Зиёсферада исми Бахтиёр ва фамилияси Олимжонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Бахтиёр Мамажонович Олимжонов (1949-йилда[1] туғилган) — ўзбек иқтисодий ва давлат арбоби, Сурхондарё вилояти ҳокими (2000-йил 24-март — 2002-йил 21-феврал).

Таржимаи ҳоли

Меҳнат фаолиятини Андижон вилояти қишлоқ хўжалигида бошлаган. 1998-йилгача „Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш“ давлат кооператив консерни раиси бўлган. 1998-йилдан Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлган. 2000-йил 23-мартда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Алимжоновни Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимга тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, 24-март куни бўлиб ўтган вилоят Кенгашининг сессиясида уни лавозимига тасдиқлади[2] . 2000-йил октябр ойидан 141-сон Жарқўрғон сайлов округи бўйича Олий Мажлисга депутат этиб сайланган, 2002-йилда аграр, сув хўжалиги ва озиқ-овқат масалалари бўйича Олий Мажлис Сенати қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган.

Манбалар

  1. ↑ „ОЛИМЖОНОВ (АЛИМДЖАНОВ) Бахтиер Мамажонович | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2021-йил 5-май.
  2. ↑ „Выпуск № 61 (24248) | Правда Востока“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июн.