Batat
Батат, ширин картошка (Ипомоэа бататас) — печакдошларга мансуб, кўп йиллик иссиқсевар ўсимлик. Ватани Мексика ва Марказий Америка. Озиқ-овқат сифатида консерва, крахмал-қиём ва спирт саноатида ишлатилади. Қадимдан Хитойда ҳам экиб келинган. Япония, АҚСҲ, Испания, Ҳиндистон ва 5. мамлакатларда экилади, шунингдек Закавказе, Ўрта Осиё (Туркманистон, Тожикистон)да ўстирилади. Ҳосилдорлиги 200 — 300 с/га. Б. картошкаси қаламчасидан кўпайтирилади. феврал—март ойларида иссиқхоналарда картошкасидан чиққан ўсимталардан қаламча тайёрлаб, парникларда илдиз оттирилади. Кўчатлари май ойида қатор орасини 70 — 80 см, қатордаги туп орасини 30 — 40 см қилиб ўтқазилади. Кўчат атрофи юмшатилиб, ўғитлаб турилади, 12—14-марта суғорилади. Сентябр— октябр ойларида палаги ўрилиб, кейин картошкаси кавлаб олинади. Палаги (кўк ҳолида, қуритилгани, силослангани) чорва учун яхши озуқа ҳисобланади.
| Батат | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
| Ипомоэа бататас | ||
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |