Benjamin Britten
Эдwард Бенжамин Бриттен (22-ноябр 1913-йил, Лоустофт, Англия — 4-декабр 1976-йил, Олдборо) — инглиз бастакори, пианиночи ва дирижёр. Бриттен мусиқанинг деярли барча жанрларида етук асарлар қолдирган: 20 га яқин мусиқий-саҳнавий меросидан „Петер Гримес“ (1945), „А Мидсуммер Нигҳтъс Дреам“ („Ёз тунидаги туш“) (1960) каби опералари дунё театрларида саҳналаштирилган. Композитор бир нечта асарини маърифий-тарғибий мақсадда яратган. Анъанавий лотин матни ва Wилфред Оwен шеърларига яратилган „Wар Реқуиэм“ („Ҳарбий реквием“) (1961) [[ХХ аср]]нинг ибратли асарлари қаторидан ўрин эгаллаган.
| Бенжамин Бриттен |
|---|

Манбалар
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |