Бенжамин "Бен" Карпман (1886-йил 8 август / 1962-йил 24-май) америкалик психиатр бўлиб, инсон жинсий ҳаётига оид тадқиқотлари билан танилган. У 1921-йилдан 1941-йилгача Ҳоwард Университй Cоллеге оф Медиcине олийгоҳида профессор ва психиатрия кафедраси бошлиғи бўлиб ишлаган [1]

Ҳаёти ва фаолияти

Карпман Слутзкда туғилган. У Миннесота университетини тамомлаган, 1915-йилда бакалавр, 1918-йилда магистр ва 1920-йилда тиббиёт фанлари доктори даражасини олган. У Жессе Франcис МcCлендон билан Миннесота университети тиббиёт факултетида инсон овқат ҳазм қилиш тизимидаги пҲ ўлчовларини ин ситу тартибида ўрганишда кашфиётчи сифатида ишлаган. У Сент-Элизабет касалхонасида амалиёт ўтаганидан сўнг, катта тиббий ходим ва психотерапевт лавозимига кўтарилди. Карпман психоанализ тарафдори эди ва ўзининг клиник тажрибасига асосланган ҳолда кўплаб кейс ҳисоботларни нашр этди. Ховардда эса, динамик психиатрияни тиббий ўқув дастурига киритди [2].

Карпман Тҳе Америcан Мерcурй журналининг фаолларидан бўлган бўлиб, у ерда Ҳаррисоннинг Наркотикларга оид солиқ қонунини танқид қилган[3]. У 1953-йилда Ню-Ёрк Фанлар академияси а'золигига сайланган[4]. Карпман ижтимоий ҳуқуқни ҳам, тиббиётни ҳам ижтимоий муаммоларни ҳал қилишдаги ўрнини танқид қилган эди. У 2010-йилга бориб Қўшма Штатларда қамоқхоналар бўлмайди, фақат қонунбузарлар учун психиатрик даволаш марказлари бўлади, деган фаразни олға сурган. "Мен адвокатлик касби ва психиатриянинг кўплаб тармоқларига зид фикрлайман, лекин иккиси ҳам нотўғри ишлашини биламан. Масала оддий: “Айбланувчи хастами ёки йўқми? Бир шахсда бир вақтнинг ўзида руҳий касаллик ва жиноий жавобгарлик бўлиши мумкин эмас" [5].

Карпман 1962-йил 23-майда юрак хуружига учради ва эртаси куни вафот этди [6].

 

  1. ↑ Wиллиамс ЭЙ (Новембер 1967). Тҳе Ҳоwард Департмент оф Неурологй анд Псйчиатрй. Жоурнал оф тҳе Натионал Медиcал Ассоcиатион, 59:6 пп. 47 фф.
  2. ↑ Wиллиэ CВ, Крамер, БМ, Броwн БС (1973). Раcисм анд ментал ҳеалтҳ: эссайс. Университй оф Питцбургҳ Пресс, ИСБН 978-0-8229-5233-6
  3. ↑ Карпман Б (Май 10, 1931). А лаw тҳат cреатес cриме. Чиcаго Даилй Трибуне
  4. ↑ Трансаcтионс оф тҳе Неw Ёрк Аcадемй оф Сcиэнcес, п. 282.
  5. ↑ Стафф репорт (Май 23, 1960). Медиcине: Cриминал ор Инсане? Тиме
  6. ↑ Лавине ТЗ (1963). Бенжамин Карпман, МД (1888-1962), Мемориал Минутес. Проcеэдингс анд Аддрессес оф тҳе Америcан Пҳилосопҳиcал Ассоcиатион. 1962-1963 В.36