Бегдили қабиласи (шунингдек, Бекдили, Бекдили ёки Бигдели; туркманча: Бегдили таýпасй; Туркча: Беğдили бою) — Ўғуз хон достонида келтирилган Ўғузларнинг 24 қабилаларидан бири ва Маҳмуд Қошғарийнинг Девони Луғати турк асарида номи кечган 22 ўғуз қабиласининг еттинчиси. Рамзи шаклида бўлган.

Бегдили қабиласи
Бегдили بَكْتِلى

Бегдили қабиласининг рамзи.
Ҳозирги жойлашув ареали ва аҳоли сони
Туркманистон
Туркия
Тил Туркманча
Дини Ислом
Тегишли Туркман қабиласи

Бозокларга мансуб бўлган Бегдили қабиласи манбаларда Бейдили шаклида ҳам қайд этилган. Бундан ташқари манбаларда Багдили, Бегдилу, Бегдилли, Бегдиллу шаклида ҳам учрайди. Бегдили уруғунинг ўнгўни олтин бургутдир. Шимолий ва ўрта Онадўлу ҳудудларида Бегдили номли кўплаб жой номлари мавжуд. Шунингдек, ҳозирги вақтда Озарбойжон ҳудудида Бегдили ҳамда Бегдилли шаклидаги иккита жой номи бор. Шимоли-шарқий Эроннинг Астрободида Атрак ва Руде Горган дарёлари орасида Гўкланг Бегдили (Čāқū Беğдили шаклида ҳам учрайди) номли жой номи ҳам бор. Буларга қариндош ўлароқ Панк, Аман-Кожа (Аман-Ḵōжа), Боран (Борāн) ва Карешмаз (Қареšмаз) номлари берилган. Пиэрре Оберлингнинг маълумот беришича, жанубий Эрондаги икки кичик Бигдели қабиласи Қашғайлар бирлигидаги Кашкули (Кешкўлли) қабиласига оиддир.

Бегдили қабиласи Салжуқийлар сулоласи билан бирга В ва ХИ асрлар орасида Эрон ҳамда Онадўли эгалланишида катта рол ўйнайди. Бошқа қисми бўлса ВИИ-ХИИИ асрлар орасида Мўғуллар истилосидан қочиб, катта қийинчилик билан Сурия ҳудудларига кириб келган ва Мамлуклар билан кучларини бирлаштиришга муваффақ бўлганлар. Хоразмшоҳлар номи остида 1077-йилдан 1231-йилга қадар Ўрта Осиёнинг кенг ҳудудларини бошқарган Ануштегинийлар Туркманларнинг Бегдили уруғидан чиққан сулоладир. Мўғулларни Айн Жолут жангида енган Мамлуклар султони Қутус ҳам аслида Бегдили қабиласига мансубдир. Бегдили қабиласи Суриянинг жануби ва шарқий Онадўлу ҳудудларида ташкил топган Оққўюнли ва Сафавийлар давлати қурилишида муҳим аҳамиятга эга бўлганлар. Машҳур тарихчи Юсуф Ҳалаçоğлунинг келтириб ўтишича, Ҳазар хоқонлигига ҳам аслида Бегдили уруғи асос солган.

Тарихи

Бошқа Ўғуз қабилаларида бўлгани каби манбаларда ХИВ асрга қадар Бегдили номи унчалик ҳам кўп учрамайди. Бироқ бу қабиланинг асос қисми Салжуқийлар давлатининг қурилишида ва Онадўлунинг қўлга киритилишида катта рол ўйнагани аниқ. Салжуқийлар юришларида иштирок этмаган қабила аъзолари О'збекистонда султон Санжарни мағлуб этган ўғузлар таркибида бўлиб, бу ҳудудлар аҳолисининг этник шаклланишида иштирок этганлар. Моғуллар истилси даврида уларнинг бир қисми Озарбойжон ва шарқий Онадўлуга, кейинчалик эса Сурияга кўчиб ўтишган.  Суриядаги Бегдилилар Бозок қўлининг асосий қабилаларидан бирига айланган. Улардан бир қисми Эронга бориб Сафавийлар давлатининг вужудга келишида муҳим аҳамият касб этганлар. Яна бошқа қисми Ени Ил ва Ҳалаб о'збекларни ичида ва Ич Ил атрофларига бориб ўрнашганлар.