ асрда вужудга кедди ва 19 – ХХ асрларда Мир Мушарраф Ҳусайн, Койкобод, Назрул Ислом, Абдул Фазл, Абдул Қодир каби ёзувчилар уни юксак чўққига кўтаришди. Фйлом Мустафо, Равшан Яздони, Жасимуддин каби шоирлар, жамоат арбоби ва шоира Бегум Суфия Камол ХХ аср Бангладеш адабиётининг энг машҳур вакилларидир. Шоирлардан Шамсур Раҳмон, Ҳасан Ҳафизур Раҳмон ва бошқаларлар ижтимоий мавзуларда қалам тебратдилар. 19 – ХХ аср бенгал адабиётининг йирик намояндаси П. Тагордир. Унинг ижоди бутун Ҳиндистон адабиётига таъсир ўтказган. Ш. Чоттопаддҳайя (1876 www.зиёуз.cом кутубхонаси 83—1938), Б. Бондопадҳайя (1896-1950) каби ёзувчилар унинг мактабидан етишиб чиққанлар. Бангладеш мустақилликка эришгандан сўнг қисқа песа ва ҳикоялар, ватанпарварлик ва муҳаббатни мадҳ этувчи шеърлар етакчи жанр бўлиб қолди. Ижтимоий масалалар, фуқаролик жамияти, инсонпарварлик мавзуларида насрий асарлар юзага келди.
Меъморлиги ва санъати
Бангладеш ҳудудида ВИИ—ХИИ асрларга мансуб шаҳар ва ибодатхоналарнинг вайроналари, 12 – ХИИИ асрларда бино қилинган масжид, Мадраса ва мақбаралар сақланиб қолган. 16— ХВИИ асрлар меъморлиги ислом услуби қоидаларига мосланган. Инглиз мустамлака ҳукмронлиги даврида анъанавий услубдаги бинолар (Даккадаги „Юддузли масжид“, 18- аср) билан бир қаторда инглиз неоклассикаси услубидаги янги иморатлар (Даккадаги банк биноси, 19- а.) пайдо бўлди. Шаҳарларда замонавий услубдаги жамоат, уй-жой, саноат бинолари қад кўтарди. Б.да қадимдан безакли амалий санъат (тўқувчилик, каштачилик, ёғоч ва фил суяги ўймакорлиги) ривожланган. Тасвирий санъатда илғор йўналиш давом этмоқда. Кино санъати 1959-йилдан ривожлана бошлади („Шундай кун келар“ филми, режиссор Ж. Кардар).
Галерея




Шунингдек қаранг
Манбалар
- ↑ Наводнение в Бангладеш 1974 год, 2016-04-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-03-11
- ↑ Бахтер, пп.30-32
- ↑ ЛаПорте, Р (1972). „Пакистан ин 1971: Тҳе Дисинтегратион оф а Натион“. Асиан Сурвей. 12-жилд, № 2. 97–108-бет. дои:10.1525/ас.1972.12.2.01п0190а. ИССН 0004-4687.
- ↑ Эатон, Р. Тҳе Рисе оф Ислам анд тҳе Бенгал Фронтиэр. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1996. ИСБН 0-520-20507-3. ОCЛC 26634922 76881262.
- ↑ "Репродуcтиве Ҳеалтҳ анд Ригҳц ис Фундаментал фор Соунд Эcономиc Девелопмент анд Повертй Аллевиатион (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-03-26 санасида архивланган), " Унитед Натионс Популатион Фунд. Ретриэвед 17-июл 2007-йил
- ↑ Индиа қуиэтлй рингинг Бангладеш wитҳ барбед-wире, cуттинг офф формер неигҳборс, бй Тим Сулливан, Ассоcиатед Пресс, 25-июн 2007-йил
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
8. Ўзбекистон Миллий Энсиклопедияси
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |