Bektemir Meliqoʻziyev
Бектемир Рўзматжон ўғли Мелиқўзиев (1996-йил 8-апрелда, Ўзбекистон, Фарғона вилояти, Фурқат тумани, Шоимбек қишлоғи) — ўрта, иккинчи ўрта ва енгил вазн тоифаларида иштирок этувчи ўзбек профессионал боксчиси[2][3]. Ҳаваскорлар ўртасида Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори (2016)[4], жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори (2015, 2017) ва икки карра Осиё чемпиони (2015, 2017). Профессионаллар ўртасида 2-ўрта вазн тоифасида амалдаги WБО Интер-Cонтинентал (2020) ва WБА Cонтинентал Америcас (2019-2021) чемпиони.
| Бектемир Мелиқўзиев | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Статистикаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Асл исми | Бектемир Рўзматжон Ўғли Мелиқўзиев | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Лақаби | Бек тҳе Буллй (русча: Бек хулиган)[1] | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Вазн тоифаси | Супер ўрта вазн | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Вазни |
Ўртача (72,57 кг гача), 2-ўртача (76,2 кг гача), Енгил вазн (79,38 кг гача) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 175 см | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги | Ўзбекистон | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Миллати | Ўзбек | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Мураббийи | Маруф Ахмедов | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Таваллуди |
1996-йил 13-апрел Фурқат тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Услуби | Соутҳпаw позицияси | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Медаллари ва ютуқлари
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Профессионал фаолияти | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Биринчи жанги | Мартин Фидел Риос | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Охирги жанги | Габриэл Росадо | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Жанглари сони | 13 | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||
БохРеc рейтингидаги энг яхши позиция 25-ўрин (2021-йил феврал) ва супер ўрта вазн тоифасидаги ўзбек боксчилари орасида 1-ўринни эгаллаган[5]. Асосий халқаро бокс ташкилотлари рейтингига кўра WБО рейтингида 12-ўринни, WБА рейтингида 15-ўринни ва WБC рейтингининг 33-ўринни эгаллаб, сайёрамизнинг энг яхши супер ўрта вазнли ТОП-35 боксчилари қаторига кирган.
Биографияси
Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистоннинг Фарғона вилояти, Фурқат тумани, Шоимбек қишлоғида туғилган.
Ҳаваскор боксдаги фаолияти
2014-йил январ ойида ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг гача) ёшлар ўртасида Осиё чемпиони бўлди[6].
2014-йил апрел ойида ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг гача) ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди[7].
2014-йил август ойида ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг гача) Ўсмирлар Олимпия ўйинлари чемпиони бўлди[8].
2014-йилги Ўзбекистон чемпионати
У бу мусобақада ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) иштирок этди. У чорак финалда Шуҳрат Абдуллаевни, ярим финалда Жалолиддин Ўктамовни ва финалда Хуршид Норматовни мағлуб этиб ғалаба қозонди[9].
2015-йилги Осиё чемпионати
У ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) иштирок этди. 1/8 финалда у шри-ланкалик Сенаи Наваратҳнани мағлуб этди. Чорак финалда у қозоғистонлик Жанибек Алимханулини мағлуб этиб, ярим финалда эронлик Сажад Меҳрабини мағлуб этди. Ва финалда ҳиндистонлик Викас Кришанни ҳам мағлуб этиб ғалаба қозонди[10].
2015-йилги Жаҳон чемпионати
Бектемир бу чемпионатда ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) иштирок этди. 1/16 финалда грузиялик Заала Квачатадзени, 1/8 финалда франсиялик Кристиан Мбиллини, Чорак финалда россиялик Петра Хамуковани ва ярим финалда ирландиялик Майкл ОъРейлини мағлуб этиб, финалда у кубалик Арлен Лопезга мағлуб бўлди ва 2-ўринни қўлга киритди[11].
2016-йилги Жаҳон чемпионати
2016-йилги Жаҳон чемпионатида Бектемир „Узбек Тигерс“ (Ўзбекистон) жамоасини ҳимоя қилди. У ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) жанглар олиб борди. 2016-йил 22-апрелда россиялик Александр Агафоновга мағлуб бўлди[12].
Бу йилги олимпиадада ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) иштирок этган Мелиқўзиев 1/8 финалда австралиялик Даниэл Леwис устидан ғалаба қозонди[13]. Чорак финалда ҳиндистонлик Викас Кришан Ядав устидан[14], Ярим финалда мексикалик Мисаэл Родригуэс устидан ғалаба қозонди[15]. Финалда кубалик Арлен Лопезга мағлуб бўлиб[16], 2-ўринни эгаллади.
2017-йилги Бутунжаҳон бокс серияси
Бу йилги мусобақада Бектемир Мелиқўзиев „Узбек Тигерс“ (Ўзбекистон) жамоасини ҳимоя қилди. У енгил вазн тоифасида (81 кг гача) иштирок этди. 2017-йил 18-феврал куни қозоғистонлик Нурдаулет Жармановни мағлуб этди[17]. 2017-йил 18-март куни хитойлик Ҳуанг Жиабинни мағлуб этди[18].
2017-йилги Осиё чемпионати
Мелиқўзиев 2017-йилги Осиё чемпионатида енгил вазн тоифасида (81 кг гача) иштирок этди. 1/8 финалда эронлик Амин Зиадини, чорак финалда тожикистонлик Шаббос Негматуллоэвни, ярим финалда у хитойлик Ҳуанг Жиабингни ва финалда қозоғистонлик Эрик Алжановни мағлуб этиб ғолиб бўлди[19].
2017-йилги Бутунжаҳон бокс серияси
2017-йилги Бутунжаҳон бокс сериясида „Узбек Тигерс“ (Ўзбекистон) жамоасини ҳимоя қилди. У енгил вазн тоифасида (81 кг гача) иштирок этди. 2017-йил 19-май куни кубалик Жулио Сезар Ла Крузга мағлуб бўлди[20].
2017-йилги Жаҳон чемпионати
2017-йилги Жаҳон чемпионатида Мелиқўзиев енгил вазн тоифасида (81 кг гача) иштирок этди. 1/8 финалда у россиялик Муслим Гадзҳимагомедов устидан[21] ва чорак финалда қозоғистонлик Эрик Алжанов устидан ғалаба қозонган[22] Мелиқўзиев ярим финалда ирландиялик Жозеф Уордга мағлуб бўлди[23] ва иккинчи ўринни қўлга киритди.
2018-йилги Бутунжаҳон бокс серияси
Бектемир Мелиқўзиев 2018-йилги Бутунжаҳон бокс сериясида ҳам олдинги йиллардагидек „Узбек Тигерс“ (Ўзбекистон) жамоасини ҳимоя қилди. У енгил вазн тоифасида (81 кг гача) иштирок этди. 2018-йил 1-мартда колумбиялик Диэго Мотоани[24][25], 2018-йил 7-апрел куни венесуэлалик Налек Корважани мағлуб этди[26].
Профессионал фаолияти
Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда фаолиятини олиб боришини эълон қилди[27][28]. Ва у профессионал боксдаги дебютини 2019-йил 13-июн куни Мартин Фидел Рíосга қарши ўтказди. 1-раундда нокаут билан ғалаба қозонди[29][30].
2021-йил 19-июн куни Мелиқўзиев ўзининг энг қийин рақиби, америкалик собиқ боксчи Габриэл Росадо билан жанг қилди. У биринчи раунддаёқ Росадони кучли зарбалар бериб, жангни назорат қилаётгандек туюлди, аммо Росадо кутилмаганда учинчи раундда Мелиқўзиевни кучли устунлик билан ушлаб олди ва унга кучли зарба берди. Мелиқўзиев ўзини тиклай олмади мғлуб бўлди[31][32][33][34]. Шарҳловчилар ва таҳлилчиларнинг фикрича, бу нокаут йилнинг энг яхши нокаутига даъвогар эди[35][36]. 2023-йил 22-апрелда Габриэл Росадо билан иккинчи марта беллашди[37][38]. Ва очколар бўйича ғалаба қозонди[31][32].
2019-йилнинг 2-ноябр куни Мелиқўзиев Клей Коллардга қарши профессионал жанг ўтказди. Мелиқўзиев бир қанча оғир зарбалар билан рақибини секин-аста мағлуб этиб, тўртинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди[39]. Мелиқўзиев 2019-йилнинг 13-декабр куни Вон Александрга қарши жанг қилганида профессионал сифатида биринчи марта муддатидан олдин ғалаба қозонди.[40].
2020-йил 14-феврал куни Мелиқўзиев Оскар Кортесга қарши жанг ўтказди. Дастлабки раундда Мелиқўзиев устунликни ўз қўлига олди. Жанг давомида Кортес бир нечта зарбаларни амалга оширишига қарамай Мелиқўзиэв иккинчи марта раундда рақибини танасига оғир зарба бериб, нокдаунд ҳолатига туширди. Иккинчи нокдаундан сўнг ҳакам Эдвард Эрнандес жангни тугатишга қарор қилди[41]. Мелиқўзиевнинг олтинчи профессионал жанги 2020-йил 30-октябр куни Алан Кампага қарши бўлиб ўтди. Мелиқўзиев учинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди[42].
Мелиқўзиев ярим оғир вазн тоифасида собиқ чемпион Сергей Ковалев билан 2021-йил 30-январ куни жанг ўтказиши керак эди, бироқ Ковалёвда тақиқланган модда борлиги аниқлангач, жанг бекор қилинди[43]. Унинг ўрнига Мелиқўзиэв 2021-йил 13-феврал куни Морган Фитч билан жанг қилди ва баҳсда Фитчни икки марта нокдоунтга учратиб, учинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди[44].
Профессионал боксдаги натижалари
| 13 учрашув, 12 ғалаба (9 нокаут), 1 мағлубият. | ||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Но. | Натижа | Натижа
(ғалаба-мағлубият) |
Рақиб | Тури | Раунд, вақт | Сана | Манзил | Эслатмалар |
| 13 | Ғалаба | 12–1 | Габриэл Росадо[37] | УД | 10 | 22-апрел 2023-йил | Т-Мобиле Арена, Парадисе, Невада, АҚШ | WБА Қитъалараро суперўрта вазн тоифасида ғолиб чиқди |
| 12 | Ғалаба | 11–1 | Улисес Сиерра[45] | КО | 3 (10), 2:59 | 28-январ 2023-йил | ЁуТубе театри, Инглеwоод, Калифорния, АҚШ | Суперўрта вазн тоифасида WБО Глобал чемпионлик камарини қўлга киритди |
| 11 | Ғалаба | 10–1 | Сладан Жанжанин | ТКО | 3 (8), 2:18 | 6-август 2022-йил | Диcкиэс Арена, Форт Wортҳ, Техас, АҚШ | |
| 10 | Ғалаба | 9–1 | Давид Зегарра[46] | КО | 2 (10), 0:30 | 19-март 2022-йил | Гален Cентер, Лос Ангелес, Калифорния, АҚШ | |
| 9 | Ғалаба | 8–1 | Сергеи Экимов | УД | 8 | 17-декабр 2021-йил | Ҳотел Ренаиссанcе, Тошкент, Ўзбекистон | |
| 8 | Мағлубият | 7–1 | Габриэл Росадо | КО | 3 (12), 1:21 | 19-июн 2021-йил | Дон Ҳаскинс Cентер, Эл Пасо, Техас, АҚШ | Лост WБА Америка қитъаси суперўрта вазн тоифаси; WБО Халқаро суперўрта вазн тоифаси учун |
| 7 | Ғалаба | 7–0 | Морган Фитч | КО | 3 (8), 2:08 | 13-феврал 2021-йил | Фантасй Спрингс Ресорт Cасино, Индио, Калифорния, АҚШ | |
| 6 | Ғалаба | 6–0 | Алан Cампа | КО | 3 (10), 0:21 | 30-октябр 2020-йил | Фантасй Спрингс Ресорт Cасино, Индио, Калифорния, АҚШ | Суперўрта вазн тоифасида WБО Қитъалараро чемпионлигини қўлга киритди |
| 5 | Ғалаба | 5–0 | Осcар Cортес | КО | 1 (10), 2:04 | 14-феврал 2020-йил | Ҳонда Cентер, Анаҳеим, Калифорния, АҚШ | |
| 4 | Ғалаба | 4–0 | Ваугҳн Алехандер | УД | 10 | 13-декабр 2019-йил | Фантасй Спрингс Ресорт Cасино, Индио, Калифорния, АҚШ | |
| 3 | Ғалаба | 3–0 | Cлай Cоллард | ТКО | 4 (8), 2:22 | 2-ноябр 2019-йил | МГМ Гранд Гарден Арена, Парадисе, Невада, АҚШ | |
| 2 | Ғалаба | 2–0 | Риcардо Адриан Луна Флорес | КО | 1 (8), 2:13 | 30-август 2019-йил | Пасадена Cитй Ҳалл, Пасадена, Калифорния, АҚШ | |
| 1 | Ғалаба | 1–0 | Мартин Фидел Рíос | КО | 1 (6), 1:39 | 13-июн 2019-йил | Авалон Голливуд, Лос Ангелес, Калифорния, АҚШ | |
Ютуқлари
Ҳаваскор фаолиятида
- 2014 ʻʻʻ2014ʻʻʻ
Ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг гача) ёшлар ўртасида Осиё чемпиони. - 2014
Ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг гача) ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони. - 2014
Ярим ўрта вазн тоифасида (69 кг гача) Ёшлар Олимпия ўйинлари чемпиони. - 2014
Ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) Ўзбекистон чемпиони. - 2015
Ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) Осиё чемпиони. - 2015
Ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) Жаҳон чемпионати кумуш медал совриндори. - 2016
Олимпия ўйинларида Ўрта вазн тоифасида (75 кг гача) кумуш медал совриндори. - 2017
Енгил вазн тоифасида (81 кг гача) Осиё чемпиони. - 2017
Енгил вазн тоифасида (81 кг гача) Жаҳон чемпионати бронза медал совриндори.
Профессионал фаолиятида
Допинг бўйича миш-мишлар
2021-йилнинг май ойида Бектемир Мелиқўзиев билан допинг аниқлангани ва 4 йилга маҳаллий ва жаҳон мусобақаларидан четлаштирилгани ҳақида ҳабарлар тарқалган эди[47][48][49][50]. Аммо, бу ёлғон маълумот бўлиб, четлаштирилишнинг сабаби допинг эмас, балки, бошқа сабаблар эканлиги аниқ бўлди[51][52][53].
Манбалар
- ↑ „Бек тҳе Буллй“. ҳттпс://www.мартиалбот.cом.
- ↑ „2015 АИБА Wорлд Чампионшипс“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-ноябр.
- ↑ „Рио 2016“ (деадлинк). Рио 2016. 2016-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 24-август.
- ↑ „Тҳе Флагбеарерс фор тҳе Рио 2016 Cлосинг Cеремонй“ (2016-йил 21-август). Қаралди: 2016-йил 24-август.
- ↑ „Бохинг Ратингс: Супер миддле — Узбекистан“. ҳттпс://бохреc.cом. БОХРЕC.
- ↑ „6.Асиан Ёутҳ Чампионшипс 2014“. 2019-йил 15-январда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „4.АИБА Ёутҳ Wорлд Чампионшипс 2014“. 2018-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „2.Ёутҳ Олймпиc Гамес 2014“. 2018-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „23.Узбек Натионал Чампионшипс 2014“. 2018-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „28.Асиан Чампионшипс 2015“. 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „18.Wорлд Чампионшипс 2015“. 2016-йил 20-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Wорлд Сериэс оф Бохинг - қуартерфиналс“. 2017-йил 1-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ЛЕWИС Даниэл Жасон - МЕЛИКУЗИЭВ Бектемир“ (деадлинк). 2016-йил 7-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ВИКАС Кришан - МЕЛИКУЗИЭВ Бектемир“ (деадлинк). 2016-йил 27-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „РОДРИГУЭЗ Мисаэл Узиэл - МЕЛИКУЗИЭВ Бектемир“ (деадлинк). 2016-йил 18-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ЛОПЕЗ Арлен - МЕЛИКУЗИЭВ Бектемир“ (деадлинк). 2016-йил 27-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Wорлд Сериэс оф Бохинг 2017 - 2нд Роунд“. 2018-йил 3-ноябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Wорлд Сериэс оф Бохинг 2017 - 4тҳ Роунд“. 2019-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „29.Асиан Чампионшипс 2017“. 2017-йил 21-майда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Wорлд Сериэс оф Бохинг - қуартерфиналс - 2нд Роунд“. 2019-йил 20-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „МОН 28 АУГ 2017 19:00“ (деадлинк). 2017-йил 29-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ТУЭ 29 АУГ 2017 19:00“ (деадлинк). 2017-йил 30-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „ФРИ 1 СЕП 2017 18:00“ (деадлинк). 2017-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиев тўла устунлик билан ғалаба қозонди“. ҳттпс://кун.уз.
- ↑ „Wорлд Сериэс оф Бохинг - wеэк 5“. 2019-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Wорлд Сериэс оф Бохинг - wеэк 10“. 2020-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда фаолиятини давом эттиради“. ҳттпс://госпорт.уз. Қаралди: 2023-йил 12-июн.[сайт ишламайди]
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда фаолиятини давом эттиради“. ҳттпс://хс.уз. Халқ сўзи. 2023-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июн.
- ↑ „Тҳурсдай 13, Жуне 2019“.
- ↑ „Асиан сcене: Мадримов он тҳе мове“ (эн). бохингмонтҳлй.cом. 2020-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-ноябр.
- ↑ 31,0 31,1 „Габриэл Росадо Сcорес Брутал Оне-Пунч Кноcкоут оф Бектемир Меликузиэв ин Тҳирд“.
- ↑ 32,0 32,1 „Габриэль Росадо нокаутировал Бектемира Меликузиева“. 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „“Биргина жиддий хато”: Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда нокаутга учради“. ҳттпс://оз.спутникнеwс.уз. Спутник.
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиев нокаутга учради“. ҳттпс://хс.уз. Халқ сўзи. 2023-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июн.
- ↑ Чрист, Сcотт „Видео: Габриэл Росадо кноcкс Бектемир Меликузиэв оут ин мажор упсет“ (эн). Бад Лефт Ҳоок (2021-йил 19-июн). Қаралди: 2021-йил 19-июн.
- ↑ „Фердинанд Керобян, Эмилио Санчез, Бектемир Меликузиэв wин ин Пасадена“ (эн). бадлефтҳоок.cом. Қаралди: 2019-йил 12-ноябр.
- ↑ 37,0 37,1 „Бокс. Бектемир Мелиқўзиев ва Габриэл Росадо ўртасида реванш жанги ўтказилади“. ҳттпс://дарё.уз/. Дарё.уз.
- ↑ „“Хатоимни тўғрилаш вақти келди” – Бектемир Мелиқўзиев“. ҳттпс://аниқ.уз. Аниқ.уз.
- ↑ „Михед ресулц фор Асиан фигҳтер ин Лас Вегас“ (эн). асианбохинг.инфо. Қаралди: 2019-йил 12-ноябр.
- ↑ „Бектемир Меликузиэв Бохес Паст Ваугҳн Алехандер Овер Тен“ (эн). бохингсcене.cом. Қаралди: 2020-йил 24-июл.
- ↑ „БЕКТЕМИР МЕЛИКУЗИЭВ, ЭВАН САНCҲЕЗ, ОТҲЕРС НОТCҲ ВИCТОРИЭС ОН ГАРCИА-ФОНСЕCА УНДЕРCАРД“ (эн). рингтв.cом. Қаралди: 2020-йил 26-июл.
- ↑ „Сото, Мунгуиа Анд Мелкузиэв Виcториоус Ин WБО Чампионшип Боуц“ (эн). wбобохинг.cом. Қаралди: 2020-йил 22-декабр.
- ↑ „Сергей Ковалев-Бектемир Меликузиэв cард cанcелед афтер поситиве друг тест ресулт | ДАЗН Неwс УК“ (эн). ДАЗН. Қаралди: 2021-йил 19-июн.
- ↑ Идеc, Кеитҳ „Бектемир Меликузиэв Дропс Морган Фитч Тwиcе, Стопс Ҳим Ин Тҳирд Роунд“ (эн-ус). БохингСcене.cом. Қаралди: 2021-йил 19-июн.
- ↑ „Бокс: Бектемир Мелиқўзиев Улисес Сиеррани нокаутга учратди“. ҳттпс://www.газета.уз. Газета.уз.
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби, жанг санаси ва манзил маълум“. ҳттпс://юз.уз. Юз.уз.
- ↑ „Бектемир Мелиқо`зиэв қонидан допинг топилган“. ҳттпс://даракчи.уз. Даракчи. 2023-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июн.
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга дисквалификация қилинди“. ҳттпс://юз.уз. Юз.уз.
- ↑ „Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган“. ҳттпс://хс.уз. Халқ сўзи. 2023-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-июн.
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиев 4 йилга дисквалификация қилинди“. ҳттпс://www.газета.уз. Газета.уз.
- ↑ „Тўлқин Қиличев: “Бектемир Мелиқўзиевнинг дисквалификацияси допинг туфайли эмас”“. ҳттпс://дарё.уз. Дарё.уз.
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиевнинг четлатилиши сабаби айтилди. Бу – допинг эмас“. ҳттпс://www.хабар.уз. Хабар.уз.
- ↑ „Бектемир Мелиқўзиэв ва допинг билан боғлиқ бўлган хабар юзасидан тушунтириш“. ҳттпс://спорц.уз. Спорц.уз.
Ҳаволалар
- Бектемир Мелиқўзиевнинг БохРеcдаги рекорди (рўйҳатдан ўтиш талаб қилинади)
- Бектемир Мелиқўзиев АИБА.орг сайтида (архивланган)
- Бектемир Мелиқўзиев Халқаро олимпиада қўмитасида
- Бектемир Мелиқўзиев Олймпиcс.cом сайтида
- Бектемир Мелиқўзиев Спорц-Референcе.cом сайтида (архивланган)
- 13-aprelda tugʻilganlar
- 1996-yilda tugʻilganlar
- Furqat tumanida tugʻilganlar
- „Oʻzbekiston iftixori“ unvoni bilan taqdirlanganlar
- Yashayotgan insonlar
- Oʻzbekistonlik erkak bokschilar
- AIBA boks boʻyicha jahon chempionati sovrindorlari
- Oʻzbekistonlik Olimpiada oʻyinlarida ishtirok etgan bokschilar
- Boks boʻyicha Oʻzbekiston chempionlari
- Alifbo boʻyicha bokschilar
- Boks boʻyicha Osiyo Chempionlari
- Pages using duplicate arguments in template calls